• +99871-2175999

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 12-жуз. Фароиз ва Васиятлар

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Аудиокитоб (mp3)
  • Нашр санаси: 2012 й.
  • Ҳажми: 4Kb
Нархи: 6000 Cўм

Қисқача тавсифи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Фароиз ва васиятлар» деб номланган 12-жузи ёзилган аудиодиски. Муҳтарам китобхонлар! «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўн иккинчи жузи зарур масалаларни ўз ичига олиб, унда турли сабабларга кўра, бизда унутилиб кетган мавзулар ҳақида сўз боради.  Мерос масаласи ана ўша мавзулардан бўлиб, у ҳатто кўпгина илм аҳлларига ҳам бегона бўлиб қолган эди. Баъзи бир дарс олиб юрганлар «йўқдан кўра бор» қабилида бир оз ўрганган бўлишмаса, бошқа бировнинг иши ҳам йўқ эди. Аллоҳ таолонинг инояти ила камина бу илмни хорижда қўлдан келганича ўргандим, Ислом маъҳадида дарсга киритиб, бир муддат дарс бериш бахтига ҳам муяссар бўлдим. Шундан сўнг баъзи бир илм толиблари бу илм билан ошно бўлдилар. Халқимиз дийнимизга қайтиш жараёнида бу масалага унча кўп бўлмаса-да, қайта эътибор бера бошладилар. Қадимда фиқҳ китобларида келган фароиз бобларидан ташқари, «Фароизи Сирожия»¬га ўхшаш мерос илми ҳақида алоҳида китоблар ҳам бўлар эди. Аммо ҳозирда бу илм ҳақидаги охирги китоб қайсилигини ҳам билмай қолганмиз. Ана шу нуқтаи назардан қўлингиздаги китоб янгилик, тўғрироғи, қайта тақдим этилаётган эски илм¬нинг ўз тилимиздаги янгича талқини бўлса, ажаб эмас. Албатта, ҳар бир одам ҳам бу илмда зикр қилинган масалаларни бир ўқишда уқиб кетавермайди. Бунинг учун ўзига яраша ҳаракат ва тушунча лозим. Аммо уни ўқиган киши бирон нарса ўрганиши турган гап. Ақалли шу илм ҳақида умумий тушунча олади ва ҳар бир одам билиши зарур ҳисобланган ҳақиқатларни ўрганади. Албатта, бу масалада бир китобни ўқиб чиқиш билан киши ўзини бу илмнинг мутахассиси деб эълон қилиши жоиз эмас. Бошқа исломий илмлар қатори, бу илмни ҳам ўз устозларидан алоҳида ўрганиш ва уларнинг ижозатларини олишгина юқоридаги даъвога асос бўлиши мумкин. Китобимиздаги иккинчи муҳим мавзу васият масаласига тегишлидир. Бу масала ҳам бизда унут бўлиб кетган ҳисобланади. Одамларнинг кўпчилиги васиятнинг маъносини билишади. Аммо унинг ҳақиқатини, шаръий таърифини ва унга қандай амал қилишни билишмайди. Шунинг учун ҳам васиятга оид маълумотларни ҳам оят ва ҳадислар асосида илмий равишда ўрганиб чиқиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун ўзига яраша аҳамиятга эгадир. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўн иккинчи жузи бизга мазкур маълумотларни илмий равишда ўрганиш имконини беради, иншааллоҳ. Китобдаги учинчи мавзу қул озод қилишга бағишланган. Бу масала аллақачонлар эсдан чиқиб кетган. Қолаверса, дунёда расман қулчиликнинг битирилганига анча вақт ўтди. Қулчилик яна қайта тикланиши мумкин ҳам эмас. Бу ишга энг қаттиқ равишда қарши турадиган дийн ҳам Исломдир. Чунки бизнинг дийнимизда ҳур одамни қул қилиш мутлақо мумкин эмас.  Аммо қулчиликнинг тарихини ўрганиш муҳим. Айниқса, биз, мусулмонлар бу масалани алоҳида эҳтимом билан ўрганишимиз лозим. Чунки инсоният тарихида биринчи бўлиб қулчиликка қарши курашган дийн бизнинг дийнимиздир. Айнан ўша ҳақиқатни англаб етишимиз учун ҳам бу масалани чуқур ўрганишимиз лозим. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг бошқа жузлари каби, «Фароиз ва васиятлар китоби» деб номланган бу жузи ҳам сиз, азизларнинг жавобини ахтариб юрган кўп саволларингизга жавоб беради ва талай масалаларда кўмакчи бўлади, деган умиддамиз. Аллоҳ таолодан бу ожизона хизматни Ўз даргоҳида солиҳ амаллар қаторига қўшишини сўраб, дуолар қиламиз. Сиз, азизлардан эса дуоларингизда бизни ҳам унутмаслигингизни илтимос қиламиз.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


АУДИОФАЙЛЛАР

# Файл номи F Вақти Битрейт Ўлчами
1 Кириш сўзи mp3 07:12 96 KBit 4.95Mb
2 Фароиз илмини ўрганишга ва одилона тақсимлашга қизиқтириш ҳақида mp3 31:03 96 KBit 21.33Mb
3 Мерос олиш ҳаққи mp3 01:15 96 KBit 884.42Kb
4 Меросхорлик даражалари mp3 03:53 96 KBit 2.67Mb
5 Мероснинг арконлари. Мероснинг шартлари mp3 03:29 96 KBit 2.39Mb
6 Меросни ман қилувчи нарсалар mp3 10:15 96 KBit 7.04Mb
7 Меросдан тўсиладиганлар mp3 07:09 96 KBit 4.92Mb
8 Фарзандларнинг мероси ҳақида mp3 47:30 96 KBit 32.62Mb
9 Ота-она ва абасанинг мероси mp3 11:20 96 KBit 7.79Mb
10 Бошқанинг сабабидан асаба бўлиш mp3 01:06 96 KBit 773.91Kb
11 Бошқа билан бирга асаба бўлиш mp3 00:48 96 KBit 571.56Kb
12 Сингиллар ва калола мероси ҳақида mp3 14:02 96 KBit 9.64Mb
13 Ҳажб масаласи mp3 02:19 96 KBit 1.6Mb
14 Маҳрум қилувчи ҳажбга учрамайдиган меросхўрлар mp3 00:36 96 KBit 423.71Kb
15 Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган эркак меросхўрлар mp3 02:33 96 KBit 1.76Mb
16 Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган аёл меросхўрлар mp3 01:29 96 KBit 1.02Mb
17 Муборак биродар масаласи mp3 01:23 96 KBit 981.15Kb
18 Машъум биродар масаласи mp3 01:03 96 KBit 743.6Kb
19 Муштарак масала mp3 03:01 96 KBit 2.08Mb
20 Эр ва ҳотиннинг мероси ҳақида mp3 08:12 96 KBit 5.63Mb
21 Бобо ва момо мероси ҳақида mp3 13:04 96 KBit 8.98Mb
22 Вало орқали мерос олиш ҳақида mp3 11:07 96 KBit 7.64Mb
23 Аёл томонидан бўлган яқинлар мероси mp3 12:35 96 KBit 8.65Mb
24 Эркак меросхўрлар mp3 19:42 96 KBit 13.53Mb
25 Аёл меросхўрлар mp3 21:30 96 KBit 14.77Mb
26 Набий алайҳиссаломнинг молу мулклари умматларигадир mp3 07:14 96 KBit 4.97Mb
27 Ҳисоб mp3 11:49 96 KBit 8.13Mb
28 Авл масаласи mp3 02:14 96 KBit 1.54Mb
29 Авл бўладиган ва бўлмайдиган масалалари mp3 00:18 96 KBit 210.95Kb
30 Авл бўлмайдиган масалалар mp3 02:53 96 KBit 1.99Mb
31 Авл бўладиган масалалар mp3 07:31 96 KBit 5.16Mb
32 Минбария масаласи mp3 01:09 96 KBit 813.71Kb
33 Радд mp3 01:30 96 KBit 1.04Mb
34 Радднинг қоидалари mp3 10:59 96 KBit 7.54Mb
35 Васият ҳақида mp3 06:32 96 KBit 4.49Mb
36 Васият учдан биргадир mp3 11:14 96 KBit 7.72Mb
37 Ворисга васият қилиш йўқ mp3 06:57 96 KBit 4.77Mb
38 Васий етимнинг молидан маъруф ила ейди mp3 10:15 96 KBit 7.05Mb
39 Балоғатдан сўнг етимлик йўқ mp3 07:52 96 KBit 5.41Mb
40 Қул озод қилиш ҳақида mp3 37:24 96 KBit 25.68Mb
41 Қариндош моликлик ила озод бўлади mp3 04:16 96 KBit 2.94Mb
42 Мукотаба mp3 10:44 96 KBit 7.38Mb
43 Хотима mp3 15:18 96 KBit 10.51Mb
44 Хулоса. Ҳуррият ҳаққи mp3 13:46 96 KBit 9.46Mb
45 Ислом ва қулчилик mp3 10:10 96 KBit 6.99Mb
Диққат! Аудиокитоблардан фойдаланиш учун Windows ва Андроидга мўлжалланган дастурларни юклаб олиш учун: Дастурни юклаб олиш бўлимига киринг.
Дастурдан қандай фойдаланиш ҳақида маълумот олиш учун "Ёрдам (FAQ)" бўлимига киринг