Фойдаланувчи ва саҳифа маъмуриятининг мажбурият ва хуқуқлари

hilolnashr.uz ва e-hilolnashr.uz (келгусида саҳифалар) “HILOL NASHR” МЧЖ нашриётининг интернетдаги расмий саҳифалари ҳисобланади.
Саҳифалар “HILOL NASHR” МЧЖга тегишлидир. Ундаги электрон дастурлар, китоблар, аудио ва видео маҳсулотлар (келгусида электрон маҳсулотлар) “HILOL NASHR” МЧЖга тегишлидир.
1. Фойдаланувчи мажбурияти ва хуқуқлари:
1.1. Саҳифаларда рўйхатдан ўтиш бепул ва мажбурий эмасдир. Фойдаланувчи ўз хохишига кўра рўйхатдан ўтади.
1.2. Фойдаланувчи саҳифаларда рўйхатдан ўтиш билан бирга шахсий кабинет яратиш учун керакли бўлган хақиқий ва сўнги маълумотларни тақдим этиши шарт. Шу билан бирга хар бир фойдаланувчига тегишли бўлган логинни яратиш учун электрон манзилни бериши керак.
1.3. Фойдаланувчи бераётган маълумотларни тўғрилигини ва маълумотларга нисбатан учинчи шахслар томонидан шикоятлар келмаслигини кафолатлаши шарт.
1.4. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтгандан сўнг тақдим қилган электрон манзилига саҳифаларга кириш логини ва пароли ёзилган мактуб қабул қилиб олади.
1.4. Ўз логин ва паролларни махфийлиги ва тарқалиб кетмаслигини таъминлаш фойдаланувчи зиммасидадир.
1.5. Фойдаланувчи ўз логин ва пароли билан унинг рухсатисиз ишлатилганини билса зудлик билан маъмуриятга admin@e-hilolnashr.uz электрон манзили орқали маълум қилиши керак.
1.6. Фойдаланувчи саҳифалардан фойдаланишда этика ва тарбия нормаларига риоя қилиши шарт.
1.7. Фойдаланувчи саҳифаларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланган, бировларга зарар келтирадиган, шахсларни хақорат қиладиган, муаллифлар хуқуқини бузадиган, инсонлар орасида ирқий, диний, жинсий, ижтимоий ҳолатлари бўйича низоларга олиб келувчи материалларни жойламаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.8. Фойдаланувчи бир нечта ёки ўзига тегишли бўлмаган шахс номидан рўйхатдан ўтиши мумкин эмас.
1.9. Фойдаланувчи саҳифалардан олган материаллар ва маҳсулотларни фақатгина ўзи ишлатиши мумкин, яъни саҳифа маъмурияти ёки муаллифларнинг ёзма рухсатисиз ўзгаларга бериши, улардан нусҳа кўчириши ва тарқатиши мумкин эмас.
1.10. Фойдаланувчи саҳифалардан электрон маҳсулотлар харид қилганда саҳифа маъмурияти томонидан махсулотлар қуйидаги вақт ичида фойдаланувчининг электрон ускунасига (махсус дастурлар орқали) етказиб беради:
Click.uz, U-Pay.uz, Mbank.uz, Payme.uz, Woywo.uz тўлов тизими орқали тўлов амалга оширилган бўлса одатда ўша захоти ёки энг кўпи билан 1 иш куни мобайнида.
Электрон маҳсулотлар шу вақт мобайнида етиб бормаса фойдаланувчи саҳифа маъмуриятига марожаат қилиши керак.
1.11. Фойдаланувчи электрон маҳсулотларни харид қилишдан олдин улар унинг электрон дастгоҳи тизимга тўғри келиш ва келмаслигини аниқлаб олиши шарт. Акс ҳолда ҳарид қилинган маҳсулот тўғри ёки умуман ишламайди. (Дастурдан қандай фойдаланиш ва қайси тизимларда қўллаш мумкинлиги ҳақида саҳифамиздан маълумот олиш мумкин. Шунингдек, дастурларда бепул китоблар ҳам мавжуд бўлиб у орқали дастур билан яқиндан танишиб олиш мумкин.)
1.12. Фойдаланувчи харид қилмоқчи бўлган электрон маҳсулотлар хақида тўлиқ маълумот билан яхшилаб танишгандан сўнг харид қилиши керак. Саволлар бўлса саҳифалар маъмуриятига мурожаат қилиши керак.
1.13. Саҳифамиздан харид қилинган электрон маҳсулотлар қайтариб олинмайди ва амалга оширилган тўловлар фойдаланувчига қайтарилмайди.

1.14 Бир логин билан 5 та жихозгача фойдаланиш мумкин. Жихозлар сони 5 тадан ошиб кетган тақдирда логиндан фойдаланиш мумкин бўлмай қолади. Агарда Сизда жихозларингизни янгилаш натижасида уларни сони 5 тадан ошиб кетса бизга эмайл орқали мурожат қилинг ва биз эскиларини жихозлар рўйхатидан ўчириб берамиз.

1.15. Фойдаланувчи маъмуриятга унинг шахсий кабинетини ўчиришни илтимос қилиб мактуб ёзиш орқали саҳифадан фойдаланишини тўхташиши мумкин.


2. Саҳифалар маъмуриятининг мажбурият ва хуқуқлари:
2.1. Саҳифалар маъмурияти исталган вақтда саҳифалар дизайни, жойлашиши, шунингдек ичидаги материалларни, электрон дастурларни фойдаланувчига эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириш хуқуқига эгадир.
2.2. Саҳифалар маъмурияти фойдаланувчиларга саҳифаларга оид электрон мактублар юбориб туриш хуқуқига эга. Лекин саҳифа маъмурияти хеч қачон фойдаланувчидан шахсий кабинетига кириш логин ва пароллари хақида маълумот сўраб мактуб ёзмайди!
2.3. Саҳифа маъмурияти электрон маҳсулотларни нархларини истаган вақтда фойдаланувчига эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириш хуқуқига эга.
2.4. Саҳифалар маъмурияти фойдаланувчилга эълон қилмасдан ёки эълон қилиб истаган материаллар ва ёзувларни ўчириб ташлаш, шунингдек фойдаланвчиларни фаолиятини тўхтатиш ёки қисман тақиқлаш хуқуқига эгадир.
2.5. Саҳифалар маъмурияти саҳифалардан фойдаланишга қўшимча шартлар, тақиқлар ёки саҳифа фаолиятини вақтинчалик ёки умуман тўхтатиш хуқуқини ўзида қолдиради.

2.6. Саҳифа маъмурияти саҳифамиз фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни хеч кимга тарқатмайди ва 3чи томонларга бермайди.

3. Хизматларни тўхтатиш хақида.

3.1. Саҳифа маъмурияти ихтиёри ва имкониятидан ташқари ҳолатларда (форс-мажор, давлат қонунларидаги ўзгаришлар натижалари) саҳифа хизматлари тўхтатилса (саҳифани тўлиқ ёпилса, электрон китоблар дастурларининг фаолияти тўхтатилса) саҳифа маъмурияти фойдаланувчи олдида жавобгар ҳисобланмайди ва бундай ҳолларда тўловлар қайтарилмайди.
3.2. Саҳифа маъмурияти ўз ҳоҳиши ёки айби билан саҳифа хизматлари тўхтатилса (саҳифани тўлиқ ёпса, электрон китоблар дастурларини фаолиятини тўхтатса) ва хизматларни бир ой ичида қайта ишга туширмаса саҳифа маъмурияти  хизматлар тўхтатилган кундан бошлаб охирги икки ой ичида харид қилинган маҳсулотлар тўловини фойдаланувчига қатариб беради. Ундан олдин харид қилинган маҳсулотлар тўлови қатарилмайди ва бу ҳолатда хизматлар тўлиқ бажарилган ҳисобланади. 1.13-банда қайт этилгани каби фақатгина 3.2-бандаги холатлардагина тўловлар қайтарилади. Тўловларни қатариш саҳифа маъмурияти ва фойдаланувчи ўзаро келишувларига биноан фойдаланувчининг банк ёки пластик карта ҳисобига ўтказиш орқали амалга оширилади.