• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 208 бет.
Нархи: 6000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари китобининг электрон нашри. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг навбатдаги китоблари «Фитналар ва Қиёмат аломатлари китоби» ҳамда «Қиёмат, жаннат ва дўзах китоби» деб номланади. Бу китобларда келадиган барча масалалар ақоид илмида «ғайбиёт» деб номланади. Ғайбиёт деганда биздан ғойибда бўлган, фақат ишончли хабар билангина маълум бўладиган, шунинг учун қандай келган бўлса, шундай иймон келтириладиган нарсалар тушунилади. Бундай нарсаларни билиш учун кўз, ақл ва бошқа воситалар омил бўла олмайди. Уларни кўриш, ушлаш, эшитиш ёки қайсидир аъзо билан ҳис қилиш мумкин эмас. Улар ҳақидаги маълумотлар бизга фақат Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар орқали келган бўлиб, уларга иймон келтириш ҳар бир мўмин-мусулмон учун зарурдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 19-апрелдаги 03-07/2860-рақамли хулосаси асосида чоп этилган нусхаси асосида тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Фитналар ва Қиёмат аломатлари китоби
  • Муқаддима
  • Биринчи боб. Фитналардан огоҳлантириш
  • Фитналар ва уларнинг турлари
  • Иккинчи боб. Жамоатга қўшилиш ҳақида
  • Фитна қачон бошланган ва қаердан келади?
  • Учинчи боб. Хаворижлар ва диндан отилиб чиқувчилар ҳақида
  • Хаворижларга қарши уруш қилиш фарзи айндир
  • Жамал воқеаси ҳақида сўз
  • Тўртинчи боб. Пайғамбарликни даъво қилганлар ҳақида
  • Мусайлима ва Ансий каззоблар
  • Ибн Сайёд ҳақида
  • Сақифдан бир каззоб ва бир озорчи чиқади
  • Бешинчи боб. Катта урушлар ҳақида
  • Турк ва ҳабашлар ғазоти
  • Ҳинд ва ажам ғазоти
  • Убулладаги Ашшор масжиди
  • Байтул-Мақдиснинг обод бўлиши – Ясрибнинг хароб бўлишидир
  • Қустантиния фатҳи
  • Ўшанда румлар кўпчилик бўлади, лекин мусулмонлар ғолиб бўладилар
  • Олтинчи боб
  • Қиёматнинг аломатлари ҳақида
  • Охирзамондаги ибодатнинг фазли
  • Еттинчи боб
  • Халифа Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақида
  • Имом Маҳдий ҳақида хулоса
  • Бир тоифа Қиёматга қадар ҳақда бўлади
  • Дажжол ҳозир Жазийрада, темир билан боғланган
  • Дажжол машриқдан чиқади, унга кўп одамлар эргашади
  • Энг катта фитна бўлмиш Масийҳ
  • Дажжолнинг сифатлари
  • Дажжол Макка ва Мадинадан бошқа барча юртларга киради
  • Дажжол ер юзида қирқ кун туради, кейин Ийсо алайҳиссалом тушиб, уни Шомда ўлдиради
  • Хотима
  • Ийсо алайҳиссалом нозил бўлиб, ер юзида бир муддат қоладилар сўнг Аллоҳнинг раҳматига ноил бўладилар
  • Манбалар рўйхати