• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


ЭЛЕКТРОН ВА АУДИО КИТОБЛАР САҲИФАСИ

ЭЛЕКТРОН ВА АУДИО КИТОБЛАР САҲИФАСИ

Ассалому алайкум! 
 Ушбу саҳифамиз орқали Сиз фақат электрон ва аудио китобларни харид қилишингиз ва юклаб олишингиз мумкин. Китобларни қоғоз босма нашрлари хақида маълумот олиш ва буюртма бериш учун WWW.KITOBLARDUNYOSI.UZ саҳифасига ўтинг.



ЭЛЕКТРОН ВА АУДИО КИТОБЛАР САҲИФАСИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!



e-hilolnashr.uz саҳифасидан Сиз электрон ва аудио китобларни харид қилишингиз ва юклаб олишингиз мумкин. Китоблардан Windows, Android, iOS, Mac тизимларида ишлайдиган дастурларимиз ёрдамида фойланиш имкониятига эга бўласиз.
Электрон китоблар дастуримиз билан танишишингиз учун хозирда бир нечта китоблар бепул тақдим этилади. Марҳамат «ЮКЛАБ ОЛИШ» бўлимидан дастурни юклаб олинг. Дастурнинг КИТОБЛАРИМ бўлимида Сизни китобларингиз жойлашган бўлади.
Дастурда диний-маърифий, бадиий ва болалар адабиётлари ўрин олган. Хозирда 150 га яқин электрон китоблар ва 80 га яқин аудио китоблар мавжуд. Барча китоблар муаллифлар билан ўзаро шартнома тузилган ҳолда жойланган. Нашриётимиз келгусида яна янги китобларни электрон нашрларини жойлаб бориш харакатида. Бунинг учун муаллифлар билан музокаралар олиб бориляпти.

«HILOL-NASHR» НАШРИЁТИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ


«HILOL-NASHR» нашриёти 2012 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Нашриёт томонидан ҳозиргача 200 га яқин номдаги турли адабиётлар нашр этилди. Нашриёт асосан мамлакатимиз аҳолисининг илмий-маърифий, диний адабиётларга бўлган талабини қондириш ишига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Ўтган қисқа вақт ичида у республиканинг атоқли олимларидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг кенг китобхонлар орасида машҳур бўлиб кетган «Қуръони карим маъноларининг таржимаси», кўп жузли «Ҳадис ва Ҳаёт» китоблар туркуми, «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг» (тўрт қисмли), «Қуръон илмлари», «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар», «Бахтиёр оила», икки жилдли «Яхшилик ва силаи раҳм», рус тилида «Суннитское вероубеждения», «Разногласие: причины и решения», «Ийман», «Тафсири Хилал» (1-жуз) китобларини, доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг «Мазҳабсизлик - бидъатдир», Саййид Мубашшир Тарозийнинг «Соф табиат дини», хитойлик олим Азизийнинг «Фаридиддин Аттор», «Мумтоз адабиётимиз дурдоналари» рукни остида Алишер Навоийнинг «Чу топқайлар Навоийдан навое» китобини, «Араб адабий тили» каби дарсликларни нашр этди.
Айниқса мамлакатимиз биринчи президентининг бевосита тавсияси билан нашр этила бошлаган «Олтин силсила» туркумига кирувчи имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Довуд, имом Термизий, имом Насоий каби буюк муҳаддислар тузган тўққиз саҳиҳ ҳадислар китобининг нашр этила бошлагани мамлакатимиз маънавий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Жами олтмиш жилд бўладиган ушбу туркумга кирувчи «Саҳиҳул Бухорий» асарининг дастлабки уч жилди ўқувчиларимиз қўлига тегди. Тўртинчи жилди эса тез кунларда сотувга чиқарилади. Мазкур китоблар мазмуни ва безатилиши жиҳатидан ўзбек матбаачилигида янги саҳифа очди: китоб муқоваси республика танловида «Йилнинг энг яхши муқоваси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Нашриётимизнинг бу йилги режалари ҳам катта: «Олтин силсила» таркибига кирувчи «Саҳиҳул Бухорий»нинг 4, 5, 6-жилдлари, «Мумтоз адабиёт дурдоналари» рукни остида Махтумқули, Фузулийларнинг мукаммал девонлари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Хислатли ҳикматлар шарҳи», «Ақоиди Таҳовия», Имом Нававийнинг «Риёзус-солиҳийн» каби ўнлаб асарлар нашрга тайёрланмоқда.
Нашриётимиз китобларини харид этинг, мутолаа қилинг, фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг!