ДАСТУРЛАРНИ ЮКЛАБ ОЛИШ
Hilol eBook дастури
Ушбу Hilol eBook дастури ёрдамида Сиз e-hilolnashr.uz саҳифасидан харид қилган электрон ва аудио китоблардан фойдаланишингиз мумкин.
Шунингдек, дастур орқали тўғридан тўғри рўйхатдан ўтиш, китоблар билан танишиш ва харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Дастурда электрон китобларни ўқиш учун кўпкина қулайликлар бор. Жумладан дастурни ўзигизга мослаб созлашингиз, керакли сўзларни излашингиз, мундарижа бўйлаб ўтишингиз мумкин.
Тўловлар Payme, Click, Mbank, Upay, Woywo тўлов тизимлари ёрдамида амалга оширилади.
Ушбу дастур орқали китобларни Сиз AppStore ва Play Marketдаги аккаунтингиз орқали ҳам харид қилишингиз мумкин.
Дастур билан танишиш учун унда бир нечта бепул электрон ва аудио китоблар мавжуд.
* Дастурдаги китоб ва материаллар муаллифларга тегишли бўлиб уларнинг рухсатисиз ноқонуний кўчириш, кўпайтириш ва тарқатиш мумкин эмас.
«Тафсири Ҳилол» электрон дастури
«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти Сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.
Ушбу дастур орқали сиз Қуръони Карим оятлари, уларнинг ўзбек тилидаги маъно таржимаси ҳамда тафсири билан танишишингиз мумкин.
Дастурнинг тақдим этилаётган ушбу сонига Мусҳафи шарифнинг тўлиқ матни ҳамда оятларнинг маъно таржималари ва алоҳида тўлиқ тафсири ҳам киритилган. Шунингдек қулайлик учун унда матнларнинг шаклини катталаштириш, кичрайтириш ҳамда хатчўплар қўйиш имкониятлари мавжуд. Тез кунларда ҳар бир оятнинг ёнига таржималарнинг овозли ёзувлари ҳам жойлаштирилади.
Дастурда Қурони Карим оятлари ва унинг маънолари таржимаси бепул тақдим этилган. Тафсири Ҳилолнинг тўлиқ матнини эса харид қилишингиз керак бўлади
Тўловлар Payme, Click, Mbank, Upay, Woywo тўлов тизимлари ёрдамида амалга оширилади.
Ушбу дастур орқали китобларни Сиз AppStore ва Play Marketдаги аккаунтингиз орқали ҳам харид қилишингиз мумкин.
«Олтин Силсила» электрон дастури
Ислом оламида машҳур тўққиз ҳадис тўпламининг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ташаббуслари билан ва бевосита назоратлари остида тайёрланган ўзбекча таржимасининг электрон дастури.
Ушбу дастурга қуйидаги саҳиҳ тўпламлар киради:
«Саҳиҳул Бухорий» (8 жуз, 7563 ҳадис);
«Саҳиҳи Муслим» (6 жуз, 7412 ҳадис);
«Сунани Абу Довуд» (4 жуз, 5274 ҳадис)*.
«Жомеъи Термизий», «Мужтабои Насоий», «Сунани Ибн Можа», «Муваттои Молик», «Сунани Доримий», «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон» тўпламлари ҳам нашр қилингач, дастурга жойланади, иншааллоҳ.
* Айни вақтда дастурга «Сунани Абу Довуд» асарининг 3 та жузи жойланган. Келгусида 4-жузи ҳам жойланади, иншааллоҳ.
«Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим» асарлари тўлиқ жойланган.
Барча дастурларимиз фақат қуйидаги тизимларда ишлайди
Windows 7SP1, 8, 10
(Microsoft Visual C++ 2015 Redistributable Package билан)
Android 4.2 ёки ундан катта
iOS 10.3 ёки ундан катта
Mac Tafsiri Hilol учун OS 10.9 ёки ундан юқори, Hilol eBook учун 10.11 ёки ундан юқори
Ubuntu(Gstreamer codec билан)
*Китобларни харид қилишдан олдин жиҳозингизга дастурни ўрнатиб текшириб олишингиз зарур. Бунинг учун дастурда бепул электрон ва аудио китоблар мавжуд