Китоб: Қазо намозига оид масалалар
- Муаллиф: Ғуломиддин Холбоев
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2023 й.
- Ҳажми: 96 бет.
Нархи: 4000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Қазо намозига оид масалалар» китобининг электрон нашри. Маълумки, Қиёмат куни банда биринчи намоз ҳақида сўралади. Агар намозлари тўла-тўкис бўлса, охиратда ютуққа эришади. Агар тўкис бўлмаса, муваффақиятсизликка учрайди ва надомат чекади. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир мўмин-мусулмон намозларини ўз вақтида адо этиши фарздир. Агар аввалда ўқиёлмай қолдирган қазо намозлари бўлса, уларни имкон қадар тезроқ ўқиб олиши ҳам фарз ҳисобланади. Казо намозларни ўқигувчи киши унга оид тартиб қоида ва шариатимиз аҳкомларини билиши зарур. Ушбу қоидаларни ўрганиш зарурати ҳамда бу борада юртдошларимиз томонидан йўлланган саволларнинг кўплигини инобатга олиб, ушбу кичик ҳажмдаги рисола тайёрланди. Аллоҳ таоло ушбу рисолани юртдошларимизга фойдали қилиб, барчамизга икки дунё саодатини насиб қилсин! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 19 августдаги 03-07/6542-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.Китобнинг мундарижаси
- Муаллиф муқаддимаси
- Такриз
- Намоз-диннинг устуни
- Қазо намозини ўқиш учун умумий тушунчалар
- ҚАЗО НАМОЗИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР:
- 1-Савол: Қазо нима?
- 2-Савол: Эсдан чиқариш ёки ухлаб қолиш ёхуд бепарволик сабабли ўз вақтида ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқиш керак бўладими?
- 3-Савол: Қазо бўлган намозни қайси вақтда укиш мумкин ва қайси вақтда ўқиш мумкин эмас?
- 4-Савол: Қазо бўлган намозларни хуфтондан кейин ёки ундан олдин ўкиш керакми? Бошқа пайтда ўқиб бўлмайдими?
- 5-Савол: Ёшликда ўкилмай қолган намозлардан бир неча кунлигини бирданига ўқиса бўладими ёки оз-оздан ўкиш керакми?
- 6-Савол: Бомдоддан кейин ёки аср намозидан кейин қазо намоз ўкиса бўладими?
- 7-Савол: Пешин намозини соат 13:00 дан кейинрок ўқилса, қазо бўлган ҳисобланадими?
- 8-Савол: Қазо бўлган намозларнинг суннатлари ҳам ўкиладими?
- 9-Савол: Суннат намозларининг қазоси ўқилмас экан, унда нима учун бомдод намозининг суннатининг қазоси ўкилади?
- 10-Савол: Қазо бўлган намозга азон ва иқомат айтиладими?
- 11-Савол: Қазо бўлган бомдодни ўкишдан олдин айтиладиган азонда "Ассолату хойрум минан навм" жумласи айтиладими?
- 12-Савол: Масжидда қазо намоз ўқиш мумкинми?
- 13-Савол: Масжидда қазо намоз ўқигувчи кишига айтилган азон кифоя киладими ёки масжидда ўзи алоҳида азон ва иқомат такбирини айтадими?
- 14-Савол: Киши масжидда қазо намозини ўқиб турган пайтда жамоат намозига такбир айтилиб қолса, казо намозини охиригача ўқийдими?
- 15-Савол: Қазо бўлган намозга ният қандай қилинади?
- 16-Савол: Қазо бўлган тўрт ракаатли намозларнинг ҳар бир ракаатига зам сура килинадими ёки аввалгиикки ракаатигами?
- 17-Савол: Қазо бўлган намозни ёлғиз ўқиётган киши қироатни овоз чиқариб ўқийдими ёки овоз чиқармасданми?
- 18-Савол: Қазо бўлган намозни жамоат бўлиб ўқилганда овоз чиқариб кироат қилинадими ёки овоз чиқармасданми ?
- 19-Савол: Ҳар бир қазо намоз ўқилгандан кейин Ояталкурси ва 33 мартадан "Субхааналлох", "Алҳамдулиллох", "Аллоху акбар" айтиладими?
- 20-Савол: Киши мусофирлигида қолдирган намозларининг қазосини муқимликда қаср қилиб ўқийдими ёки тўлик қилиб ўкийдими?
- 21-Савол: Киши қазо намозини адо қилгач, намозни ўз вақтидан кейин ўқигани учун тавба ҳам қилиши керакми?
- 22-Савол: Бемор киши намозларни ўз вақтида ўқимасдан тузалгандан кейин қазосини ўқиб берса бўладими?
- 23-Савол: Боши билан ҳам имо-ишора килиб намоз ўқишга қодир бўлмай қолган киши тузалгандан кейин ушбу намозларнинг қазосини ўқиб бериши керакми?
- 24-Савол: Беморлик сабабли тик туриб намоз уқий олмайдиган киши ёшлигида қазо қилган намозларини ўтириб, қазосини ўқиши мумкинми?
- 25-Савол: Иш кўплиги сабабли намозни ўз вактида ўқимасдан қазо килиб, фурсат бўлганда уларни қазосини ўқиб беришга шариатимиз рухсат берадими?
- 26-Савол: Беҳушлик ёки мажнун (жинни)лик сабабли ўз вақтида ўқилмаган намозларнинг қазоси ўкиладими?
- 27-Савол: Қазо намозларини ўқимасдан ўрнига бирор микдор пул ёки бошқа нарса берса бўладими?
- 28-Савол: Қазоси бор киши нафл намозларни ўқиса бўладими?
- 29-Савол: Витр намозининг қазоси ўқиладими?
- 30-Савол: Ёшлигида намоз ўқимаган киши неча ёшидан бошлаб қазо намозларини ўқиши керак?
- 31-Савол: Аёллар узрли бўлган пайтларида ўқимаган намозларини пок бўлганларидан кейин қазосини ўқиб берадиларми?
- 32-Савол: Бир намозни вақти кирган бўлсаю аёл киши уни ўқишидан олдин ҳайз кўриб қолса, ҳайздан пок бўлганидан кейин шу намозни қазосини ўқийдими?
- 33-Савол: Бир намоз вақтининг охирида аёл кишининг ҳайз қони тўхтаса, шу намознинг қазосини ўқийдими?
- 34-Савол: Қазо бўлган намоз биринчи ўқиладими ёки вақти кирган намозми?
- 35-Савол: Қазоси бор киши зиммасидаги қазо намозларини укиб тугатгач, яна "аҳли тартиб" бўладими?
- лари
- 36-Савол: Вафот этган ота-онамнинг қазо намозлари ёки рузаларини мен адо этсам бўладими?
- 37-Савол: Вафот этган киши зиммасида қазо қилган намоз ёки рузалари бўлса, шу қазоларни ўрнига фарзандлар қандайдир тўлов тўлаши мумкинми?
- 38-Савол: Нафл намозлар қазо намози ўрнига ўтадими?
- 39-Савол: Такбири ташриқ кунлари қазо намозларимни ўқисам, такбири ташриқни айтаманми?
- 40-Савол: Таровиҳ намозининг қазоси ўқиладими?
- 41-Савол: Қазо намозлари кўп киши тарових намозини ўқимасдан қазо намозларини ўқиса бўладими?
- 42-Савол: Маккада битта қазо намоз ўкилса, юз мингта қазо намоз ўрнига ўтадими?
- 43-Савол: Қазо намозларнинг каффорати ҳақида келган ҳадис саҳиҳми?
- 44-Савол: Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?.
- 45-Савол: Хайит намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?.
- 46-Савол: Пирга кўл берган кишининг зиммасидаги қазо намозлари соқит бўлиб, уларни ўқиш шарт бўлмайдими?
- Қазо намозини ўқиш учун намунавий жадвал
- Фойдаланилган адабиётлар