• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Бахтиёр оила

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2011 й.
  • Ҳажми: 491 бет.
  • ISBN: 978-9943-00-771-0
Нархи: 10000 Cўм

Қисқача тавсифи

Охирги пайтда оила ҳақида юқорида зикр қилинган ва қилинмаган масалалар бўйича алоҳида китоб таълиф қилиш нияти хаёлда тез-тез такрорланиб турарди. Шу билан бирга, бу борада аввал ёзилган нарсалар ҳам ёдга тушар эди. Оила ва унга боғлиқ муаммолар ўта муҳим бўлганлигидан, бу ҳақда алоҳида ва давомли фаолият зарурлиги сабабли, ўтган йигирма йилдан зиёд даврда деярли ҳар ҳафтада бир неча марта қилинадиган маърузалар, вақти-вақти билан бўлиб турадиган радиоэшиттиришларидан ташқари, бир қанча ёзувлар ҳам амалга оширилганлиги ҳаммага маълум эди. Дастлаб «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафтаномасида бир неча мақолалар нашр қилган эдим. Кейинроқ ўша мақолаларга бошқа керакли маълумотларни қўшиб, «Оила – фароғат қасри» деган рисола чоп қилдик. «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласига оид «Никоҳ, талоқ ва идда китоби» чоп этилди. Аллоҳга шукрлар бўлсин, имкон топган кишиларимизга мазкур битиклардан фойда олиш насиб этди. Айниқса, «Никоҳ, талоқ ва идда китоби» чоп этилгандан сўнг кўплаб кишиларимиздан ташаккурлар ва фикр-мулоҳазалар тақдим қилинди. Никоҳ тўйлари ва унга боғлиқ муносабатлар билан қилинадиган маърузаларимизда ўзимизга етган янги маълумотлар тақдим қилинганиданми, кўпчилик мактубларда «Фалон маърузанинг ёзилган нусхаси борми, бўлмаса, ёзиш нияти борми?» каби саволлар такрорланиб турибди. «Оила – фароғат қасри» китобини қаердан топсак бўлади?» деган саволлар ҳам борган сари кўпайиб бормоқда. Ушбу ва бошқа бир қанча мулоҳазаларни эътиборга олиб, оила ва унга боғлиқ долзарб масалаларни баён этувчи алоҳида китоб ёзишни маъқул кўрдик. Аллоҳ субҳаанаҳу ва таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда бу ишни бошладик.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Инсоннинг жуфт қилиб яратилиши
  • Никоҳга тарғиб
  • Ишбошиларнинг бурчи
  • Никоҳнинг шаръий ҳукми
  • Умр йўлдошини танлаш
  • Никоҳи ҳаром қилинган аёллар
  • Қудачилик асосида никоҳи абадий ҳаром бўлган аёллар:
  • Никоҳи вақтинчалик ҳаром қилинган аёллар
  • Муносиб келин
  • Муносиб куёв
  • Совчилик
  • Тиббий кўрикдан ўтиш
  • Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси қарори
  • Совчиликдан кейин
  • Унаштириш
  • Ҳар ким ўз истаги билан никоҳланади
  • Никоҳга мажбурлаш йўқ
  • Никоҳда ишбошиларнинг розилиги
  • Муаммонинг ечими
  • Никоҳланиш
  • Маҳр ва унинг ҳукмлари
  • Маҳр ҳақида мулоҳаза
  • Никоҳ хутбаси
  • Келиннинг сепи ва уй анжомлари
  • Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш
  • Никоҳ тўйи
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зиммасида?
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилхушлик қилиш
  • Келин-куёв ҳаққига дуо қилиш
  • Куёвнинг келин ҳузурига дастлабки кириши
  • Жинсий яқинлик одоблари
  • Fусл
  • Fуслнинг фарзлари
  • Fуслнинг суннатлари
  • Fуслни вожиб қилувчи нарсалар
  • Суннат ғусллар
  • Ҳомиладор ва эмизиклиларга жинсий яқинлик жоиз
  • Эр-хотинлик ҳуқуқлари ҳақида
  • Оила доирасидаги ҳуқуқлар
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳуқуқлар
  • Хотиннинг бурчлари
  • Эрнинг аёли олдидаги бурчлари
  • Эрнинг хотини олдидаги муомалавий бурчлари
  • Икки мақола
  • Рисоладаги эр
  • Рисоладаги хотин
  • Оилавий ҳаёт сокинликдир
  • Эркак ва аёл ақлидаги фарқ нимада?
  • Қудачилик алоқалари ҳақида
  • Фарзанд
  • Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари
  • Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги
  • Ислом фиқҳи академияси қарори
  • Айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақида
  • Фарзандга исм қўйиш
  • Боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш
  • Боланинг танглайини кўтариш
  • Болага ақийқа қилиш
  • Туғилган фарзанд қиз бўлса
  • Ақийқа маросими
  • Ўғил болани хатна қилдириш
  • Хатна маросими
  • Хатнада кўнгилхушлик қилиш
  • Болани қарамоғига олиш
  • Болага валийлик қилиш
  • Болалар нафақаси
  • Болага меҳрибонлик
  • Болалар орасида адолат қилиш
  • Фарзанд тарбияси
  • Балоғатга етган болаларнинг никоҳи
  • Ота-онанинг ҳақлари
  • Ота-онага итоатнинг чегараси
  • Ота-онага оққ бўлиш ҳақида
  • Ота-онага вафотларидан кейин яхшилик қилиш
  • Ота-онани йўқлаб таом улашиб, эҳсон қилиш
  • Қариндошларга силаи раҳм қилиш
  • Оилада келишмовчилик чиқса
  • Бош кўтариш содир бўлганда
  • Оила бузилишининг олдини олиш
  • Оила бузилишининг баъзи сабаблари
  • Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги
  • Ислом фиқҳий академияси қарори
  • Сунъий урчитиш ҳақидаги қарор
  • Талоқ ҳақида маълумотлар
  • Аҳсан талоқ
  • Сунний талоқ
  • Бидъий талоқ
  • Боин талоқ
  • Кинояли талоқ
  • Талоқни тафвийз қилиш ҳақида
  • Таълийқ ҳақида
  • Қўшимча маълумотлар
  • Ражъат ҳақида
  • Хулуъ ҳақида
  • Жинсий ожизлик ҳақида
  • Идда ҳақида
  • Насиҳат
  • Фатво ва илмий баҳслар
  • Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси қарори
  • Талоқдан сақланиш
  • Хулоса