Китоб: Билимсизликнинг шифоси савол. 2-китоб
- Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Содиқ
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2020 й.
- Ҳажми: 224 бет.
Нархи: 6000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Билимсизликнинг шифоси савол» китобининг иккинчи қисми электрон нашри. «Билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг» дея марҳамат қилиб, мусулмонларга билмаганларини аҳли илмлардан ўрганишни буюрган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Умматларига муаллим бўлган, уларнинг саволларига жавоб бериб, билмаганларини ўргатган, башариятни жаҳолат зулматидан илму ирфон нурига чорлаган Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин! Набийларига ворис ўлароқ халққа Исломни ўргатган, турли ҳаётий ва ҳатто фаразий масалаларни баён қилиш билан кишилик жамияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган илм аҳлларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин! Маълумки, ана шундай ворислардан бири саналмиш марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ шариат, илму маърифат йўлида инсоният учун мислсиз хизмат қилдилар. Хизматлари ичида энг кўзга кўрингани у кишининг фатволари, одамлардан тушган саволларга берган жавоблари бўлди. Қаерда бўлмасинлар, халқ шайх ҳазратларидан дину диёнат мавзусида саволлар сўрарди. У киши турли анжуману маросимларда, масжидларда, қабулларда ҳамда Интернет саҳифаларида одамларнинг юзлаб, минглаб саволларига жавоб берар эдилар. Islom.uz порталидаги энг қизғин саҳифа шайх ҳазратларининг «Зикр аҳлидан сўранг» номли савол-жавоб саҳифалари бўлиб, у халққа ўн йилдан ортиқ йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилди. Бу савол-жавоблар тўпланиб, тартибланиб, дастлаб «Зикр аҳлидан сўранг» ойномасида ҳавола қилиб борилди, сўнгра китоб шаклига келтирилди. Ҳозиргача китобхонларимизга ушбу мажмуанинг бешта жузи тақдим қилинди. Шайх ҳазратларининг хизматлари доирасида муслималаримиз учун ҳам алоҳида имкониятлар яратилди. Аёлларга қулай бўлиши учун мулоқот камина орқали йўлга қўйилди. Кейинчалик уларнинг саволлари учун алоҳида саҳифа ҳам очилди. Дастлаб «Зикр аҳлидан сўранг» саҳифасида махсус бўлим бўлиб турган хизмат кейинроқ фойдаланувчиларга янада қулай бўлсин учун muslimaat.uz сайти таркибидаги «Динда саволим бор» деб номланган алоҳида рукнга айланди. Мен саҳифага келиб тушган саволларнинг жавобларини устозим, падари бузрукворимдан сўрардим. У киши ҳар бир саволга жавоб берар, шу билан бирга ўзим ҳам жавоб беришга уринишимни, изланишимни талаб қилар эдилар. Ўзим топган жавобларни у кишига тасдиқлатиб олардим. Шайх ҳазратларининг вафотларидан кейин «Зикр аҳлидан сўранг» хизмати ўзлари изн берган, энг билимдон шогирдларидан ташкил топган ҳайъатга топширилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳайъат ҳар куни ўнлаб саволларга жавоб бериб, халқимизга беминнат хизмат қилмоқда. Аллоҳ таоло уларнинг хизматларини баракали ва давомли қилсин! Биз ҳам ушбу ҳайъатдаги устозларнинг маслаҳатлари билан муслималаримизнинг саволларига жавоб бериб келмоқдамиз. Бугунга келиб саҳифадаги савол-жавобларни йиғиб, китоб шаклига келтириш зарурати туғилди ва камина ходимангиз бу ишга бел боғлаб турибди. Бундан кўзланган асосий мақсад устозимизнинг йўлларини давом эттириш, жамланган маълумотларни кенг китобхонлар оммасига, Интернет хизматидан фойдаланиш имкони бўлмаган опа-сингилларимизга ҳам улашишдир. Китобнинг номини шайх ҳазратларига эргашиб, ҳадиси шарифдан олинган ибора билан «Билимсизликнинг шифоси – савол» деб атадик. Китобдан нимаики манфаат топсангиз, Аллоҳ таолодан деб билгайсиз, ажру савоби падари бузрукворимга бўлсин. Камчиликлар бўлса, бизнинг нуқсонимиздандир. Камол ёлғиз Аллоҳга хосдир. Ожиз банда эканимизни эътироф қилган ҳолда Роббимиздан қадамларимизни ҳақ йўлда собит қилишини тилаймиз, гуноҳларимизга мағфират сўраймиз, амалларимизнинг холис ва манфаатли бўлишини Ўзидан илтижо қиламиз! Омин! Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2018 йил 9 октябрдаги 5548-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.Китобнинг мундарижаси
- Қуръон
- Сакта
- Суннат
- Ақийда
- Ибодатлар
- Поклик
- Намоз
- Намоздаги хушуъ
- Тавба намози
- Беморнинг намози ҳақидаги фасл
- Рўза
- Закот
- Илм
- Имом Абу Ҳанифа ва у кишининг мазҳаблари
- Абу Ҳанифанинг устозлари
- Абу Ҳанифанинг шогирдлари
- Абу Ҳанифанинг сифатлари
- Абу Ҳанифанинг қадри
- Руҳий тарбия
- Охират
- Зикрлар, дуолар
- Ахлоқ ва одоб
- Саломлашиш одоби
- Қабристон одоби
- Уйқу одоби
- Оила
- Эр-хотин муносабатлари
- Ийло ҳақида
- Ақийқа
- Никоҳ
- Қайнона-келин муносабатлари
- Нозик масала
- Фарзанд тарбияси
- Ғазабнинг амалий давоси
- Ғазабни ютишнинг фазли
- Талоқ
- Исмлар
- Никоҳ тўйи
- Маҳрам
- Аврат
- Тақиқ ва рухсатлар
- Аёлларнинг соч бўяши ҳақида
- Сочни қорага бўяш
- Соч бўяшнинг шартлари
- Таомлар ва ичимликлар
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилхушлик қилиш
- Бидъатлар
- Маслаҳат беринг
- Фазилатли ойлар ва кунлар
- Меърож кечасининг фазилати
- Меърож кечасини тайин қилишдаги ихтилоф
- Нима учун меърож воқеасининг санаси маълум эмас?
- У улуғ кечадир
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърожлари содир бўлган сана
- У каби бирор аҳмоқ йўқ
- Динни саҳобийлардан кўра яхшироқ билувчи борми?
- Бу кечада хос тарзда ибодатга эътибор бериш – бидъат
- 27 ражаб рўзаси
- Турли масалалар
- Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
- Китоб маълумотлари