Китоб: Чунки сиз Муҳаммадсиз! (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
- Муаллиф: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2024 й.
- Ҳажми: 161 бет.
Нархи: 6000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Чунки сиз Муҳаммадсиз!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) китобининг электрон нашри. Ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан боғлиқ саҳобалар, саҳобияларнинг гўзал хотиралардан тайёрланган, жамланган гўзал гулдастадир. Китоб орқали: Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳунинг У зот алайҳиссаломнинг юзларига боққанлари тавсифи келган «Нурли юзингизга боқдим» номли қисса; Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Зоҳир исмли аъробий саҳоба билан ҳазиллашганлари келтирилган «У Аллоҳ наздида ўтмайдиган мол эмас» номли қисса; Набий алайҳиссаломнинг гўзал юзлари, ўзларига зеб бермасалар ҳам табиий гўзалликлари, у зот алайҳиссаломнинг бошқалар қатори оддий инсон эканликлари ҳақидаги Адий ибн Ҳотам Тоий, Жобир ибн Самура, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумлар келтирилган «Оддий кўриниш» ва бошқа шу каби гўзал қиссаларни кўзингизда ёш билан мутолаа қиласиз, гўё саодат асрига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига боргандек, у зот алайҳиссалом билан бирга яшагандек бўласиз. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 18 январдаги 03-07/262 сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.Китобнинг мундарижаси
- Муқаддима
- Алам саждаси
- Сизга чексиз саломларимиз бўлсин, саййидамиз Хадича!
- Нурли юзингизга боқдим
- Гўё тирик инсон билан сўзлашгандек
- Муҳаббат борасидаги шогирдлар
- Қўрқинчлар!
- Баҳоси йўқ ансорлар
- У Аллоҳ наздида ўтмайдиган мол эмас
- Солиҳ эрнинг солиҳа аёли
- Оддий кўриниш
- Йигирма тола соч...
- Сунобиҳийнинг карвони
- Хотима
- Китоб маълумотлари