• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Дин ва охират фикри

  • Муаллиф: Муҳаммад Тақий Усмоний
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 52 бет.
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Дин ва охират фикри» китобининг электрон нашри. Кўпдан бери Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг китобларини ўқувчиларимизга такдим этиб келамиз. Ҳазрат ҳар бир масалага ўзгача ёндашади, бошқалар эътибор қилмаган жиҳатларни ёритиб беради. Шу жиҳатлари билан у кишининг китоблари халқ орасида хуш кайфият билан кутиб олинмоқда. Қўлимиздаги ушбу дин ва охират мавзусига бағишланган рисола ҳам юқорида айтганимиз ўзгачаликдан холи эмас... Кўпчилигимиз ҳали ҳам диннинг моҳиятини чини билан англаб олганимиз йўқ. Масалан, масжидда бошқа одаммиз, бозорда — бошқа, худойиларда бошқачамиз, тўйда яна бошкача... Ҳолбуки, Ислом дини инсониятнинг ҳар бир лаҳзаси, ҳар бир қадами тўғри бўлиши учун индирилган диндир... Рисоламизнинг иккинчи қисми ҳам муҳим мавзуга бағишланган. Ҳаёт фақат шу дунёдан иборат эмас. Охират ҳақ! Шундай экан, у ҳақда ўйлашимиз, ғам-ташвишини қилишимиз нафақат у дунёмиз учун, балки ушбу дунëмиз учун ҳам кони фойдадир. Китобчамиз ўқувчиларимизга мана шу мавзуларда фикр юритишига ёрдам беради деб умид қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Дин ўзи нима? 
  • Диннинг маъносини англаш зарурати
  • Инсон дин учунгина яратилган
  • Дунёдаги икки турли муомала
  • Аллох берган ҳидоятнинг хулосаси
  • Ҳақиқий дин қайси?
  • Исломнинг маъноси нима?
  • « Ислом» ни қабул қилишнинг маъноси?
  • Исломнинг ҳақиқати
  • Тортилаётган пичоқ тўхтаб қолмасин
  • Аллоҳнинг ҳукмига бўйсунинг, йўқса... 
  • Ислом аҳкомларига жоҳилона эътироз
  • Дин аҳкомларидан фойда ва ҳикмат излаш одати
  • Диннинг ҳикматини сўраш нотўғри иш
  • Илм ҳосил қилиш воситалари
  • Бу аъзоларнинг иш доираси тайин қилинган
  • Яна бир илм воситаси- ақл
  • Ақлнинг иш доираси
  • Яна бир илм воситаси- илоҳий ваҳий
  • Илоҳий ваҳий ақлдан олдинда туради
  • Илоҳий ваҳий ақл ила ўлчанмайди
  • Нима яхши, нима ёмонлигини ваҳий белгилайди 
  • Инсон ақли хатокор
  • Социализм ақлга суянган эди
  • Илоҳий ваҳий олдида бош эгинг
  • Исломга тўла- тўкис кириш 
  • Назарияни ўзгартиришдан дин ҳосил бўла олади
  • Дин билан дунё бир- бирига мухолиф эмас
  • Тасаввуф ҳам диндандир
  • Инсоннинг ҳар лаҳзаси дин бўлиши мумкин 
  • Охират фикри
  • Йиғилишимиздан мақсад охират ғамидир
  • Инсоннинг хос шаъни Дунё ва охират ҳаёти
  • Охиратдан ғафлатдамиз
  • Ҳақиқий тақво Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк ишлари
  • Ҳазрати Ханзала розияллоҳу анҳунинг охиратдан ташвишлари
  • Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг мақомлари ва охират ҳақидаги ташвишлари
  • Охират ғамини пайдо қилишнинг йўли
  • Беғамлик
  • Қалбларга муҳр қандай босилади
  • Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг охират қайғулари 
  • Ғафлатнинг биринчи қисми
  • Ғафлатнинг иккинчи қисми
  • Ғафлатнинг учинчи қисми
  • Ниятнинг нотўғри маъноси
  • Муфтий Аъзам рахматуллохи алайҳнинг эхтиёткорликлари 
  • Диний мажлисларнинг баракаси
  • Бу ишни ҳар куни қилайлик