• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2013 й.
  • Ҳажми: 84 бет.
  • ISBN: 978-9943-4156-0-7
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишлар номли китобнинг электрон версияси. Аллоҳ таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамд ва санолар бўлсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва тугал саловоту саломлар бўлсин! Қай бир жамиятда диндан бехабарлик, илмсизлик, жоҳиллик кўпайса, турли ирим-сиримлар, хурофотлар ва зарарли иллатларга йўл очилади. Жоҳилият замонидан буён айрим кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи муаммолар кейинги пайтларда яна янгидан бўй кўрсата бошлади. Одамлар орасида фолбинга борадиганлар, фолбиннинг айтганини қиладиганлар ва фолбинларга оид саволлар берадиганлар кўпайиб қолди. Шунингдек, сеҳр ва сеҳргарлар мавзусига оид турли миш-мишлар, ташвиқотлар, асоссиз гап-сўзлар ҳам тобора халқ орасида урчиб бормоқда. «Фалончи сеҳрланган эмиш, энди унинг сеҳрини йўқотадиган одам топилмаётганмиш», «Пистончи эрни хотинга ёки хотинни эрга «иситиб» бераётганмиш, унинг эшигидан «иссиқ-совуқ» қилдирадиганларнинг кети узилмай қолибди» каби гап-сўзларнинг ниҳоятда авж олгани ҳам ҳақиқат! Шундай усуллар билан баъзиларнинг бир-бирларига зарар етказаётгани, яна кимларнингдир шу иллатлардан зарар топгани ҳақидаги гаплар ҳам кўпайгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса ўзига сеҳр ёки «иссиқ-совуқ» қилишгани ҳақида сўзловчилар тобора кўпаймоқда. Улар ўзларига етаётган барча нохушлик ва кўнгилсизликларни сеҳрдан кўриб, ўзлари гумон қилган шахсни ашаддий душман деб ҳисоблаб, унга нисбатан нафратларини яширолмай юришибди. Жин чалиши масаласида ҳам авваллари умуман кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, бир-биридан ваҳимали ва ҳайратланарли хабарлар кўпайгандан-кўпайди. Сўнгги олти-етти йил ичида баъзи одамларнинг ичига жин кириб олаётгани, ўша жинларни кимлардир ҳайдаб чиқараётгани ҳақидаги турли миш-мишлар халқ оғзидан тушмай қолди. Ушбу маълумотлардан хабардор бўлган ҳар қандай инсофли одам жиддий ташвишга тушмай иложи йўқ. Унчалик кўп бўлмаса-да, ушбу хабарда айтиб ўтилгани каби нохушликлар бизда йўқ, дея олмаймиз. Шундай экан, жамиятимизда бу каби нохушликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади. Ана шу салмоқли бурчни ҳис этган ҳолда ушбу долзарб масала бўйича бир рисола жамлашга қарор қилдик. Унда аввалги ёзувлардан, саволлар ва уларга берилган жавоблардан ҳам фойдаланилди. Мазкур ёзувлар катта китобларнинг ичида, интернет саҳифаларида, яна кўпчиликнинг эътиборини тортмайдиган бошқа жойларда тарқоқ ҳолда бўлгани учун уларни умумий сарлавҳа остида бир рисолага тўплаб, муҳтарам ўқувчиларимизга тақдим қилиш нияти туғилди. Аллоҳ таоло ушбу ожизона амални Ўз даргоҳида қабул айласин ва уни ҳаммамиз учун фойдали қилсин!

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • Фолбинлик ҳақида
  • Мунажжимлар ҳамиша алдашган
  • Сеҳргарлик ҳақида
  • Сеҳрнинг таърифи
  • Сеҳрнинг ҳақиқати
  • Сеҳрнинг ҳукми
  • Сеҳрнинг муолажаси
  • Жин тегиши ҳақида
  • Жинлар қандай махлуқлар?
  • Ноанъанавий даволаш ишлари
  • Исломда соғлиқни сақлаш масаласи