• +99871-2162927

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт 1 жуз. Мукаддима.

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2004 й.
  • Ҳажми: 135 бет.
  • ISBN: 543213-432132
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

Аллоҳ таолонинг инояти ва мухлис бандаларнинг саъйи ҳаракатлари иласиз азизларга орзиқиб кутилган «Ҳадис ва Ҳаёт» китобини тақдим қилиш бахтига муяссар бўлиб турибмиз. Бу китоб барчамизнинг севикли пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссаломнинг энг мўътабар ҳадис китобларда келган сара ҳадисларининг замонавий шарҳидир. «Ҳадис ва Ҳаёт»ни ёзиш жараёнида унинг кўпчилик тушунадиган, содда тилда бўлишига алоҳида эътибор берилди. Қолаверса, бу китоблар юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг ягона ва доимий фиқҳий мазҳаби бўлмиш, Ҳанафий мазҳабида бўлиши эътиборимизда турди. Айниқса, ҳар бир ҳадис маъносини бугунги кунимизга яқинлаштиришга алоҳида эътибор берилди. Баъзи бир илмий кашфиётлар ҳадисда келган маънони тасдиқлаган бўлса, улар ҳам зикр этилди. Бу шарафга муяссар қилган Азизу Алийм Аллоҳга ҳадсиз шукрлар айтиш билан бирга, бу ишда ўз ёрдамини аямаган ҳамма биродарларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қилишни муқаддас бурчим деб биламан. Албатта, уларни номма-ном санаб ўтишдан ожизман. Лекин ўша олийжаноб зотлар учун умр бўйи дуода бўлишга бурчлиман.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Тақдим
  • Муқаддима
  • Суннат нима?
  • Суннат тарихи
  • Ҳадисни текшириш
  • Муҳаддислар
  • «Улумул-ҳадис»
  • Суннат ва фуқаҳолар
  • Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар
  • Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими
  • Ҳадис ила собит бўлган ҳукмларнинг тўртга бўлиниши
  • Пайғамбар алайҳиссаломдан  содир бўлган амалларнинг турлари
  • Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси
  • Суннатнинг турли истилоҳларда турли маъноларни ифода қилиши
  • Суннат муҳаддислар истилоҳида
  • Суннат фуқаҳолар истилоҳида
  • Суннат усули фиқҳ уламолари истилоҳида
  • Суннат саҳобалар истилоҳида
  • Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан  содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши
  • Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи  васалламдан пайғамбарлик  сифатлари ила содир бўлган суннатлар
  • Қандай нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси ила содир бўлган?
  • Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган нарсалар
  • Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва хусусийга тақсимланиши
  • Суннат ва ақоид масалалари
  • Эслатма
  • Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак
  • Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар
  • Мовароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар
  • Китобхонга эслатма
  • Ҳадис ўрганувчилар одоблари
  • Имом Бухорий
  • Имом Муслим
  • Имом Абу Довуд
  • Имом Термизий
  • Имом Насаий
  • Имом Ибн Можа
  • Молик Ибн Анас
  • Имом Аҳмад Ибн Ҳанбал
  • Имом Доримий
  • Имом Ҳоким
  • Имом Шофеъий
  • Китобнинг истилоҳи
  • Китобнинг тақсими