Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 10-жуз. Ҳаж
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2005 й.
- Ҳажми: 339 бет.
Нархи: 9000 Cўм
Қисқача тавсифи
Исломнинг беш рукнидан бири бўлган ҳаж ибодати атрофлича баён қилишга арзигулик ҳукмларга бой. Ушбу қўлингиздаги китоб ҳам ҳажга аталган китобларнинг энг каттаси бўлса, ажаб эмас. Аллоҳ хоҳласа, бу китоб орқали сиз ҳаж ва умра ибодатлари ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлиб, унинг ёрдамида саҳобаи киромлар билан ҳамсуҳбат бўласиз. Улардан ҳаж ва умранинг сирларини ўрганасиз, қолаверса, машҳур саҳобий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари жиловидан тутиб, видолашув ҳажида иштирок этасиз. Бундан ташқари, ҳаж ва умра ибодатларининг ҳикматлари ҳамда муқаддас маконларнинг тарихи ва ҳозирги куни билан ошно бўласиз. Сиз қибламиз бўлган Каъбаи муаззаманинг ичига кирганмисиз? Кирмаган бўлсангиз, ушбу китоб ёрдамида Каъбаи муаззаманинг ичига кўп марталаб кирган ҳамроҳ орқали у ер билан батафсил танишишингиз мумкин. Каъбаи муаззамага ёпиладиган пўшишнинг тарихини, у бугун қандай тайёрланишини ва ҳажмларини биласизми? Билмасангиз, шу ва шунга ўхшаш бошқа кўп саволларингизга ушбу китобдан жавоб топасиз. Аллоҳ бу камтарона хизматни Ўзи ҳусни қабул айласин ва ҳаммамиз учун манфаатли қилсин! Омин!Китобнинг мундарижаси
- Ҳаж ва умра китоби
- Ҳажнинг фазийлатлари ҳақида
- Ҳажнинг фарзлиги ҳақида
- Ҳажжи бадал
- Аёл кишига маҳрам шартлиги
- Маййитнинг номидан ҳаж қазо қилинади.
- Ёш боланинг ҳажи ҳам мақбул
- Ҳаж ибодати билан бирга касб қилинса, зарари йўқ
- Ҳаж ва умранинг мийқотлари
- Макон мийқотлари
- Эҳромдаги кишига ҳаром бўладиган нарсалар
- Кийим кийиш ва хушбўй суртиш
- Зарарсиз ов ҳайвонини ўлдириш
- Никоҳ
- Эҳромли кишига ғусл, қон олдириш ва сурма қўйиш жоиз
- Мийқотдан эҳромга кириш
- Талбия
- Ҳаж ибодатининг турлари ва амаллари ҳақида
- Ифрод
- Таматтуъ
- Қирон
- Ҳажни умрага киритиш
- Зу тувода тунаб, наҳорда маккага кириш
- Байтни тавоф қилиш
- Ҳажар, икки рукн ва мултазамни истилом қилиш
- Тавофнинг шарти
- Сафо ва марва орасидаги саъй
- Тавоф ва саъйда зикр ва дуо
- Қирон ният қилганга бир тавоф ва саъй кифоя
- Ҳайзли ва нифослилар тавофдан бошқа барча ибодатларни қилаверади
- Арофат томон юриш
- Унинг барчаси туриш жойидир
- Арофат куни дуо мақбул
- Арофат бўлмаса, ҳаж ҳам бўлмайди
- Арофатдан муздалифага жўнаш ва у ерда тунаб қолиш
- Заифларнинг минога олдин кетиши
- Ийд ва ташриқ кунлари минода тунаш
- Ақоба тошини отиш
- Биринчи эҳромдан чиқиш
- Сўйиш ва қурбонлик қилиш жоиз бўлган нарсалар
- Қурбонликлардан садақа қиладилар ва ейдилар
- Соч олдириш ёки қисқартириш
- Сўйиш куни хутбаси
- Ифоза тавофи
- Ташриқ кунлари тош отиш
- Минодан абтоҳга юриш ва у ерда тунаб қолиш
- Видолашув ҳажи ҳадиси
- Умра
- Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра қилганлар?
- Умранинг амаллари
- Умранинг вақти йўқ
- Ҳаж ибодатларидан кейин Маккада туриш ва видо тавофи
- Эҳсор, қазо ва фидя ҳақида
- Ҳаждаги эҳсор (ушланиб қолиш)
- Умрадаги эҳсор
- Ҳаж ибодати вақтидаги Жимоънинг ҳукми
- Фидянинг сабаблари ва баёни
- Овнинг жаримаси
- Ҳарами шарифга ҳадйи аташ
- Ҳожат тушганда қурбонликка
- Аталган туяни миниш мумкин
- Ҳадйи йўлда майиб бўлса,
- Одамлар учун сўйилади
- Ҳарами шариф ҳақида
- Макка ҳарамининг фазли ҳақида
- Маккага эҳромсиз кириш жоиз
- Замзам сувидан ичиш ва олиб кетиш
- Замзамнинг тарихи
- Ҳожига сув беришнинг фазли
- Каъбани аллоҳ таоло
- Ҳифз этганлиги ҳақида
- Маълумотлар жадвали
- Каъбада намоз ўқиш жоиздир
- Ҳижр ундандир
- Каъбанинг хазинаси
- Каъбага ғазот қилганни ер ютади
- Мадинанинг фазли ҳақида
- (У ерни маскан тутганга салоту саломларнинг афзали бўлсин)
- Мадинанинг ҳарами ҳақида
- Ким ҳарамнинг дарахтларига ёки овига тажовуз қилса, кийими олиб қўйилади
- Мадина Аллоҳ таолонинг инояти ила қўриқланган
- Набий алайҳиссаломнинг Мадинага ва унинг аҳлига дуолари ҳақида
- Хoтима
- Мадинани маскан тутишга тарғиб
- (У ернинг соъибига салоту саломларнинг афзали бўлсин)
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш
- Маълумотлар жадвали
- Илова
- Муқаддима
Биринчи қисм
- Умумий қоидалар
- Ҳажнинг таърифи
- Ҳажнинг фарзлиги
- Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари
- Ҳажга тайёргарлик
- Ҳажнинг турлари
- Ҳаж аҳкомлари
- Ҳажнинг фарзлари
- Эҳромга кирган кишига нималар ман қилинади?
- Эҳромга кирган кишига қуйидаги ишларни қилишга рухсат:
- Арофатда туриш
- Ифоза тавофи
- Ҳажнинг вожиблари
- Ҳажнинг суннатлари
- Ҳаж сафари олдидан қилинадиган ишлар
- Амаллар баёни
- Эҳром
- Ҳарами шарифга кириш
- Тавоф
- Минода
- Арофатда
- Муздалифада
- Тош отиш
- Ифоза тавофи
- Ҳайитнинг иккинчи куни
- Видо тавофи
- Қўшимча изоҳ
- Аёл кишининг ҳажи
- Таматтуъ ҳажи
- Қирон ҳажи
- Умра
- Ҳаж ва умрани нималар бузади?
- Бадал ҳажи
- Жиноятлар
- Мадинаи мунаввара зиёрати
- Сўнг сўз
- Баъзи қўшимча маълумотлар
- Манбалар рўйхати