Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 16-жуз. Таом ва шароб
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2006 й.
- Ҳажми: 162 бет.
Нархи: 5000 Cўм
Қисқача тавсифи
Озиқ-овқат инсон ҳаётида энг муҳим ўрин тутадиган нарсадир. Озуқа нафақат инсоннинг жисми учун, балки ақли, руҳи, табиати ва хулқи-атвори учун ҳам катта таъсир қиладиган омил эканлиги ҳаммага маълум. Ана шу жиҳатдан Қуръони Каримда ҳам, Суннати мутоҳҳарада ҳам бу масалага ўзига хос эҳтимом берилган. Ҳозирги кунда кўпчилик ҳалол-ҳаром, фойдали-фойдасиз озуқаларнинг фарқига бормай, ўзига-ўзи зулм қилаётган, бошига чексиз балоларни олиб келаётган бир пайтда сиз билан бизга бундан бир минг беш юз йил илгари муҳаддис уламоларимиз тартибга солиб кетган «Таом ва шароб китоби»дек ноёб дурдона асарларни ўрганишдек бахт насиб этганидан фахрланишимиз лозим. Шу билан бирга, биз бу ояти карима ва ҳадиси шарифларни номига ўрганиб қўймаймиз, балки уларга амал қилиб, икки дунё саодатига эришиш учун ўрганамиз. Бу хайрли ишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкоримиз бўлсин. Омин!Китобнинг мундарижаси
- Таом ва шароб китоби
- Биринчи фасл
- Таом одоби
- Хулоса
- Иккинчи фасл
- Ичиш одоби ҳақида
- Хулоса
- Еб-ичгандан кейин ҳамд айтиш
- Идишлар
- Учинчи фасл
- Жамоат таоми ва зиёфат ҳақида
- Хулоса
- Тўртинчи фасл
- Таомлар ҳақида
- Музтарга ўлимтик жоиз
- Макруҳ сабзавотлар
- Бешинчи фасл
- Ичимликлар ҳақида
- Хамр ҳақида ворид бўлган нарсалар
- Хамр ичишдан огоҳлантириш
- Хотима
- Хамр сиркага айлантирилмас
- Маст қилмайдиган набийз мубоҳдир
- Хулоса
- Манбалар рўйхати