Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 17-жуз. Либос
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2006 й.
- Ҳажми: 210 бет.
Нархи: 5000 Cўм
Қисқача тавсифи
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб, ушбу «либос китоби»ни бошлар эканмиз, унинг аввалида баъзи умумий тушунчалар ҳақида сўз юритишга ижозатингизни сўраймиз. Эътибор билан қарайдиган бўлсак, Ислом дийнининг батафсил ҳукмларини баён қиладиган барча китобларимизда «Либос китоби» бор. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳ китобларимизда бунга алоҳида эътибор берганлар. Шунинг учун Исломда бу масала ҳам бошқа масалалар қатори, етарли даражада муолажа қилинган. Бу эса мусулмонлар учун бахтдир. Чунки улар ҳаётнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби кийиниш масаласида ҳам тайёр таълимотларга амал қилиб, икки дунё саодатига эришиш учун яна бир илоҳий ёрдам ола биладилар. «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг ушбу китоби гарчи «Либос китоби» деб номланса ҳам, унда либосдан бошқа нарсалар, уй тутиш, уй анжомлари, шахсий озодалик, умумий озодалик ва бошқа олий маданий сифатлар ҳақида ҳам батафсил сўз юритилади. «Либос китоби»нинг бобларини ўрганишга киришишдан олдин яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб қўймоғимиз лозим. Исломдан олдин кийиниш, уй тутиш, умуман, маиший маданият бўйича дунё инсон номига доғ бўлиб тушадиган бир ҳолда эди. Ҳеч ким бу соҳа бўйича ҳалол-ҳаром ёки савоб-гуноҳ деган нарсани билмас эди. Шахсий ва умумий озодалик ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ана шундай бир пайтда Ислом ҳаётнинг бошқа соҳалари қатори, бу соҳани ҳам тагтуги билан илоҳий таълимотлар асосида ислоҳ қилишни бошлади. Аста-секин инсониятни бу соҳада ҳам жоҳилият зулматларидан Ислом нурига олиб чиқди. Ана шу инсоният тарихидаги оламшумул ўзгариш қандай рўёбга чиққанини Аллоҳ таолонинг ёрдами билан кейинги бобларда ўрганамиз.Китобнинг мундарижаси
Биринчи боб- Эркакларга ипак, тилла ва кумушнинг ҳаромлиги ҳақида
- Аёлларга ипак ва тилла жоиз
Иккинчи боб
- Кийимнинг турлари ҳақида
- Жун, қил ва шулар кабилардан қилинган нарсаларни кийиш жоиз
- Кийимларнинг ранги
- Салла ва унинг пеши ҳақида
- Унинг тилладан бўлиши ҳаром, кумушдан бўлиши мустаҳаб
- Кавуш
- Озодалик мустаҳабдир
Учинчи боб
- Либоснинг одоблари ҳақида
- Либосни шариатга киритишнинг ҳикмати
- Либосга оид ҳукмлар
- Кийиниш пайтида шукр қилиш
- Аёллар либоси
Тўртинчи боб
- Фитрат суннатлари ҳақида
- Соч ва унинг парвариши ҳақида
- Соч бўяш
- Улама, вашм ва шу кабилар ҳаром
- Қўнғироқлар
- Бошқаларга ўхшаш ва қалбакилик ҳаром
- Юзга уриш ва тамға босиш ҳаромдир
Бешинчи боб
- Уй жиҳозлари ҳақида
- Сурат солиш ҳаромдир, фаришталарни ман қиладир
- Хотима
- Хушбўй мустаҳабдир
- Хулоса
- Манбалар рўйхати