• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 18-жуз. Тиб ва дам

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2008 й.
  • Ҳажми: 251 бет.
Нархи: 7000 Cўм

Қисқача тавсифи

Азиз китобхон! «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг ўн саккизинчи жузи «Тиб ва дам китоби»ни қўлга олганингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва иродаси ила бу китобда ўзимиз учун керакли кўпгина нарсаларни ўрганамиз. Муқаддимада бизнинг динимиз тиб ва дам масалаларига қандоқ қараши ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун аввал мазкур икки сўзнинг луғатдаги ва истилохдаги маъноларини батафсил ўрганамиз. Сўнгра тиб ҳақида келган ҳадислар суннатнинг қайси турига кириши ва уларга қандоқ муносабатда бўлиш кераклиги ва бошқа зарур масалаларни ўрганамиз. Кейин эса Исломда соғлиқни сақлаш ишига қандоқ қаралиши ҳақида суҳбат қурамиз. Бу аснода динимизда тозаликка риоя қилиш, соғлиққа зарар етказувчи ва атрофни ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш, бадантарбия, соғлиққа зарарли нарсаларни ҳаром қилиниши, исроф ва қизғанчикликни ҳаром қилиниши, жисмни толиқтиришдан қайтариш, соғлиқни сақлаш мақсадида енгиллик ва рухсатлар берилгани каби мавзуларни яхшилаб ўрганамиз. Ўзининг розилигини кўзлаб қилинган ушбу камтарона амални Аллоҳ таоло даргоҳида қабул қилсин. Хато ва камчиликларини Ўзи кечирсин!

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Кириш сўзи
  • Тиб ва дам китоби
  • Тозаликка риоя қилиш
  • Соғлиққа зарар етказувчи ва атрофни ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш
  • Бадантарбия
  • Соғлиққа зарарли нарсаларнинг ҳаром қилиниши
  • Исроф ва қизғанчиқликнинг
  • Ҳаром қилиниши
  • Жисмни толиқтиришдан қайтариш Соғлиқни сақлаш мақсадида енгиллик ва рухсатлар берилганлиги
  • Беморликнинг фазли ва унга сабр қилиш ҳақида муқаддима
  • Вабода сабр қилишнинг ажри
  • Сеҳр
  • Заҳар
  • Бемор кўриш суннатдир
  • Мусибатда айтиладиган нарса
  • Биринчи фасл
  • Даволаниш жоизлиги ҳақида
  • Парҳез – давонинг бошидир
  • Иккинчи фасл
  • Набавий тиб ҳақида
  • Асал, нарса қиздириб босиш ва ҳижома
  • Қон олиш жойи ва замони
  • Қора дона (седана) Увди ҳинди
  • Оғиздан ичиладиган, бурундан томизиладиган ва ични юргизадиган дорилар
  • Ажва ва камъа
  • Иситма ва кўз текканга сув
  • Талбийна ва сурма Зайтун мойи ва сано Туянинг сути ва пешоби Жароҳатга кул босиш
  • Семириш учун тарра ва ҳўл хурмо
  • Ҳаром ила даволаниш жоиз эмас
  • Учинчи  фасл
  • Дам солиш ҳақида
  • Дам солиш калималари
  • Қуръон ила дам солиш ва унга ҳақ олишнинг жоизлиги
  • Фалақ сураси
  • Наас сураси
  • Тўртинчи фасл
  • Жоҳилият даъволаринирад қилиш ҳақида
  • Касаллик юқиши ва шумланиш
  • Йўқ, эҳтиёт бўлиш яхши
  • Яхши фол қандай яхши
  • Коҳинлик, чизиқ чизиш ва тош ташлаш
  • Хотима
  • Аллоҳ таолога таваккул афзал
  • Тиб соҳасидаги ислом мўъжизаси Исломий тибга ўхшаш тиб борми? Табибларни имтиҳондан ўтказиш
  • «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Мусулмонларнинг тиббий кашфиётлари Мусулмонларнинг тиббий китоблари
  • Доришунослик
  • Манбаълар рўйхати