• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 19-жуз. Оламларга раҳмат Пайғамбар

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2016 й.
  • Ҳажми: 559 бет.
Нархи: 12000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 19-жузи – «Оламларга раҳмат Пайғамбар» китобининг электрон нашри. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «Нубувват ва рисолат китоби» яқинлашганда ушбу китобдаги маълумотларга сийратни ҳам қўшиб яхлит бир китоб қилиш истаги туғилди. Бунда муҳаддислар билан сийратчилар услуби жамланган бўлинарди. Бу жамланишдан ўзига хос бир асар чиқар, деган фикр туғилди. Ниҳоят, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолатда, ушбу фикрни юзага чиқаришга ҳаракат қилдим. «Нубувват ва рисолат китоби»да келган оят ва ҳадисларни «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг олдинги бобларига ўхшатиб, арабча матнидан сўнг таржима ва шарҳ қилиб бориш давом этди ва ўрни келганда сийрат ҳaқидаги маълумотлар бериб борилди. Иложи борича аниқ ва кўпчилик сийратчилар иттифоқ қилган маълумотларга суянилди. Одатдагидек, ўқувчининг эътиборини чалғитмаслик учун иқтибосларга алоҳида белги билан ишора қилинмади. «Нубувват ва рисолат китоби»нинг севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга тегишли қисмига сийрат ҳам қўшилганини эътиборга олиб, китобга «Оламларга раҳмат Пайғамбар» деган ном ихтиёр қилинди. Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссаломга тегишли маълумотларни озми-кўпми ўрганган ҳар бир инсофли ва ақлли инсон У зотнинг барча оламларга раҳмат этиб юборилганларини англайди. Муҳтарам китобхон! Камина учун ушбу сатрларни қоғозгa тушириш даври буюк саодат даври бўлди. Чунки ушбу маълумотлар Аллоҳнинг энг афзал халқи бўлмиш, бу дунёда ҳидоятчимиз, у дунёда шафоатчимиз бўлмиш зотга тегишлидир. Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларидаги ҳар бир маълумот эса бошқа маълумотлардан у зотнинг ўзлари бошқа кишилардан қанчалик устун турсалар, шунчалик устун туради. Бинобарин, сиз муҳтарамлар ҳам ушбу сатрларни ўқир экансиз, нима қилаётганингизнинг қадрига етинг. Сиз одатдаги оддий ўқиш билан машғул эмассиз. Сиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларини ўқимоқдасиз. Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларининг ўқувчиси ўқиганини уқмоғи, уққанидан ибрат олмоғи ва унга амал қилмоғи лозимлигини зинҳор унутманг. Аллоҳ таолонинг Ўзидан ушбу камтарона хизматни фойдали қилишини сўраб дуолар қиламан. Камчиликлари учун узр сўрайман.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • Нубувват ва рисолат китоби
  • Биринчи фасл
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари, насаблари ва исмлари
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларига боғлиқ ажойиботлар
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмиздирилишлари
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксларини ёриш
  • Оминанинг вафотлари
  • Амакилари Абу Толибнинг қарамоғида бўлишлари
  • Фузул шартномасида иштирок этишлари
  • Хадийжа онамизга уйланишлари
  • Каъбани қайта қуриш
  • Иккинчи фасл
  • У зот алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидларининг хушбўйлиги
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйқулари
  • Учинчи фасл
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга шафқатлари
  • Тўртинчи фасл
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарликлари аломатлари
  • Нубувват муҳри
  • У зотнинг рисолатлари ҳақида роҳибнинг башорат бергани
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тош ва дарахтнинг салом бериши
  • Жин ва ғойиб овозларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида хабар бериши
  • Ҳиро ғорида
  • Бешинчи фасл
  • Ваҳий, нубувват ва рисолат ҳақида
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қандай нозил бўлар эди?
  • Рисолат ва нубувват ила ваҳий нозил бўлишининг бошланиши
  • Ваҳийнинг узилиб қолиши
  • Биринчи мусулмонлар
  • Ошкора даъватга ўтиш
  • Кофирларнинг Пайғамбар алайҳиссаломга қарши ташвиқот ҳақида маслаҳатлари
  • Мусулмонларнинг азобланиши
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етган озорлар
  • Ҳабашистон ҳижрати
  • Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг Исломга кириши
  • Ҳазрати умарнинг Исломга кириши
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кофирлар томонидан ваъдалар қилингани
  • Қурайшнинг Ҳабашистонга элчи юбориши
  • Қамал
  • Ойнинг иккига бўлиниши
  • Ҳабашистонлик элчи гуруҳнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиши
  • Қуръони Каримнинг одамларга таъсири
  • Маҳзунлик йили
  • Тоиф сафари
  • Дуонинг қабули ва кушойишнинг бошланиши
  • Маккага қайтиш
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабилаларга ўзларини таништиришлари
  • Туфайл ибн Амр Давсий қиссаси
  • Ясрибликлар билан учрашув
  • Биринчи Ақаба байъати
  • Исро ва Меърож
  • Олтинчи фасл
  • Исро ҳақида
  • Иккинчи Ақаба байъати
  • Ҳижратга изн берилиши
  • Еттинчи фасл
  • Ҳижрат ҳақида
  • Кема соҳибларининг ҳижрати
  • Ислом жамиятини қуришнинг бошланиши
  • Муҳожир ва ансорларни биродар тутинтириш
  • Яҳудийлар билан аҳднома тузиш
  • Азоннинг бошланиши
  • Урушга изн берилиши
  • Жангчи гуруҳлар юборишнинг бошланиши
  • Қибланинг ўзгартирилиши
  • Нахла сарийяси
  • Рамазон рўзасининг фарз бўлиши
  • Бадр уруши
  • Бадрга отланиш
  • Карвон яқинлашмоқда
  • Маккадан ёрдам сўраш
  • Қурайш урушга тайёрланмоқда
  • Қурайш юришни бошлади
  • Карвон ўтиб кетди
  • Қурайш урушга ўч
  • Мусулмонлар Бадр яқинида
  • Шўро мажлиси
  • Қатъий қарор
  • Биринчи асирлар
  • Жой танлаш
  • Душмандан хабар олиш
  • Илтижо
  • Қурайшда иккиланиш
  • Яккама-якка олишувлар
  • Тўқнашув
  • Биринчи шаҳид
  • «Шаҳатил вужуҳ!»
  • Жангдан кейин
  • Ўлжалар
  • Асирлар муомаласи
  • Таълим бериш – асирликдан озод бўлиш
  • Фаришталар ёрдамга тушганлар
  • Мунофиқликнинг зоҳир бўлиши
  • Бану Қайнуқоъ ғазоти
  • Уҳуд уруши
  • Абу Суфён уруш истайди
  • Шўро мажлиси
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам совут кийдилар
  • Урушга отланилди
  • Ёшлар урушда қатнашмоқчи
  • Қурайш тайёрланмоқда
  • Жанг
  • Камончилар
  • Ортдан ҳужум
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жароҳатландилар
  • «Эй мусулмонлар, суюнчи!»
  • Жангдан сўнг
  • Душман изидан
  • Мислсиз қаҳрамонликлар
  • Шаҳидлар саййиди
  • Шаҳидларни дафн этиш
  • Бану Асад ҳодисаси
  • Ражийъ ҳодисаси
  • Биъру Маъуна
  • Бану Назир ғазоти
  • Бану Назир аҳд тузди
  • Хиёнат
  • Бану Назир қамалда
  • Жанг бўлмаган ғазотлар
  • Хандақ уруши
  • Аҳзоблар Исломга қарши
  • Душманга қарши тайёргарлик
  • Хандақ қазиш
  • Душман етиб келди
  • Яҳудийларнинг хиёнати
  • Қамал
  • Янги мусулмон қаҳрамон
  • Олишув
  • Аллоҳнинг аскарлари кўп
  • Бану Қурайза ғазоти
  • «Лекин фаришталар қуролни қўйгани йўқ»
  • Бану Қурайза қамалда
  • Абу Лубобанинг элчилиги
  • Саъд ибн Муъознинг ҳакамлиги
  • Бану Мусталиқ ғазоти
  • Қайтишдаги жанжал
  • Мунофиқ хор бўлди
  • Ифк ҳодисаси
  • Ҳудайбия сулҳи
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар
  • Умрага отланилди
  • «Қуриб кетсин ўша Қурайш!»
  • Йўл ўзгартирилди
  • Элчилар
  • Мусулмонлар элчиси
  • Ризвон байъати
  • «Аллоҳ ишимизни енгиллаштиради шекилли»
  • Сулҳ
  • «Эй Абу Жандал, сабр қил!»
  • Саҳобалар ҳайрон
  • Доно маслаҳат
  • Қайтиш
  • Абу Жандал гуруҳи
  • Ҳудайбия натижалари
  • Амр ибн Ос, Холид ибн Валид ва Усмон ибн Талҳаларнинг Исломга кириши
  • Подшоҳ ва амирларни Исломга даъват қилиш
  • Қайсарга юборилган мактуб
  • Кисрога юборилган мактуб
  • Нажошийга юборилган мактуб
  • Муқавқисга юборилган мактуб
  • Араб амирларига йўлланган мактублар
  • Хайбар ғазоти
  • Қора қул ҳодисаси
  • Аъробий ҳодисаси
  • Хайбар урушининг ниҳояси
  • Диний бағрикенглик
  • Яҳудийларнинг жинояти
  • Жаъфарнинг келиши
  • Хайбар ғазотининг натижаси
  • Бошқа фатҳлар
  • Олийжаноблик
  • Зотур-риқоъ ғазоти
  • Қазо умра
  • Исломий ўзгаришлардан бири
  • Муъта ғазоти
  • Холиднинг қўмондонлиги
  • Жангнинг хабари
  • Лашкарнинг қайтиши
  • Баъзи сарийялар
  • Макка фатҳи
  • Қурайш ва Бану Бакр қабилалари томонидан сулҳнинг бузилиши
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёрдам сўраш
  • Абу Суфённинг узр сўраши
  • Макка томон отланиш
  • Абу Суфён расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида
  • Жоҳилият ва бутпарастлик белгиларининг йўқотилиши
  • Макка фатҳининг аҳамияти
  • Ҳунайн ғазоти
  • Тоиф ғазоти
  • Қамал
  • Ўлжа тақсимлаш
  • Табук ғазоти
  • Мунофиқлар суиқасди
  • Баъзи мунофиқларнинг тавбаси қабул бўлиши
  • Абу Лубоба ва унинг шериклари
  • Масжиди Зирор
  • Учликнинг тавбаси қабул
  • Ғазот ва сарийялар ҳақида
  • Биринчи исломий ҳаж
  • Элчилар йили
  • Сақиф элчилари
  • Бану Тамим элчилари
  • Бану Омир элчилари
  • Бану Саъд элчилиги
  • Абдул Қайс элчилари
  • Бану Ҳанийфа элчилари
  • Той элчилари
  • Кинда элчилари
  • Ашъарийлар ва Яман аҳли элчилари
  • Нажрон элчилари
  • Тужийб элчилари
  • Видолашув ҳажи
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари
  • Расулуллоҳнинг беморликларида Абу Бакрнинг имом бўлиши
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида нималар қилинган?
  • Ҳеч бир набий дунё ва охиратдан бирини танлаш ихтиёрига қўйилмагунча ўлмайди
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрлари ва Пайғамбарлик муддатлари
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари
  • Саккизинчи фасл
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан сув чиқиши
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракалари ила оз сувнинг кўпайиши
  • Таомнинг қавмга етиб, ортиб қолгунча кўпайтирилиши
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида таомнинг тасбеҳ айтиши
  • Оз хурмони кўпайтириб, ҳақдорларга етказиш
  • Хурмо танасининг у зотга зорланиши
  • Дарахтнинг у зотга бўйсуниши
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларининг тез қАбул бўлиши
  • Ғайбиётлардан хабар беришлари
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ғайбнинг кашф бўлиши
  • Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларидаги ақийдаси
  • Пайғамбар алайҳиссаломнинг бандаликлари энг шарафли камолот эканига далил
  • У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарликлари далили
  • Рисолаи Муҳаммадиянинг инсониятга фазли ва унинг оламшумул армуғонлари
  • Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон
  • Рисолаи Муҳаммадиядаги раҳматнинг сон ва сифат жиҳатидан қиймати
  • Рисолаи Муҳаммадия башариятни бадбахтлик ва ҳалокатдан сақлаб қолган
  • Нубувватнинг вазифаси унинг инсониятни қутқариш ва саодатманд қилишдаги ўрни. Анбиёлар амалининг табиати
  • Жоҳилият асри ва унинг ағдарилишга ҳамда ўзини ўзи ўлдиришга тайёрланиши тасвири
  • Рисолаи Муҳаммадия ҳисобида янги олам
  • Рисолаи Муҳаммадиянинг олти армуғони ва уларнинг инсоният тарихидаги таъсири
  • Пок ва равшан тавҳид ақийдаси
  • Инсониятнинг бирлиги ва башариятнинг тенглиги асоси
  • Инсоннинг мукаррамлиги ва улуғлиги эълони
  • Умидсизлик ва шумланишга қарши кураш. Инсонда орзу-умидни ва ўзига ишонч руҳини тирилтириш
  • Дин ва дунёни жамлаш ва тарқоқ сафларни ҳамда тижорий жамоатларни бирлаштириш
  • Мақсаду ғоя, амал ва кураш майдонини тайин қилиш
  • Янги олам ва инсоннинг туғилиши
  • Муҳим саналар
  • Манбалар рўйхати
  • Китоб маълумотлари