Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 2-жуз. Ислом ва иймон
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2008 й.
- Ҳажми: 298 бет.
Нархи: 8000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 2-жузи – «Ислом ва иймон» китобининг электрон нашри. Тўпламнинг ушбу 2-жузидаги биринчи боб «Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида» деб номланиб, у Ислом ва иймоннинг луғат ва уламолар истилоҳидаги маънолари ҳамда улар ҳақида умумий баёнотлар келган ҳадиси шарифларнинг шарҳи билан бошланади. Иккинчи боб «Комил иймон сифатлари ҳақида» деб аталади. Ҳар бир нарсанинг камолот сифатлари бўлгани каби иймоннинг ҳам камолот сифатлари бўлади. Ана ўша сифатлар нимадан иборат эканини ушбу бобда ўрганамиз. Учинчи боб «Диннинг фазилатлари ҳақида» бўлиб, унда динимизнинг сиз билан бизга фойда келтирадиган фазллари ҳақида сўз юритилади. Тўртинчи боб «Қадарга иймон келтириш ҳақида» бўлиб, унда ақийдамиздаги рукн масалаларидан бири бўлмиш қазои қадар ҳақида илмий маълумотлар тақдим қилинади. Ундан бу борадаги саволларимизга жавоб топамиз, иншааллоҳ. Шунингдек, адашган ақийдавий тоифалардан бўлмиш Қадария ва Муржиага ўхшаш бидъат соҳиблари кимлиги ва уларнинг бузуқ ақийдалари нимадан иборатлигини англаб етамиз. Бешинчи боб аввалги мусулмонлар авлодининг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қилган байъати ҳақида, яъни мусулмон бўлганларида у зотга қўл бериб, қабул қилиб олган топишириқлари тўғрисида сўз кетади. У зот барчага фақат яхшиликни топшириқ қилиб берганларини билиб оламиз. Олтинчи бобда Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз. Динимизнинг асосий масдарлари Аллоҳ таолонинг Китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг Суннатлари эканини кўпчилик яхши билади. Энди ушбу икки асосий масдарни маҳкам тутиш ҳақидаги илмий далилларни ҳам билиб олсак, кўп яхши бўлади. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 16 майдаги 03-07/2998-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.Китобнинг мундарижаси
- Муқаддима
- Ислом ва иймон китоби
- Биринчи боб. Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида
- Иккинчи боб. Комил иймон сифатлари ҳақида
- Иймон зиёда ва ноқис бўлади ҳамда унга васваса зарар етказмайди
- Эр ва аёл киши ақли орасидаги фарқ нимада?
- Учинчи боб. Диннинг фазилатлари ҳақида
- «Диннинг фазилатлари ҳақида» бобига хотима
- Аллоҳ фақат Ислом динини қабул қилиши ҳақидаги фасл
- Тўртинчи боб. Қадарга иймон келтириш ҳақида
- Хотима
- Қадария ва муржиъага ўхшаш бидъат соҳиблари
- Бешинчи боб. Байъат ҳақида
- Олтинчи боб. Китоб ва суннатни маҳкам тутиш ҳақида
- Еттинчи боб. Амалда тежамкорлик ва бардавомлик Аллоҳ учун маҳбубдир
- Манбалар рўйхати
- Китоб маълумотлари