Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 23-жуз. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2008 й.
- Ҳажми: 300 бет.
Нархи: 9000 Cўм
Қисқача тавсифи
Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам мусулмон уммати ичидан ўн кишига улар тирик чоғларидаёқ жаннатга киришлари ҳақида ишончли башоратни берганлар. Ўша ўн кишининг тўрттаси биринчи тўрт рошид халифалар: Абу Бакр Сиддиқ, Умари Одил, Усмон Зуннурайни ва Али Муртазо розияллоҳу анҳумлар бўладилар. Бу улуғ саҳобаларнинг ҳаётлари ва фазилатлари билан аввалги жузларда танишиб чиқдик. Мана, энди Аллоҳ таолонинг ёрдами ила оддий саҳобаи киромларнинг ҳаётлари ва сийратларини ўрганишга киришамиз. Биринчи бўлиб, жаннат башорати берилган ўнликдан қолган олтиталари Зубайр ибн Аввом, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ, Абдурроҳман ибн Авф ва Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳумларнинг фазилатларини ўрганамиз.Ушбу китобимизнинг уларга бағишланган биринчи қисмини «Жаннат башорати берилганлар» деб номладик. Китобимизнинг иккинчи қисмида эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларининг фазллари ҳақида сўз юритамиз. Бу қисмни «Аҳли байтнинг фазилатлари» деб номлаймиз. Шунда бу китобимизнинг тўлиқ номи «Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байтнинг фазилатлари» бўлади. Бу камтарона ишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраймиз. Бу ишимизни фойдали қиилишини тилаб, дуоларда бўламиз.Китобнинг мундарижаси
- Муқаддима
- Учинчи фасл — Жаннат башорати берилган ўнликдан қолганларининг фазилатлари
- Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг фазилатлари
- Насаб ва илк ҳаёт
- Мадинада
- Бадрда
- Уҳудда
- Хандақ урушида
- Бани Қурайза қамали
- «Водил Қуро»да
- Бошқа жангларда
- Фатҳда
- Қунайнда
- Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ даврида
- Ҳазрати Умар даврида
- Ҳазрати Усмон даврида
- Ҳазрати Али даврида
- Бошқа сифатлари
- Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг фазилатлари
- Насаб ва илк ҳаёт
- Уҳудда
- Табук жанги
- Тирик шаҳид
- Файёз
- Халифалар билан
- Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари
- Насаб ва илк ҳаёт
- Биринчи муҳожирлар сафида
- Аллоҳнинг йўлида биринчи ўқ отган киши
- Бадрда
- Уҳудда
- Биринчи қўриқчи
- Дуоси қабул зот
- Макка фатҳида
- Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ даврида
- Ҳазрати Умар даврида
- Яздажирни Исломга чақириш
- Биринчи кун - Армос куни
- Иккинчи кун - Ағвос куни
- Учинчи кун - Аммос куни
- Миёвлаш кечаси
- Қодисия куни
- Форс фатҳи давоми
- Мадоин фатҳи
- Форсдаги фатхларнинг давоми
- Куфа шаҳрини қуриш
- Басранинг қурилиши
- Ноҳаванд жанги
- Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг фазилатлари
- Насаб ва илк ҳаёт
- Бадрда
- Ухудда
- Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ даврида
- Ҳазрати Умар даврида
- Янги халифа сайлаш
- Саъид ибн Зайд розияллоху анхунинг фазилатлари
- Насаб ва илк ҳаёт
- Тўртинчи фасл — Ахли байтнинг фазилатлари
- Аббос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари
- Насаб ва илк ҳаёт
- Бадрда
- Макка Фатҳида
- Ҳунайн жангида
- Тоифда
- Мадинада
- Пайғамбар алайҳиссаломнинг Аббос розияллоху анҳуга эҳтиромлари
- Ҳазрати Абу Бакр Сқддиқ даврида
- Ҳазрати Умар даврида
- Масжиди Набавийни кенгайтириш
- Истисқо
- Тарнов ҳодисаси
- Шахсий сифатлари
- Вафоти
- Жаъфар ибн Абу Толибнинг фазилатлари
- Ҳабашистон ҳижрати
- Жаъфарнинг келиши
- Буюк фазл
- Мўъта жанги
- Жанг хабари
- Ҳасан ва Ҳусайн розияллоху анҳумонинг фазилатлари
- Пайғамбар алайҳиссаломдан сўнг
- Ҳазрати Усмон даврида
- Оталарининг халифалигида
- Имом Ҳасаннинг халифаликлари
- Имом Ҳусайн
- Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг фазли
- Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ даврида
- Ҳазрати Умар билан
- Ҳазрати Усмон даврида
- Ҳазрати Али даврида
- Ҳазрати Алидан кейин
- Имом Ҳусайн билан
- Илм денгизи
- Одамлар хизматида
- Хусни хулқ
- Беназир обид
- Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳунинг фазли
- Манбалар рўйхати