Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 3-жуз. Ният, ихлос, илм (аудио)
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Аудиокитоб (mp3)
- Нашр санаси: 2013 й.
- Ҳажми: 4Kb
Нархи: 8000 Cўм
Қисқача тавсифи
Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз! Жанобингиз сизнинг юксак эътиборингизга ҳавола қилаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг ушбу учинчи, «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар.Чиндан ҳам Исломда ҳар бир нарсага ният шартдир. Шунинг учун кўпчилик фуқаҳолар «Ҳар бир амалда ният фарз», деганлар. Ихлос билан қилинмаган ибодат мақбул эмаслиги ҳаммага маълум. Аммо ихлос нима ўзи? Ихлос қай тариқа қилинади? Ҳақийқий ихлос бошқасидан нимаси ила фарқ қилади? Қуруқ ихлоснинг ўзи фойда бериши мумкинми? Нима учун чин ихлосли кишилар камайиб кетди? Чин ихлосли бўлиш учун нималар қилиш керак? Шу ва шунга ўхшаш саволларга ушбу китобни сидқидилдан, ихлос билан ўқиб жавоб топиш мумкин. Қадрли китобхон! Агар бу китобимиздан ўзингиз учун фойдали ва тўғри нарсалар топсангиз Аллоҳдан, хато ва камчиликлар учратсангиз камина ходимингиздан, деб билгайсиз. Аллоҳ таоло ушбу камтарона меҳнатимизни Ўзининг розилиги учун холис хизмат сифатида қабул айлаб, ҳаммамиз учун фойдали қилсин! Омин!АУДИОФАЙЛЛАР
# | Файл номи | F | Вақти | Битрейт | Ўлчами |
---|---|---|---|---|---|
1 | Кириш сўзи | mp3 | 05:53 | 128 KBit | 5.4Mb |
2 | Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида | mp3 | 63:41 | 128 KBit | 58.31Mb |
3 | Киши ниятига яраша савоб олади | mp3 | 39:15 | 128 KBit | 35.94Mb |
4 | Риёдан ҳазар қилиш ҳақида | mp3 | 41:21 | 128 KBit | 37.86Mb |
5 | Илм китоби | mp3 | 06:09 | 128 KBit | 5.63Mb |
6 | Илм ва уламолар фазли ҳақида | mp3 | 119:16 | 128 KBit | 109.21Mb |
7 | Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли ҳақида | mp | 49:13 | 128 KBit | 45.06Mb |
8 | Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида | mp3 | 26:01 | 128 KBit | 23.82Mb |
9 | Илм одоблари ҳақида | mp3 | 47:52 | 128 KBit | 43.83Mb |
10 | Илм аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши | mp3 | 11:24 | 128 KBit | 10.45Mb |
11 | Илмнинг асари абадий қолажак | mp3 | 51:12 | 128 KBit | 46.89Mb |
12 | Илм китобига илова | mp3 | 02:45 | 128 KBit | 2.53Mb |
13 | Мадрасага қатнайдиган халқ | mp3 | 06:09 | 128 KBit | 5.64Mb |
14 | Китоблар ва кутубхоналар | mp3 | 05:18 | 128 KBit | 4.86Mb |
15 | Кимё илми | mp3 | 03:12 | 128 KBit | 2.94Mb |
16 | Физика | mp3 | 02:55 | 128 KBit | 2.67Mb |
17 | Фалакиёт | mp3 | 05:51 | 128 KBit | 5.36Mb |
18 | Ҳисоб илми | mp3 | 06:22 | 128 KBit | 5.84Mb |
Диққат! Аудиокитоблардан фойдаланиш учун Windows ва Андроидга мўлжалланган дастурларни юклаб олиш учун: Дастурни юклаб олиш бўлимига киринг.
Дастурдан қандай фойдаланиш ҳақида маълумот олиш учун "Ёрдам (FAQ)" бўлимига киринг
Дастурдан қандай фойдаланиш ҳақида маълумот олиш учун "Ёрдам (FAQ)" бўлимига киринг