• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 35-жуз. Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2008 й.
  • Ҳажми: 300 бет.
Нархи: 9000 Cўм

Қисқача тавсифи

Муҳтарам китобхон! «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиламизнинг ўттиз бешинчи китоби руҳий тарбияга оид эканини унинг исмидан ҳам билиб олган бўлсангиз керак. Албатта, зикр, дуо, истиғфор ва тавба ҳар бир мўмин-мусулмон банда учун ҳар онда зарурдир. Буни ҳаммамиз тушуниб етмоғимиз керак. Аммо турли омилларга кўра, бу ҳақиқатларни керагича англаб етмаганлигимиз биз учун катта камчиликдир. Энди ўша катта камчиликни бартараф қилиш ва ихлос билан иш олиб бориш фурсати етди. Азиз китобхон! «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг ўттиз бешинчи жузида сўз юритиладиган зикр, дуо, истиғфор ва тавба мавзулари руҳий тарбия ёки бошқача қилиб айтганда, тасаввуф илмида баҳс ва амал қилинадиган ишлардир. Мазкур илмнинг урфи бўйича биз ўрганаётган амалларнинг тартиби тавба, истиғфор, зикр ва дуо шаклида бўлади. Руҳий тарбия устозига шогирд тушган мурид аввал тавба қилади ва маълум муддат истиғфор билан машғул бўлади. Бу ишлар маромига етиб, улардан кўзланган мақсад ҳосил бўлгандан кейин шайх муридга зикрдан вазифалар беради. Ундан кейин дуо ҳам йўлга қўйилади. Албатта, мазкур ишларни бундан бошқа тартибда адо этиб бўлмас экан-да, деган хаёлга бормаслик керак.Бу амаллар ихтиёрий тартибда адо этилаверади. Бироқ бу ерда руҳий тарбия устозидан низомли, тартибли равишда таълим олмоқчи бўлганларга алоҳида муомала қилиниши ҳақида сўз юритилмоқда. Зикр, дуо, истиғфор ва тавба масаласи ҳар бир мўмин-мусулмон учун ўта муҳим бўлганидан, қадимдан умматнинг катта эътиборини қозониб келмокда. Деярли барча ҳадис ва руҳий тарбия китобларимизда бу амалларга оид боблар бор. Бу китобни яхшилаб ўқисангиз, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кутариб талаффуз килишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини билиб оласиз. Бу китобни ўқиб, ўқишга ҳаракат қилсангиз, зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг шартлари, одоблари ва самараларини бирма-бир билиб оласиз. Бу эса, ўз навбатида ҳаётингизда жуда ҳам қўл келиши турган гап. Азиз китобхон! Қўлингиздаги ушбу китобда бундан бошқа жуда ҳам кўп фойдали маълумотлар бор. Аллоҳ таолонинг Ўзидан китобни ҳаммамиз учун фойдали қилишини сўраймиз.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби. Беш бобдан иборат. Муқаддима 
  • Биринчи боб. Зикр ва зокирлар фазли ҳақида 
  • Аллоҳнинг гўзал исмлари
  • Исмул Аъзам
  • Иккинчи боб. Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли
  • Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли
  • «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» жаннатнинг хазиналаридандир
  • Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳ
  • Намоздан кейинги жамоъий дуо 
  • Жамоат ила дуо қилиш
  • Эрталаб ва кечқурунги тасбеҳ ва зикр
  • Хулоса. Зикрнинг фойда ва самаралари
  • Зикрнинг сийғалари
  • Зокирнинг одоблари
  • Учинчи боб. Дуо ҳақида. Дуонинг фазли
  • Дуо одоблари
  • Мақбул дуо
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қилган дуолари
  • Жамловчи дуолар
  • Паноҳ сўраш калималари қақида
  • Тўртинчи боб. Махсус дуолар ҳақида. Мушкули борнинг дуоси
  • Сафар ва ундан қайтиш дуоси
  • Видолашув дуоси
  • Ҳар бир манзилга тушиш дуоси
  • Мажлисдан туриш дуоси
  • Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган қавл
  • Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси
  • Ёмғир, шамол ва момақалдироқдаги дуо
  • Ҳилолни кўргандаги дуо
  • Мева нишонасини кўргандаги дуо
  • Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо
  • Қарзни узиш дуоси
  • Балога учраганни кўргандаги дуо
  • Беморнинг дуоси
  • Бозорга киришдаги дуо
  • Ёд олиш дуоси
  • Дуонинг одоблари
  • Набий алайҳиссаломга саловот
  • Хулосалар
  • Бешинчи боб. Истиғфор ва тавба ҳақида
  • Хулосалар
  • Тавба ва унинг фазли
  • Тавбанинг вақти
  • Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ тавбасини қабул қилур
  • Хулоса
  • Тавбанинг ҳақиқати 
  • Тавба умр бўйи
  • Тавба қиссалари
  • Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси 
  • Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси
  • Фузайл ибн Иёзнинг тавбаси
  • Маҳзунлик сафари
  • Куфада
  • Хотима. Аллоҳ таолонинг раҳматининг кенглиги ҳақида
  • Манбалар рўйхати