Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 36-жуз. Зуҳд ва рақоиқлар
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2008 й.
- Ҳажми: 300 бет.
Нархи: 7000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Зуҳд» сўзи луғатда бир нарсани тарк илиш ва ундан юз ўгириш маъноларини билдиради. «Зуҳд» сўзи уламолар истилоҳида дунё, молмулк, обрў ва мансабдан юз ўгиришни англатади. Зуҳднинг мўмин бандага вожиб бўлган қисми охиратда зарар етказадиган нарсани тарк кдлишдир. Зуҳдга яқин маънони англатадиган «вараҳ» сўзи ҳам бор. Вараҳдан мурод, ҳалол нарсаларни олишдир. Зуҳд эса, ҳалол булса ҳам, ҳожатдан ташқари нарсани олмасликдир. «Рақоиқ» луғатда «рақиқ»нинг жами булиб, «нозик», «ўта таъсирли» деган маъноларни билдиради. Бошқача қилиб айтганда, қалбни рақиқ яъни юмшоқ, қиладиган нарсалар, деганидир. Рақиқ Қуръони Карим ояти, ҳадиси шариф, мавъиза, кишининг қалбини юмшатадиган манзpa ёки ҳолат бўлиши мумкин. Рақоиқ ҳисобланган нарсалар Аллоҳ таолодан қўрқишга, қалбнинг титрашига, кузга ёш келишига сабаб буладиган нарсалардир. Зухд ва рақоиқ бир-бирига яқин нарсалар бўлгани учун барча муҳаддислар (раҳматуллоҳи алайҳим) ўз китобларида бу икки нарсага оид хадиси шарифларни бир сарлавҳа остида келтирганлар. Баъзи уламоларимиз эса, бу борада алоҳида китоблар ҳам таълиф қилганлар. Зоҳдлик ўз ичига нималарни олишини билиш, рақоиқ нималардан иборат эканлигини англаш учун ушбу китобимизда келадиган мавзуларнинг сарлавҳаларига бир карра назар ташлаб чиқишнинг узи кифоя қилади. Келинг, келажакда Аллоҳ таолонинг ёрдами ила ўрганиб чиқадиган мавзуларимизнинг сарлавҳалари билан бир танишиб чиқайлик:Китобнинг мундарижаси
- Зухд ва рақоиқлар китоби. Етти фасл ва хотимадан иборат. Кириш
- Биринчи фасл. Дунёдан огоҳлантириш ҳақида
- Ҳожатсиз бино яхшимас
- Бойлик қаноатдадир
- Ҳирс қўйиш ва чексиз умиддан сақлан
- Иккинчн фасл. Фақир ва фуқаролар фасли ҳақида
- Учинчи фасл. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маишатлари
- Аҳли суффа
- Тилни тиймоқ — фарз
- Иймоннинг баркамоллиги зарари йўқ нарсани тарк қилишдадир
- Аллоҳ таолонинг ҳукмига сабр қилишда улуғ ажр бордир
- Тўртинчи фасл. Қазо ва қадар ҳақида
- Қадар ҳақида низо қилиш керак эмас
- Хотима
- Ажаллар ва ризқлар чегаралангандир
- Қалблар Роҳманнинг қабзасидадир
- Кофирларнинг болалари ҳақида ворид бўлган нарсалар
- Фитрат ахли ҳақида келган нарсалар
- Ишлар хотимага қараб бўлади
- Амали солиҳга шошилиш вожибдир
- Аллоҳ таолодан хавфда бўлиш
- Аллоҳ таолога таваккал қилиш
- Бешинчи фасл. Рақоиқлар ҳақида
- Жаннатга кириш Аллоҳ таоло фазли ила бўлур
- Омонатнинг кўтарилиши
- Олтинчи фасл.Садақанинг фазли ҳақида
- Еттинчи фасл. Амри маъруф ва наҳйи мункар қақида
- Хотима. Баъзи утганларнинг хабарлари
- Пес, кал ва кўр ҳақида қисса
- Бешикда гапирганлар
- Иблис ва унинг лашкарлари
- Жин ҳақида маълумот
- Мукаррам фаришталар
- Хотима
- Манбалар рўйхати