• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 6-жуз. Намоз

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2004 й.
  • Ҳажми: 259 бет.
Нархи: 3500 Cўм

Қисқача тавсифи

«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 6-жузи – Намоз китобининг электрон нашри. Сиз «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг олтинчи жузи – «Намоз китоби»нинг иккинчи қисми билан танишишингиз мумкин. У намозга тегишли кўпгина ҳукм ва маълумотларни ўз ичига олгандир. Бу ибодатнинг қадр-қиммати ва фазлу баракоти ҳам баланд. Шунинг учун Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 3 та жузи - 5, 6, 7-жузлари ушбу мавзуга бағишлангандир. Шу билан бирга, намознинг аҳкомлари кўплиги ва амаллари ўта дақиқлигини тўла англаб етмай туриб, уларни илмий асосда ўрганмай туриб, ҳаётимизга тўла татбиқ этмоғимиз қийин. Уни диққат билан ўқиб чиқсангиз, Исломнинг улуғ устуни – намоз ибодати ҳақида етарли ва мукаммал маълумот олмоғингиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 6 октабрдаги 03-07/7554-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Кириш сўзи

  • Саккизинчи боб. Масжидлар ҳақида
  • Масжидлар ва уларга боришнинг фазли ҳақида
  • Уч масжид фазли
  • Қубо масжиди
  • Аёлларнинг масжидларга боришлари ҳақида
  • Масжидларнинг одоби ҳақида
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг ўша даврлардаги сифати
  • Масжидларни баланд қилиш ва зийнатлаш макруҳдир
  • Намоз ўқиш макруҳ бўлган жойлар
  • Тўққизинчи боб. Жамоат ҳақида
  • Жамоатнинг фазли ҳақида
  • Жамоат намозининг ҳукми ҳақида
  • Жамоат намозидан қолишга узрлар
  • Намозга оҳиста юриб бориш керак
  • Имомнинг сифати ҳақида
  • Аҳли фазллар имомликка ҳақлидирлар
  • Имомлик тўғри бўлишининг шартлари
  • Имомликка ким ҳақлироқ?
  • Намозни енгил ва яхшилаб ўқиш
  • Қул, озод қилинган қул, кўзи ожиз киши, аёл ва ёш болаларнинг имомлиги
  • Иқтидо қилувчи имомнинг қайси тарафида туради?
  • Имомга иқтидо қилиш ҳақида
  • Биринчи саф ва ундан кейингисининг фазли
  • Биринчи сафга яхши одамлар ҳақлидирлар
  • Имомга луқма бериш лозимлиги
  • Сафларни тўғрилаш ва имомнингбу ҳақдаги гапи тўғрисида
  • Сафларни тўлдириш зарурлиги ва ёлғиз туришнинг макруҳлиги
  • Имомнинг намоздан бурилиши ва одамлар томон юзланиши
  • Намозни жамоат билан қайта ўқиш
  • Имом ўз ўрнига бошқани қўйса жоиз
  • Ўнинчи боб. Жума ҳақида
  • Жуманинг фазли ва фарзлиги ҳақида
  • Жума намози фарз бўлган кишилар
  • Жума намози шаҳарларда ҳам, қишлоқларда ҳам ўқилур ва уни ўқувчиларнинг адади
  • Узр ила жума соқит бўлади
  • Жумага эрта бориш ва ғусл ҳақида
  • Хушбўй нарсалар, мойсуртиш ва ороланиш
  • Жумага юриб боришнинг фазли
  • Жума ва азон вақти
  • Хутба ҳақида
  • Жума намози
  • Хатиб ва ҳозир бўлувчиларнинг одоблари ҳақида
  • Дуо ижобат бўладиган соат ҳақида
  • Жума куни ва кечаси набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўп айтиш ҳақида
  • Ўн биринчи боб. Хавф ва сафар намози ҳақида
  • Хавф намози ҳақида
  • Душман қибладан бошқа тарафда бўлса
  • Душман қибла томонда бўлганда
  • Сафар намози ҳақида
  • Қаср намози ва унинг масофаси
  • Намозни жам қилиб ўқиш
  • Шом қаср қилинмайди
  • Манбалар рўйхати
  • Китоб маълумотлари