• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 9-жуз. Рўза

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2004 й.
  • Ҳажми: 219 бет.
Нархи: 6000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг «Рўза китоби» деб аталмиш тўққизинчи жузи сиз билан биз излаб юрган кўпгина маълумотларни ўз ичига олгандир. Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот олмагунча киши тутаётган рўзасининг аҳамиятини англаб етиши қийин. Шунинг учун ҳам ушбу китобда дастлаб ана шу мавзуда сўз юритилди. Бу ибодатнинг Қуръони Карим оятлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари ва Ислом умматининг ижмоси ила собит бўлганлигини етарли равишда шарҳлаб бердик.Рўзанинг фазилатлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, Аллоҳ таоло бу ибодатни ниҳоятда серфазилат қилиб қўйган. Мазкур фазилатларни санаб, адоғига етиш қийин. Биз эса улардан баъзиларинигина сизларга тақдим этишга ҳаракат қилдик. Рўзанинг асли ва вақти баёни, фажри содиқнинг аломати, рўза тутишни бошлаш ва тўхтатиш ҳилолни кўриш билан бўлиши, ҳилолни кўриш эса бирорта одил киши гувоҳлиги билан ҳам, ҳар ўлканинг ўзи ҳилол кўриши асосида ҳам бўлиши кабилар рўзадан ташқаридаги нарсалар бўлиб, ушбу китобнинг аввалида улар ҳақида батафсил баён этилади. Рўзанинг ичидаги нарсалар тўғрисида эса «Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида» деган сарлавҳа билан сўз бошлаганмиз. Албатта, ҳар бир рўзадор учун бу масалаларни билиши муҳимдир. Уларни ҳужжат-далили билан илмий равишда ўрганмаган бўлсангиз, иншааллоҳ, энди ўрганиб олишингиз мумкин.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Кириш сўзи
  • Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида
  • Рўзанинг фазилатлари ҳақида
  • Рўзанинг асли ва вақти баёни
  • Фажри содиқнинг аломати
  • Рўза тутишни бошлаш ва тугатиш ҳилолни кўриш билан бўлур
  • Ҳилолни кўриш бир одил киши гувоҳлиги билан ҳам бўлур
  • Ҳар ўлканинг ўз кўриши бор
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Тилни тийиш
  • Мисвок
  • Рамазонда Қуръон тиловати ва карамли бўлиш
  • Рамазон кечасида бедорлик, таровеҳ
  • Таровеҳ намози ракъатлари адади
  • Рўзада ман қилинган ишлар, жумладан, жимоъ ҳақида
  • Қасддан еб-ичиш ва қайт қилиш
  • Улаб тутиш
  • Қучоқлашиш ва ўпиш
  • Оғиз-бурунни муболаға ила чайқаш
  • Рўзани бузиб, қазони вожиб қиладиган, каффоротни вожиб қилмайдиган ишлар
  • Рўзани бузиб, қазони ҳам, каффоротни ҳам вожиб қиладиган ишлар
  • Рўзани бузмайдиган нарсалар
  • Рўзадорга жунублик халал бермайди
  • Қон олдириш, сурма қўйиш ва ғусл қилишнинг зарари йўқ
  • Рўзани очишнинг сабаблари ҳақида
  • Тузалиши умидли бемор ва мусофир оғзини очади ва уларга қазо вожиб бўлади
  • Кекса, ҳомиладор, эмизикли ва сурункали бемор оғзини очади ва уларга фидя вожиб бўлади
  • Ҳайзли ва нифосли аёллар қазо тутадилар
  • Маййитнинг қазоси рўза ёки таом бериш билан ўталади
  • Лайлатул қадр ҳақида
  • У рамазоннинг охирги ўн кечасида
  • Унинг иигирма еттинчида эканлиги машҳур
  • Рўза тутиш ман қилинган кунлар ҳайит ва ташриқ кунлари
  • Шаъбоннинг сўнгги ярми
  • Шак куни
  • Жумъа ёки шанба кунини рўзага хослаш
  • Нафл рўза ҳақида
  • Муҳаррам ойи рўзаси 
  • Ашуро куни
  • У кун рўзасининг қазли
  • Ражаб ойи рўзаси
  • Шаъбон ойи рўзаси
  • Шаъбоннинг ўртасидаги рўза
  • Шавволдан олти кун рўза тутиш
  • Зулҳижжанинг ўн куни
  • Ҳожидан бошқаларга арафа куни рўзаси
  • Ҳар ойда уч кун рўза тутиш бир йиллик рўзадек
  • Оқ кунлар рўзаси
  • Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси
  • Бир кун тутиб, бир кун очиш
  • Йил бўйи рўза тутиш
  • Нафл рўза тутувчи ўзига-ўзи амир
  • Рўзадор даъватга ижобат қилади
  • Эътикоф ҳақида
  • Эътикоф ўтирувчи эҳтиёж учун масжидданчиқади
  • Эътикоф учун рўза шартми?
  • Эътикофнинг фазли
  • Манбалар рўйхати