Китоб: Хорижда магистратура
- Муаллиф: Алишер Умирдинов
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2022 й.
- Ҳажми: 264 бет.
Нархи: 10000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Хорижда магистратура» китобининг электрон нашри. Ушбу китобнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича: ҳуқуқшунос бўлсам-да, мазкур китобда фақат ижтимоий-гуманитар фанлар нуқтаи назаридан фикр юритмадим. Китоб ёзиш жараёнида дунёнинг турли давлатларида ўқиётган юртдошларимиз билан Zoom орқали суҳбатлар ташкил этиб, турли соҳа ва хориж давлатларидаги таълим тизимини кенг маънода қамраб олишга ҳаракат қилдим. Улардан жўяли маслаҳатлар олишга эришдим. Ушбу маълумотларга ҳам китобда алоҳида ўрин ажратилган. Японияда ўқиганим ва талабалик давримнинг асосий қисми шу ерда кечгани туфайли, мумкин қадар, кенг қамровли ёндашишга ҳаракат қилган бўлсам-да, кунчиқар юрт тажрибасининг таъсир қилганини рад эта олмайман. Ўқувчилар китобнинг бундай хусусиятини тўғри тушунади, деган умиддаман. Умид қиламанки, китоб ўз аудиториясини тез орада топиб, хорижга магистратура босқичида ўқиш ниятида бўлган ҳар бир талабанинг шахсий кутубхонасидан жой олади. Китоб бўйича фикр ва мулоҳазаларингизни aumirdinov7@gmail.com манзилига юборишингиз мумкин. Айниқса, хорижга чиқиш борасида маълум тажрибаларни қўлга киритган китобхонларимизда янада фойдали маълумотлар бўлса, нур устига нур бўларди. Ишонинг, сиз юборган маълумотлар китобнинг кейинги нашрларини янада бойитишга хизмат қилади.Китобнинг мундарижаси
- Сўзбоши
- 1-боб. Мақсадни белгилаш
- 1-тавсия: Нега хорижда магистратурада ўқимоқчисиз? Ўзимизда ҳам бор-ку?!
- 2-тавсия: Оилангиз розилигини олинг
- 3-тавсия: Мақсадингизни қисман бўлса-да атрофингиздагиларга маълум қилинг
- 4-тавсия: Чет элда ўқиш учун ҳаммада имконият бор
- 5-тавсия: Магистратурада ўқиш учун қайси давлатлар афзал?
- 2-боб. Тайёргарлик
- 6-тавсия: Қанча эрта тайёргарлик бошласангиз, шунча яхши
- 7-тавсия: 4-курс оғир келади. Руҳан тайёр туринг
- 8-тавсия: Таҳсил олмоқчи бўлган университетингиз ва у ердаги дастур бўйича етарлича маълумот тўпланг
- 9-тавсия: Соҳангизда қай даражада чуқурлаша олдингиз?
- 10-тавсия: «IELTS»дан 7 баллни қўлга киритиш ҳаммаси ҳал бўлди дегани эмас
- 11-тавсия: «Бакалавр»даги баҳоларингизга эътиборли бўлинг
- 12-тавсия: Грантлар (стипендиялар) рўйхатини доимий текшириб боринг
- 13-тавсия: Фақат грантларнинг чиқишини кутиб яшаш тўғри стратегия эмас
- 14-тавсия: Ҳужжат топшириш муддатини адаштирманг
- 15-тавсия: Университетда фаол бўлишга ҳаракат қилинг
- 16-тавсия: Кўпроқ мақола ёзинг
- 17-тавсия: «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳақида биласизми?
- 18-тавсия: Университет муҳимми ёки профессор?
- 19-тавсия: Профессорингиз мақолаларини ўқиб чиқдингизми?
- 20-тавсия: Профессор билан боғланиб, розилигини олдингизми?
- 3-боб. Ҳужжатларни тайёрлаш ва топшириш
- 21-тавсия: Топшириладиган ҳужжатлар рўйхатини тузиб олинг
- 22-тавсия: Маълумотнома (application form/cv)
- 23-тавсия: Бакалавр дипломи
- 24-тавсия: Мотивацион хат (иншо-эссе) ёзиш
- 25-тавсия: Тавсиянома (recommendation letter)
- 26-тавсия: Тил сертификатингиз тайёрми?
- 27-тавсия: Тадқиқот режаси (research proposal)
- 28-тавсия: Қолган ҳужжатлар
- 29-тавсия: Application form ва research proposal бўйича профессионал-пуллик хизматдан фойдаланинг
- 30-тавсия: Мақсадлари муштарак дўстларингиз бўлсин
- 31-тавсия: Нечта танловингиз бор?
- 4-боб. Имтиҳон ва суҳбат
- 32-тавсия: Имтиҳон турини аниқладингизми?
- 33-тавсия: Имтиҳонга тайёргарлик
- 5-боб. Имтиҳон натижаси эълон қилинганидан сўнг
- 34-тавсия: Имтиҳондан ўтдингизми? Энди қолган муддатни қадрланг
- 35-тавсия: Хорижга чиқиш визаси қандай олинади?
- 36-тавсия: Имтиҳондан йиқилдингизми?
- 6-боб. Сиз энди чет элдасиз: илк ойларда хориждаги ҳаёт ва ўқиш
- 37-тавсия: Яшаш жойи қандай ҳал этилади?
- 38-тавсия: Ёлғиз яшаш керакми?
- 39-тавсия: Бир ойлик харажатга қанча маблағ кетади?
- 40-тавсия: Кўнгилхушлик қилишга шошманг
- 41-тавсия: Ҳар бир таништирувга жиддийлик билан ёндашинг
- 42-тавсия: Илк икки ҳафтани университетни обдан ўрганишга сарфланг
- 43-тавсия: Дарс ва семинардаги «шок»ларга тайёр туринг
- 44-тавсия: Миллий совғалар олишни унутманг
- 45-тавсия: Профессорлар билан учрашув белгилаш қоидасини билиб олинг
- 46-тавсия: Профессор сиздан нима исташини эртароқ билиб олинг
- 47-тавсия: «Сенпаи»лар билан яхши чиқишинг ва уларнинг маслаҳатига қулоқ осинг
- 48-тавсия: Соҳангиз бўйича 5 та энг яхши дарсликни тезлик билан ўқиб чиқинг
- 49-тавсия: Халқаро бўлим ходимлари билан алоқани яхши тутинг
- 50-тавсия: Қадриятларингизга содиқ қолинг
- 7-боб. Кейинги ойларда ўқиш
- 51-тавсия: Электрон ҳаётга алданманг
- 52-тавсия: Кредитни биринчи йилдаёқ йиғиб қўйишга имкон доирасида ҳаракат қилинг
- 53-тавсия: Университетда ўтказиладиган «guest lecture»лардан қолманг
- 54-тавсия: Тьютор билан ишлашни билинг
- 55-тавсия: Имтиҳонларда асло кўчирманг, бу юртимизни шарманда қилади
- 56-тавсия: Имтиҳон турлари ва дарслардаги баҳолаш мезонларини олдиндан билиб олинг
- 57-тавсия: Академикдан огоҳ бўлинг
- 58-тавсия: Шахсий кутубхонангизни шакллантиринг
- 59-тавсия: Илмий анжуманларга қатнашинг
- 8-боб: Умумий қоидалар
- 61-тавсия: Газета ва журналларни доимий ўқиб боринг
- 62-тавсия: Борган давлатингиз тилини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилинг
- 63-тавсия: Қонун-қоидаларни тезроқ билиб олинг ва амал қилинг
- 64-тавсия: Тиббий суғуртадан унумли фойдаланинг
- 65-тавсия: Соатбай иш «қопқон»идан эҳтиёт бўлинг
- 66-тавсия: Борган давлатингиз маданиятини ўрганинг
- 67-тавсия: Спорт тўгаракларига қатнашинг
- 68-тавсия: Борган давлатингиз тарихи, сиёсати ва маданиятини яхши ўрганинг
- 69-тавсия: Университет ташкил қиладиган тадбирлар ва саёҳатлардан қолманг
- 70-тавсия: Таътилларда Ўзбекистонга қайтиб келманг
- 71-тавсия: Host family’да меҳмон бўлинг
- 72-тавсия: Вақтингизни чет элликлар билан ўтказишга ҳаракат қилинг
- 73-тавсия: Талабалар билан мусобақа қилинг
- 9-боб: Диссертация ёзиш ва ҳимоя қилиш
- 74-тавсия: Ёзиш техникасини тезроқ ўрганиб олинг
- 75-тавсия: Кўчирмакаш бўлманг
- 76-тавсия: Кутубхоналарда «яшанг»
- 77-тавсия: Диссертацияни ёзиш босқичлари ва усуллари
- 78-тавсия: Диссертациянгизни шунчаки ёзманг
- 79-тавсия: PhD босқичига қандай ва қачон тайёргарлик кўриш керак?
- 10-боб. Хорижда ишга жойлашиш
- 80-тавсия: Хорижда ишлаб қолиш керакми?
- 11-боб. Магистратурани битиргач...
- 81-тавсия: Устозлар ва курсдошлар билан алоқани давом эттиринг
- 82-тавсия: Нострификация жараёнлари
- 12-боб. Ота-оналар учун
- 83-тавсия: Хорижда ўқийдиган талаба олтин тухум қўядиган ғоз эмас
- 84-тавсия: Ахлоқидан кўнглингиз тўлмаса, фарзандингизни чет элга юборманг
- 13-боб. Баъзи нозик мавзулар
- 85-тавсия: Чет элликлар билан турмуш қуриш керакми?
- 86-тавсия: Бўйдоқ ҳолда хорижда ўқиган яхшими ёки оилавий?
- 87-тавсия: Элчихоналар билан алоқа
- 88-тавсия: Юртга қайтмоқчимисиз?
- 89-тавсия: Ватан
- 90-тавсия: Узоқ муддат хорижда яшашга тайёрмисиз?
- 91-тавсия: Ўзбекистонлик эканингиздан фахрланинг
- 92-тавсия: Миссионерлар масаласи
- Эпилог: Эй аниқ ва табиий фан соҳаларининг талабалари, уйғонинг, етар энди!
- Муаллифдан сўнгги сўз
- Ватандошлар тажрибаси
- Эркин Курганов
- Аҳлиддин Маликов
- Миржаҳон Турдиев
- Комила Закирова
- Иқболжон Қорабоев
- Рашид Тожибоев
- Элдор Саманов
- Китоб маълумотлари