• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ихтилофлар Сабаблар Ечимлар

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2011 й.
  • Ҳажми: 274 бет.
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

Барча нарсага Қодир Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ таолонинг сўнгги Набийи Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин! Узоқ вақт собиқ Совет Иттифоқининг дийнга қарши сиёсат остида яшаган мусулмонлар ўзларига эркинлик неъмати ато қилинганда, дийнларини ўрганиш ва унинг таълимотларига амал қилиш имкониятига эга бўлганларида бир-бирлари билан ихтилоф қилишиб, орала- рида турли низолар чиққанида ёзилган «Ихтилофлар ҳақида» китоби бир неча йиллар олдин чоп этилганда Аллоҳ таолонинг инояти ила кўпчилик томонидан яхши қарши олинди. Унча катта ҳажмга эга бўлмаган бу китоб ўзининг ҳажмидан кўра бир неча марта катта шов-шувларга сабаб бўлди. Китобни яхшилаб ўқиб севинганлар, ўқимай туриб сўкканлар, ўқимасликка даъват қилганлар ва бефарқ қараганлар ҳам бўлди. Аллоҳга ҳадсиз-ҳисобсиз ҳамду санолар бўлсинким, китобни яхшилаб ўқиб севинганлар кўпчиликни ташкил қилар эди. «Ихтилофлар ҳақида» китобининг душманлари, аслида, бу китобда ихтилофларга келтирилган мисолларнинг эгалари эди. Бу тоифадаги одамлар илмий шахслар бўлмаганлари учун, китобга ҳам ноилмий қаршилик қилар эдилар. Одамлардан уларнинг гаплари ҳақида узуқ- юлуқ гаплар келиб турарди. Мусулмонларнинг дийний билимлари ортиши билан ихтилофлар камайиб бораётгани ҳаммага равшан. Кишилар турли тоифа, фирқа ва ҳизбларнинг фарқига борадиган ва улардан эҳтиёт бўладиган савияга етиб борди. Бу хайрли жараён бошланганига шукр қилишимиз ва унинг илдамлаб бориши учун ҳаракатда бўлишимиз керак. Янги пайдо бўлаётган ихтилофларнинг моҳияти ва сабабларини кўпчиликка тушунтириб бориш ва ҳақийқатни уларга баён қилиб бериш ҳам бу йўлдаги энг муҳим ишлардан биридир. Тажриба шуни кўрсатадики, одамлар ихтилофли масалани тан олмасалар ҳам, уларнинг илмий жавоби қандай бўлишини излаб, уни топгунча паришон бўлиб юрадилар. Ихтилофларга қарши кураш фақат ихтилофни озайтириш ёки ихтилофчиларни мот қилишдан иборат эмас, балки мусулмонлар оммасига ихтилофчиларнинг гаплари илмий асосга эга эмаслигини кўрсатиб бериш зарур. Кўпинча ихтилофларга қарши уларни чиқараётганларни сўкиш ёки қарғаш билан, улар ҳақида турли ҳукмлар чиқариш ва одамларни уларнинг ёмонлигидан огоҳлантириш билан кифояланилади. Дийни мустаҳкам, мухлис кишилар ихтилофчиларнинг гапини олмасалар ҳам, улар қўзиган гапнинг илмий жавобини топа олмай, паришон бўлиб юраверадилар. Ушбу ҳолатни муолажа қилиш учун, ихтилофчилар кўтарган масалаларнинг Аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳаби ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаблар бўйича ечимини имкони борича бир манбаъга жамлаш хайрли иш бўлар, деган қарорга келдик. Ушбу қарорни татбиқ қилиш учун «Ихтилофлар ҳақида» китобининг биринчи нашрига ихтилофчилар қўзиган масалалар бўйича ёзган мақолаларимизни ҳамда мўъмин-мусулмонлардан келган саволларга берган жавобларимизни ҳам қўшдик. Бошқа баъзи маълумотларни айни ушбу иккинчи нашр учун ёздик. Шу билан бирга, ҳанафий мазҳабидан бошқа мўътараф мазҳаблардаги, хусусан, шофеъий мазҳабидаги дийн қардошларимиздан ул азизларга нотаниш бўлиши эҳтимоли бор баъзи жумла ва гап-сўзлар учун аввалдан узр сўраймиз. Ёзганларимизда уларнинг мазҳабларига нис- батан бирор танқид ёки ноўрин сўз кўзда тутилмаган. Биз Барча мўътараф мазҳабларни ҳурматини қилишни ўз бурчимиз деб биламиз. Ушбу камтарона ва ожизона уринишдан кўзлаган мақсадимиз аввало Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилиги, қолаверса, дийнимизга ва дийндошларимизга қўлдан келганича хизмат қилишдир. Муҳтарам китобхон! Агар ушбу сатрларда ўзингиз учун фойдали нарсани топсангиз, Аллоҳ таолонинг лутфу карамидан деб, нуқсон ва хатолар бўлса, камина ходимингиздан деб билгайсиз.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Иккинчи нашр муқаддимаси
  • Муқаддима
  • Ўтмишга бир назар
  • Ҳозирги ихтилофлар қачон ва қандоқ куртаклади?
  • Ихтилофларнинг авж ола бошлаши
  • Ихтилоф ва тафриқанинг турлари
  • Мусулмонларнинг кўп ихтилофлари. Биринчи турга оиддир
  • Ихтилофлар ҳақида баъзи оятлар
  • Ихтилоф ҳақидаги баъзи. Ҳадиси шарифлар
  • «Oмийн»ни намозда овоз чиқармай айтиш афзалми ёки овоз чиқариб айтишми?
  • «Oмийн»ни овоз чиқариб айтиш афзал», деганларнинг далиллари ва уларнинг муноқашаси
  • «Oмийн»ни ичида айтган афзал», деганларнинг ҳужжатлари
  • Намозда рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш масаласи
  • «Намозда рукуъга борганда ва қайтганда икки қўлни кўтариш керак», деганларнинг далиллари ва уларнинг муноқашаси
  • Ҳанафийларнинг далиллари
  • Хулоса
  • Тоҳаратда бўйинга масҳ тортиш
  • Фиқҳий мазҳабларнинг ҳаққлиги тўғрисидаги замонавий ҳужжат ва фатволар
  • Тўққизинчи қарор
  • Тарихдан сабоқ олайлик
  • Кишиларнинг фиқҳдан. Узоқлашиш сабаблари
  • Нима қилмоқ керак?
  • Афсус
  • Ихтилофчиларнинг иш услуби
  • Ихтилофчи бемазҳаблар
  • Қуръон ва суннатдан шаръий. Ҳукмларни чиқариш усуллари
  • Зоҳирийлик мазҳаби
  • Эҳром мaнъ қиладиган нарсалар
  • Янги зоҳирийлар
  • Намоздан кейин жамоат ила дуо қилиш
  • Қабристонда ёки ўтганларга. Атаб тиловат қилиш
  • Ушбу масалага миср. Муфтийининг жавоби
  • Эргашилаётган мазҳаб соҳибларининг. Бу хусусда айтган сўзлари
  • Ўлганларга атаб қуръон. Қироат қилишнинг ҳукми
  • Мавлуд ва бидъат ҳақидаги ихтилоф
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийратлари, сифатлари ва суннатларини ўрганиш лозимлиги
  • Мавлуд ҳақидаги хилоф
  • Бидъат нима?
  • Мавлуднинг ҳукми
  • Катта уламолар мавлуд ҳақида
  • Набийимиз алайҳиссаломнинг. Мавлудлари – нурнинг туғилиши
  • Илова
  • Аёлларнинг эркакларга. Ўхшаб намоз ўқиши
  • Жумъа намозининг аввалги. Тўрт ракъат суннати ҳақида
  • Ашъарий ва мотуридий адашганларми?
  • Имом абулҳасан ал-ашъарий
  • Имом абу мансур ал-мотуридий
  • Ашъарий ва мотуридий. Ақийдалари орасидаги фарқлар
  • Қазо ва қадарнинг таърифи
  • Калта иштон кийиш масаласи
  • Сафарда суннат намоз ўқиш масаласи
  • Намозга оид яна баъзи ихтилофлар
  • Намозда ниятни тил билан айтиш
  • Такбири таҳримада бош бармоқларни. Қулоқларнинг юмшоғига теккизиш
  • Намозда қўл боғлаш
  • Намозда оёқларни кериб туриш
  • Ишораи саббоба ҳақида
  • Намозлар орасидаги. Фосила – ажратиш масаласи
  • Намоздан кейинги дуо ҳақида
  • Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиш
  • Ҳаёт сабоқлари
  • Тасбиҳ тутиш ҳақида
  • Пайпоққа масҳ тортиш
  • Уламолар тоҳаратда оддий пайпоққа. Масҳ тортиш ҳақида нима дейди?
  • Жавробга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар
  • Хулоса
  • Масаланинг давоми
  • Муаммонинг ечими
  • Хулоса
  • Нима қилмоқ керак?
  • Аҳли сунна ва жамоани тарк қилиш тойилиш ва азобдир
  • Манбаълар рўйхати