Китоб: Йўл ҳаракати фиқҳи
- Муаллиф: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2021 й.
- Ҳажми: 304 бет.
Нархи: 8000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Йўл ҳаракати фиқҳи» китобининг электрон нашри. Рисоланинг негизи муаллифнинг битирув-малакавий ишини ташкил қилади. Китобнинг савияси, ундаги маълумотларнинг тизимидан келиб чиқиб, муаллиф рисолани ҳам ўша илмий иш усулида беришни маъқул кўрган. Рисола равон услубда битилган, ҳужжат ва далиллар ўз ўрнида келтирилган. Ўқиган одамда яхши таасурот қолдиради. Энг муҳими, у бугунги ҳаётимизнинг энг долзарб бўғинлардан бири бўлган мавзуга доир одоб-аҳкомлар борасидаги катта бир бўшлиқни тўлдиради. Агар ушбу рисолани ўқиб, ундаги одобларга амал қилиб борсак, дунёу охиратимиз учун жуда ҳам кўп фойдалар олишимиз турган гап.Китобнинг мундарижаси
- I боб. Йўл ва йўл ҳаракатига доир ҳукм ва одоблар
- Қуръон ва ҳадисларда йўл ҳаракати ҳақида
- Аёлларга хос кўрсатмалар
- II боб. Исломда транспорт воситаларига муносабат
- Фақат аёлларга оид маслаҳатлар
- III боб. Йўл-транспорт ҳодисалари
- Ислом конференцияси ташкилоти қошидаги ислом фиқҳи академиясининг қарори
- Саудия йирик уламолар ҳайъатининг қарори
- Саудия Арабистони подшоҳлигидаги илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитанинг қарори
- IV боб. Транспорт воситалари ва фиқҳий масалалар
- Илова
- Савол-жавоблар
- Хулоса ўрнида
- Хотима
- Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати