Китоб: Ислом шариатида мерос илми
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2023 й.
- Ҳажми: 240 бет.
Нархи: 7000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Ислом шариатида мерос илми» китобининг электрон нашри. Азизлар, ушбу китоб – шайх Муҳаммад Алий Собунийнинг «Мерослар» номли китоби бўлиб, у кишининг жуда машҳур китобларидан биридир. Китобнинг араб тилидаги тўлиқ номи «Ал-Маворис фиш-шариатил исламия фий зовъил китаби вас-сунна»дир. Уни ўзбек тилига «Ислом шариати бўйича Қуръон ва суннат ёғдусидаги мерос илми» деб таржима қилиш мумкин. Китобнинг ҳажми кичик бўлса ҳам, унда улкан илм бўлмиш мерос илми осон йўл билан баён қилинган. Муаллиф китобда жуда осон, тушунарли услубни қўллаганлар, мерос бўйича шариат ҳукмларини, тўрт мўътараф фиқҳий мазҳаблар иттифоқ қилган масалаларни Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида баён қилганлар, мазҳабларнинг ижтиҳодида фарқ бўлса, алоҳида кўрсатиб ўтганлар. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАНИНГ 2021 ЙИЛ 24 АВГУСТДАГИ 03-07/5163-СОНЛИ ХУЛОСАСИ ҲАМДА 2022 ЙИЛ 27 СЕНТЯБРДАГИ 03-07/7348 СОНЛИ ХУЛОСАСИ АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАНКитобнинг мундарижаси
- Таржимондан
- Муқаддима
- Маърузалар режаси
- Биринчи маъруза
- Мерос оятлари (мерос оятларидаги дақиқ зарурий ҳукмлар)
- Мерос оятлари ҳақидаги саволлар
- Исломдан олдинги даврда аёл кишининг мероси
- Мерос оятларининг нозил бўлиш сабаби
- Мерос оятларидан олинадиган фойдалар
- Қарз васиятдан авлодир
- Иккинчи маъруза
- Исломда мерос низоми
- Мероснинг таърифи
- Мероснинг турлари
- Мероснинг шартлари
- Меросни ман қилувчи нарсалар
- Мерос оладиган эркаклар
- Мерос оладиган аёллар
- Учинчи маъруза
- Қуръони каримда белгиланган улушлар
- Қуръонда белгиланган фарз улушлар
- Яримга ҳақдорлар
- Тўртдан бирга ҳақдорлар
- Саккиздан бирга ҳақдорлар
- Учдан иккига ҳақдорлар
- Учдан бирга ҳақдорлар
- Икки умария масаласи
- Олтидан бирга ҳақдорлар
- Тўртинчи маъруза
- Асабалар ва уларнинг турлари
- Асаба
- Насабий асабанинг турлари
- Бешинчи маъруза
- Меросдан тўсилиш (ҳажб)
- Муштарак масаласи
- Фуқаҳоларнинг ихтилофи
- Олтинчи маъруза
- Бобонинг ака-укалар билан
- бирга бўлгандаги мероси
- Бобонинг ака-ука ва опа-сингиллар
- билан бирга бўлгандаги мероси
- Фуқаролик кодекси
- Акдария масаласи
- Еттинчи маъруза
- Авл ва радд ҳукмлари
- Авлнинг луғавий ва истилоҳий таърифи
- Радднинг таърифи
- Саккизинчи маъруза
- Ҳисоб ва масалаларни тўғрилаш
- Масалаларни тўғрилаш (тамосул, тадохул, тавофуқ, табоюн)
- Тарика тақсимлашни билиш
- Машқлар
- Тўққизинчи маъруза
- Муносахотларнинг ҳукмлари
- Тарикадан тахоруж қилиш
- Машқлар
- Ўнинчи маъруза
- Завул-арҳомнинг мероси
- Хунасанинг мерос олиши
- Ҳомиланинг мероси
- Мафқуднинг (йўқолган кишининг) мероси
- Хотима