• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Кексаларни эъзозлаш

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2015 й.
  • Ҳажми: 96 бет.
  • ISBN: 978-9943-4448-7-4
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Кексаларни эъзозлаш» деб номланган китоблартнинг электрон нашри. Кексаларни ва ўзидан катталарни эҳтиром қилиш ўз қадр-қийматини билган ҳар бир жамиятнинг энг аҳамиятли қадриятларидан бири ҳисобланади. Бу қадриятлар уларга амал қилган жамиятларда ўзига муносиб олиймақом жой олади. Мазкур жамиятларда ҳар бир инсон кексаларни эъзозлаш бўйича ўзининг масъулиятини яхши билади ва бажаради. Ана шунда ҳар бир иш ва шахс ўз ўрнини топади. Мусулмонлар орасида кексалар доимо қадрланиб келган, чунки Ислом шариатида бу ишга алоҳида аҳамият берилади. Зотан, қарилик инсон ҳаётининг ожизлик ва заифлик босқичи ҳисобланади. Кексаларга кўрсатиладиган ҳурмат ва эъзоз мусулмонлар жамиятида шариат таълимоти асосида амалга оширилади. Яъни бу борада Қуръони Карим оятларидан, Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларидан, уламоларнинг ижмоъларидан ва улуғларнинг амалларидан далиллар, ҳужжатлар бордир. Ушбу китобда кексаларни эъзозлаш борасида келган оят, ҳадис ва шаръий таълимотлар баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 августдаги 03-07/5255-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Инсон зотининг азизлиги
  • Инсон барча ҳолатларда улуғланади
  • Кекса инсонга ожизлик етиши ҳақида
  • Эзгулик йўлида кексайиш саодатдир
  • Кексаларнинг бу дунёда эъзозланиши
  • Кексалик эътиборидан ибодатлар енгиллатилган
  • Ота ва онани эъзозлаш кексаларни эъзозлашнинг бошидир
  • Отадан кейин унинг ака-укаларини эъзозлаш
  • Амаки ота ўрнидадир
  • Отадан кейин унинг дўстини эъзозлаш
  • Отанинг дўстидан алоқани узмаслик
  • Хола она ўрнидадир
  • Ака ота ўрнидадир
  • Эмизган онани эъзозлаш
  • Ислом ёшларни кексаларни эъзозлашга тарғиб қилади
  • Исломда ғайримусулмон кексалар ҳам эъзозланади
  • Кичиклар катталарни эъзозлаши умумий қоидадир
  • Хулоса
  • Фойдаланилган адабиётлар