• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Кўҳна дунё ривоятлари

  • Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад Турсун
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2017 й.
  • Ҳажми: 304 бет.
Нархи: 8000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Кўҳна дунё ривоятлари» - китоби электрон нашри. Муҳтарам китобхон! Болалигимизда ота-оналаримиз кўпинча кечки овқатдан сўнг, баъзан нонушта устида биз, фарзандларига «тарбиявий соатлар» ўтказишар, суҳбатлари зерикарли бўлмаслиги ва эслаб қолишимиз осон бўлиши учун кўпинча гапларига халқ мақоллари ва маталлари, турли ибратли ривоятлар, ўзлари гувоҳ бўлган воқеалар, ҳадисларни усталик билан сингдириб юборишарди. Айниқса, ўтмиш донишмандларининг оғиздан-оғизга ўтиб келаётган турли ибратли ривоятлари, насиҳатомуз ҳикоятлари ҳаммамизга ёқар, уларни соатлаб тинглашга тайёр эдик. Ёшимиз улғайди, ўзимиз ҳам оила қурдик, фарзандли, невара-чеварали бўлдик. Аммо замон шиддатли бўлиб кетдими ё вақтнинг баракаси қочдими ёки биз, катталар ҳафсаласиз бўлиб қолдикми, нима бўлганда ҳам, ўша «тарбиявий соатлар» унут бўлди. Уларнинг ўрнини телевизор, компьютер, телефон каби техника воситалари эгаллаб олди. Болаларга айтиб бериладиган ривоятлар ҳам аста унут бўла бошлади. Шарқ донишмандларининг ибратли ҳикоятлари ва ривоятларидан тузилган ушбу китоб болалар тарбияси соҳасида олиб борилаётган кенг миқёсли ишлардаги ана шу кемтикни бироз тўлдирса, фарзандларимизни яхшиликка, эзгуликка, инсофга, адолатга, пок эътиқодга чорласа, ахлоқ-одобларидаги қусурларни йўқотишда фойдаси тегса, муаллиф ўз олдига қўйган мақсадига эришган бўлур эди. Китобга тартиб беришдан асосий муддао ҳам фақат шудир!

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • ХАЛҚ ДОНИШМАНДЛИГИНИНГ ШИНГИЛ ДУРДОНАЛАРИ
  • ЎТМИШДАН  РИВОЯТЛАР
  • ЗАМОНАВИЙ  РИВОЯТЛАР