• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Кучли академик блогпост ёзиш учун 27 қадам

  • Муаллиф: Алишер Умирдинов
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 111 бет.
Нархи: 6000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Кучли академик блогпост ёзиш учун 27 қадам» китобининг электрон нашри. Ҳар бир китобнинг «Сўзбоши» қисми бўлади. У ерда китобнинг тарихи ва унинг аҳамиятига урғу берилади, китоб ёзилишида ёрдами текканларга миннатдорчилик изҳор қилинади. Бу сафар ҳам ушбу анъанага содиқ қолиб, аввало китобни нега ёзганим, кейин эса уни нега китобхон ўқиши лозимлиги ва охирида кимлардан жуда ҳам миннатдор эканлигимни айтиб ўтаман. Қўлингиздаги мўъжаз китобча юртимиздаги ҳуқуқий воқеаларни инглиз тилида ёритувчи Uzbekistan Law Blog лойиҳасини юритиш давомида тўпланган «аччиқ» ва «ширин» тажрибаларимга асосланиб ёзилди. Ушбу халқаро блог Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда бундан салкам уч йил аввал ишга тушди. Асосий мақсад ҳуқуқшунослик факултетларидаги талабалар ва устозларимизнинг блогпостлари орқали юртимиздаги ҳуқуқий янгиликларни дунёга ёритиш эди. Лойиҳа ажойиб натижаларни берди ва шу кунгача биз салкам 80 га яқин блогпостни чоп этдик. Аммо, кўрдикки, ёш ўзбекистонлик талабаларимиз ҳали-ҳамон тартиб билан ва мантиқий равишда ёзишда жиддий қийинчиликларга учрашар экан. Бир неча бор онлайн мастеркласс ташкил этганимизга қарамай, талабалардаги ёзувга нўноқлик муаммоси ҳал бўлмагандек кўринди. Шунинг учун, қўлингиздаги рисолани бутун Ўзбекистон ёшлари учун қаламга олишга қарор қилдим.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Сўзбоши
  • Кириш. Нега академик блогпост ёзамиз?
  • Биринчи бўлим. Блогпост ҳақида мулоҳазалар
  • 1. Блогпост ўзи нима?
  • 2. Блогпост ёзиш ва блогерлик орасидаги фарқ нимада?
  • 3. Фақат профессионаллар блогпост ёзади
  • Иккинчи бўлим. Блогпост ёзиш қоидалари
  • 4. Ўзингизга мос блогни топиб, унинг талабларини ўрганиб чиқинг.
  • 5. Қайси мавзуларда блогпост ёзиш керак?
  • 6. Блогпостга мавзу қандай топилади?
  • 7. Жозибали ва қисқа ном танланг
  • 8. Олдин чоп этилган блогпостлардан камида 10 тасини диққат билан ўқиб чиқинг
  • 9. Ўзингиз яхши билган  тилда ёзинг
  • 10. Бир блогпостга битта катта савол етади
  • 11. Сизга жуда ҳам чекланган жой берилади. Кўп чўзманг
  • 12. Блогпостни латифа, парадоксли ҳолат ёки аниқ савол билан бошланг
  • 13. Ҳар бир кичик нуқтани мустаҳкам бир параграфда ёзишни машқ қилинг
  • 14. Қисмларга бўлиб ёзинг, ўқувчини қийнаманг
  • 15. Академик блогпост структураси (тузилиши)
  • 16. Ҳикоя тарзида, чиройли мантиқий оқим билан ва боғловчи сўзлар билан ёзишни ўрганинг
  • 17. Ҳаммага маълум, одатий масалаларни ёзманг
  • 18. Соҳангизни адаштирманг
  • 19. Блогпостда муаллиф таҳлили ва шахсий фикри албатта бўлиши шарт
  • 20. Сўзингизни далил билан мустаҳкамланг
  • 21. Инглиз тилида ёзишни жиддий машқ қилинг
  • 22. Хулоса қисмида нималар ёзилиши керак?
  • Учинчи бўлим. Блогпост тайёр бўлгач қилинадиган ишлар
  • 23. Рандаланг, рандаланг ва яна рандаланг
  • 24. Блогпостни ёзиб тугатдингизми? Энди уни сўнгги бор қайта таҳрирланг
  • 25. Блог таҳририяти билан алоқа қилишнинг одоблари
  • 26. Таҳририят берган изоҳларни 100 фоиз инобатга олинг
  • 27. Блогпостингиз нашр этилгач, унутмангки...
  • Тўртинчи бўлим. Иловалар
  • Блогпост 1
  • Блогпост 2
  • Блогпост 3
  • Инглиз тилидаги қўшимча адабиётлар
  • Китоб маълумотлари