• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Маснавийи маънавий. 1-китоб, 2-жуз

  • Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 288 бет.
Нархи: 6000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 2-жуз китобининг электрон нашри. Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларни англаш ва тушуниб етишда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Ийсо алайҳиссаломнинг динини йўқотиш учун саъй қилган бир золим подшоҳнинг ҳикояси
  • Ийсо алайҳиссаломнинг динини йўқотиш учун саъй қилган бошқа бир золим подшоҳнинг ҳикояти
  • Ўтга ташланган бола олов ичидан нидо қилиб, одамларни оловга чорлаб, киринглар, деб завқлантиргани
  • Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларини масхара қилган кишининг оғзи қийшайгани
  • У золим подшоҳнинг ўтга ғазаб қилгани
  • Ҳуд алайҳиссаломнинг замонида Од қавмини ҳалок қилган боднинг қиссаси
  • Золим подшоҳ шунча мўъжизаларни кўриб уларни масхара қилиб инкор этгани ва ўзининг хосларининг насиҳатларини қабул қилмагани
  • Таваккалнинг баёни ва ов ҳайвонларининг шерга: «Жидду жаҳдни тўхтат», деганлари
  • Шернинг ҳайвонларга берган жавоби.Саъй ва ҳаракатнинг фойдасининг баёни
  • Ҳайвонларнинг таввакални саъй-ҳаракатдан устун қўйганлари
  • Шернинг саъй-ҳаракат ва касбу корни таваккал ва таслимдан устун қўйгани
  • Ҳайвонларнинг таваккални ижтиҳоддан (жидду жаҳддан) устун қўйганлари
  • Шернинг яна бир бор саъй-ҳаракатни таваккалдан устун қўйгани
  • Ҳайвонларнинг яна таваккални устун қўйганлари
  • Азроил алайҳиссаломнинг бир кишига назар солгани. У Сулаймон алайҳиссаломнинг даргоҳига қочгани. Таваккалнинг саъй-ҳаракатдан устунлигининг муқаррарлиги ва жидду жаҳд фойдасининг озлиги
  • Шернинг яна саъй-ҳаракатни таваккалдан устун қўйгани ва жидду-жаҳднинг фойдаларини баён қилгани
  • Саъй-ҳаракатни таваккалдан устунлигининг муқаррар бўлгани
  • Ҳайвонларнинг қуённи шернинг олдига кечикиб боришини мазаммат қилганлари
  • Қуёнинг ҳайвонларга берган жавоби
  • Қуённинг сўзларига ҳайвонларнинг эътироз билдирганлари
  • Қуённинг ҳайвонларга берган жавоби
  • Қуённинг донолигининг зикри ва билимнинг фазилати ҳақида
  • Ҳайвонларнинг қуёндан унинг андишасини (келажакдаги режаларини) талаб қилганлари
  • Қуён ўз сирларини улардан яширгани
  • Қуён макрининг ҳикояси
  • Тамсил (масал)
  • Пашшанинг мардуд ва тор доирадаги таъвили
  • Қуённинг кечиккани учун унга шернинг ўкириши
  • Яна қуённинг макру ҳийласи ҳақида
  • Қуённинг шер олдига келгани ва шернинг дарғазаб бўлгани
  • Қуённинг узр айтгани
  • Шернинг қуёнга жавоби ва у билан равона бўлгани
  • Сулаймон алайҳиссалом билан Ҳудҳуд (попишак) қиссасининг баёни. Қазо етганда ўткир кўзлар ўтмас бўлиб қолади
  • Ҳудҳудга нисбатан қорақарғанинг маломат қилиши
  • Қорақарғанинг таънасига ҳудҳуднинг берган жавоби
  • Одам алайҳиссаломнинг кўзларини қазо ва қадар пардадек тўсиб қўйганлигидан очиқ-ойдин нарсаларга риоя қилолмаганлари ва жаннатдаги қиссалари
  • Икковлон қудуққа яқинлашганда қуённинг шердан орқада қолгани
  • Шернинг қуёндан: «Нима учун орқада қолдинг?» деб сўрагани
  • Шернинг қудуққа назар солиб,ўзининг ва қуённинг аксини кўргани
  • Қуённинг «Шер қудуққа тушди», деб ҳайвонларга хушхабарни етгазгани
  • Ов ҳайвонлари қуённинг атрофига жам бўлиб, унга сано айтганлари
  • Ушбу муборак – «Рожаъна минал жиҳадил асғари илал  жиҳадил акбар» ҳадисининг шарҳи