• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Масжид одоблари

  • Муаллиф: Музаффар Камолов
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2024 й.
  • Ҳажми: 82 бет.
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Масжид одоблари» китобининг электрон нашри. Динимизда масжидларнинг улкан ва аҳамиятли ўрни бор. Масжидларни барпо этиш, уларнинг тозалигини сақлаш, жамоат бўлиб намозларни адо этишда жуда катта фазилат бор. Шу боис ҳамки, бу каби хайрли амаллар учун улкан ажр-савоблар ваъда қилинган. Масжидга бориш шундай улуғ иш экан, албатта, унга боришни мақсад қилган киши энг яхши сифатлар ва чиройли хислатлар билан хулқланмоғи лозимдир. Қуръон ва суннатда буюрилганидек одоб сақлаш аҳкомларини ўрганиши талаб этилади. Эътиборингизга тақдим этилаётган «Масжид одоблари» китоби ҳам айнан ушбу масалаларга бағишланган бўлиб, унда масжид одобларига оид барча одоб-ахлоқлар жамланган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 25 октябрдаги 03-07/7895-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Жаннатда қасрларингиз бўлсин!
  • Муқаддима
  • Масжидлар ҳақида ҳикматлар
  • Ер юзида қурилган илк масжид
  • Уч масжид
  • Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз
  • Расулуллоҳнинг масжидлари
  • Масжидул Ақсода ўқилган бир ракъат намоз савоби
  • Масжидларнинг фазилати
  • Тақводорлар уйи
  • Аллоҳ таолонинг меҳмонлари
  • Қалби масжидга боғланганлар
  • Ибодат учун зийнатланиш
  • Масжидга юриб бориш
  • Масжидга боришда йўл-йўлакай дуо қилиб кетиш
  • Жаннат боғлари
  • Қиёмат куни нурга бурканадиган қадамлар
  • Масжидга боришда икки қўл бармоқларини бир-бирларига бирлаштирмаслик
  • Масжидга киришни ўнг қадамдан бошлаш ва чиқишда чап оёқ билан чиқиш 
  • Масжидга кираётганда ва ундан чиқаётганда зикр қилиш
  • Масжидга эрта келиш
  • Таҳийятул масжид намозини адо этиш
  • Бировнинг ўрнига ўтириб олмаслик
  • Жамоат намозининг фазли
  • Икки омонлик
  • Масжидни тозалаш ва уни хушбўй қилиш
  • Масжидга чироқ ўрнатиш савоби
  • Масжидга ёқимсиз ҳид билан келишдан қайтариш
  • Масжидда савдо-сотиқ қилиш
  • Йўқолган нарсани масжидда эълон қилиш
  • Болаларни масжидга киритиш жоизлиги ҳақида
  • Азондан кейин масжиддан чиқиб кетмаслик
  • Масжидда илм талаб қилишга тарғиб
  • Масжидда таълим олишнинг фазли
  • Масжидда Аллоҳни зикр қилиш фазилати
  • Масжидда мубоҳ бўлган дунёвий ишлар борасида гаплашиш
  • Масжид аҳлига азият бериш ва безовта қилишдан қайтариш
  • Масжидда хусуматлашиш ва овоз кўтариш макруҳлиги
  • Масжидда одамлар елкасидан ҳатлаб ўтиш
  • Масжидда чалқанча ётиш
  • Масжидда ухлаш
  • Масжидда еб-ичиш
  • Масжидда шеър айтиш
  • Масжидда сафларни текислаш
  • Биринчи сафда туриш
  • Намозга боришда вазминлик ва хотиржамликнинг афзаллиги
  • Масжидга юриб бориш ва намозни кутиб туриш
  • Масжидда сутра олдида намоз ўқиш
  • Сафардан қайтганда икки ракъат намоз ўқиш
  • Аёлларнинг масжидларга чиқишларини ман қилиш
  • Аёл киши масжидга чиқса хушбўйланишдан қайтариш
  • Аёлларни зийнат билан масжидларга боришдан ман қилиш
  • Масжидда аёллар учун алоҳида эшик қилиш
  • Масжидга оид савол-жавоблар
  • Китоб маълумотлари