• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Мавлиди Барзанжий

  • Муаллиф: Абдулбосит қори Қобилов
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2024 й.
  • Ҳажми: 155 бет.
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Мавлиди Барзанжий» китобининг электрон нашри. Халқимиз орасида сийрат тадбирларини «мавлуд» ёки «мавлид» номлари билан аташ одат тусига кириб қолган. Ҳар иккиси ҳам тўғри. Мавлуд дейилганда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари, мавлид дейилганда эса у зотнинг туғилиш саналари назарда тутилади. Шу маънода замондош олимлардан шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳафиз ҳафизаҳуллоҳ айтади: «Мавлиднинг қадрини мавлуднинг қадрини билганлар билади». Баъзан бундай шодиёна кунларда турли дилхиралик ва номақбул гап-сўзлар ҳам учраб туради. Баъзилар араб тилида ёзилган, фақат араб тилидан хабари бор илм аҳли тушунадиган бундай қасида ва мавлидларни ўқишдан ҳеч қандай фойда йўқ, дейдилар. Бунга жавобан уламолар айтадиларки, мавлидлар Пайғамбаримиз шаънларига салавот ҳисобланади. Шу билан бирга аҳли илмларимиз мавлид йиғинларида фақат араб тилидаги матн билан кифояланиб қолмай, балки унинг бирор атрини (мавзулар «Аттириллаҳумма» сўзи билан тугагани учун уларни мухтасар ҳолда «атр» деб номлаш урф бўлган) ўз тилимизда тушунтириб берсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Шуларни инобатга олган ҳолда ушбу китобда «Мавлид»нинг арабча матни қаторида ўзбекча таржимасини ҳам беришга ҳаракат қилдик. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 24 октябрдаги 03-07/7870-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • Саййид Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёт ва ижоди
  • Биринчи атр. Муаллиф муқаддимаси
  • Иккинчи атр. Шарафли насаб 
  • Учинчи атр. Шарафли насаб
  • Тўртинчи атр. Ҳомила даври
  • Бешинчи атр. Таваллуд арафасида
  • Олтинчи атр. Таваллуд арафасида (маҳалла қиём)
  • Еттинчи атр. Таваллудлари 
  • Саккизинчи атр. Шарафли меҳмон ва дунё 
  • Тўққизинчи атр. Разоъат даври
  • Ўнинчи атр. Улғайиш даври
  • Ўн биринчи атр. Болалик даври
  • Ўн иккинчи атр. Бусро сафари ва никоҳ
  • Ўн учинчи атр. Каъбани қайта қуриш
  • Ўн тўртинчи атр. Ваҳий, нубувват ва рисолат 
  • Ўн бешинчи атр. Иймон келтириш
  • Ўн олтинчи атр. Исро ва меърож 
  • Ўн еттинчи атр. Даъват ва байъат 
  • Ўн саккизинчи атр. Мадинага ҳижрат
  • Ўн тўққизинчи атр. Йўлдаги ҳодисалар
  • Йигирманчи атр. Хилқатлари
  • Йигирма биринчи атр. Одоблари
  • Мавлиди шариф дуоси
  • 1-атр 
  • 2-атр 
  • 3-атр 
  • 4-атр 
  • 5-атр 
  • 6-атр 
  • 7-атр 
  • 8-атр 
  • 9-атр 
  • 10-атр 
  • 11-атр 
  • 12-атр 
  • 13-атр 
  • 14-атр 
  • 15-атр 
  • 16-атр 
  • 17-атр 
  • 18-атр 
  • 19-атр 
  • 20-атр 
  • 21-атр 
  • 22-мавлид дуоси
  • Фойдаланилган адабиётлар
  • Китоб маълумотлари