Китоб: Мазҳабсизлик бидъатдир
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2013 й.
- Ҳажми: 145 бет.
- ISBN: 978-9943-4095-6-9
Нархи: 4000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Мазҳабсизлик бидъатдир» китобининг электрон нашри. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) салавот ва саломлар бўлсин! Аммо баъд: Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига мансуб олимлар ҳам, қавмлар ҳам қадимдан ўта камтар бўлишган. Мақтанишни ҳам, мақташни ҳам ўзларига эп кўришмаган. Шунинг учун бўлса керак, ҳозирда баъзи бемазҳабларнинг мақтанчоқликлари, ўзлари «олим» деб билган уч-тўрт кишини осмонга кўтариб мақташлари бу ҳақиқатни билганлар учун жуда эриш туюлади. Бу нарса айрим сирлардан бехабар кишиларни алдаб қўйиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда мазкур сохта мақтовларни кўпчилик тушунмаслиги ва алданиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Худди бемазҳабларнинг «имом» лари, «аллома»лари бор-у, Аҳли сунна ва жамоаники йўқдек. Ҳақиқатда эса асло бундай эмас. Аслида мусулмон умматининг ҳақиқий имомлари ва буюк алломалари асосан Аҳли сунна ва жамоадан чиққан ва шундай бўлиб келмоқда. Мусулмонлар оммасига ушбу ҳақиқатни англатиб бориш ниятида «Ислом.уз» интернет порталида алоҳида бўлим очилиб, Аҳли сунна вал жамоа вакиллари бўлган, замонамизнинг кўзга кўринган олимлари ҳақида маълумотлар бериб борилаётган эди. Мазкур ишни янада кенгайтириш борасида қилиниши режалаштирилган ишлар қаторида сунний мазҳабларни маҳкам тутган ва бемазҳабликка қарши бўлган алломаларимиздан баъзиларининг ўзлари ва асарлари билан халқимизни таништириш, бемазҳабларнинг даъволари пуч эканини фош этиш мақсадида бугунги кунда битилган ва ўта керакли китоблардан баъзиларини таржима қилиб, чоп этиш ишлари ҳам бор эди. Аллоҳ таолога ҳадсиз-ҳисобсиз шукрлар бўлсинки, мазкур режамиз ўз самарасини бера бошлади.Китобнинг мундарижаси
- Кириш сўзи
- Янги нашр муқаддимаси
- Иккинчи нашр муқаддимаси
- Падари бузрукворимнинг сўзлари
- Биринчи нашр муқаддимаси
- Хўжандий рисоласидаги гапларнинг қисқача мазмуни
- Ихтилофсиз масалалар
- Рисола даъво қилаётган янги гаплар: уларнинг далиллари ва уларга раддиялар
- Тақлид қилишдан ўзга чора йўқ ва муайян мазҳабга эргашишга монеълик йўқ ва бунинг далили
- Имомга тақлид қилиш ва унинг мазҳабини ушлашнинг маъноси нима?
- Мазҳабга ва мазҳаббоши имомга тақлид қилишни қачон бас қилиш керак?
- Агар ҳамма одамлар мазҳабсизлик сахросига йўл олса, нима бўлади?
- Айрим мазҳабсизлар билан ўртамизда бўлиб ўтган баҳс-мунозаранинг қисқача мазмуни
- Шундан сўнг!
- (Китобимга раддия ҳақидаги) илова
- Хотима