• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Мўмина аёллар ибрати

  • Муаллиф: Фотимахон Сулаймон қори қизи
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2022 й.
  • Ҳажми: 126 бет.
Нархи: 6000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Мўмина аёллар ибрати» китобининг электрон нашри. Тарихда шундай мўмина, сиддиқа, зоҳида, олима, обида аёллар жуда кўп ўтганки, улардан ҳар бирининг бутун бир китобга мавзу бўлгудек тарихи, ибратли ҳаёти бор. Ушбу рисолага номлари тарих қатларига олтин ҳарфлар билан ёзилган бир неча мўмина аёлларнинг мухтасар қиссалари жамланган. Улар инсониятга Исҳоқ, Исмоил, Мусо, Ийсо алайҳимуссалом каби буюк пайғамбарларни дунёга келтириб, тарбиялаб берган Сора, Ҳожар, Аёрхо, Марям каби улуғ волидалар, бахтиёр оналар, золим Фиръавннинг мўмина завжаси Осиё, биринчи ва энг тақводор сўфия Робиъа ал-Адавийя, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо, ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг қизлари Зайнаб, олима ва фозила аёл Нафиса бинту Ҳасан кабиларнинг қиссаларидир. Мўмина оналаримизнинг, Аллоҳга итоатда, тоатда, қаноатда барчага намуна бўлган улуғ аёлларимизнинг ҳаёт йўллари, Ҳақ йўлидаги фидокорликлари ва садоқатлари қиёматгача мўмин-мусулмонлар учун ибрат бўлиб қолажак, иншааллоҳ! Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2022 йил 12 апрелдаги 03-07/2635-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муҳаррир муқаддимаси
  • Нахуро қизи Сора
  • Умму Исмоил – Ҳожар онамиз
  • Аёрхо бинту Хонид
  • Осиё бинту Мазоҳим
  • Сабаъ маликаси
  • Сиддиқа Марям Имрон қизи
  • Асмо бинту Абу Бакр
  • Зоҳида Робиъа Адавийя
  • Зайнаб бинту Алий
  • Нафиса бинту Ҳасан
  • Китоб маълумотлари