• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: ‎Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир кун

  • Муаллиф: Абдулҳамид Зайриев
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 320 бет.
Нархи: 8000 Cўм

Қисқача тавсифи

‎«Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир кун» китобининг электрон нашри. Ҳар бир даврда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид кўплаб китоблар ёзилган ва бу анъана бундан кейин ҳам давом этади, иншааллоҳ. Навбатдаги тақдим этилаётган ‎«Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир кун» деб номланувчи ушбу китобда Набий алайҳиссаломнинг одатдаги кун тартиблари муайян вақтларга ажратилиб, оят ва ҳадислардан далиллар келтирилган холда баён этилди.Мазкур китоб ҳозирги кунда дин номидан сўзловчи, диний билими саёз кимсаларга ибрат намунаси ўлароқ, уларнинг бўҳтонларига муносиб жавоб бўлади деган умиддамиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2022 йил 09 декабрдаги 03-07/9325-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Осуда тун
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръон билан бир кунлари
  • Қуръони карим тиловати
  • Пайғамбаримизнинг Қуръон тинглашлари
  • Пайғамбаримизнинг кундалик дуолари
  • Эрталаб турганда айтган дуолари
  • Кийим кийганда ва таомланганда айтган дуолари
  • Таом дуоси
  • Масжидга кирганда айтган дуолари
  • Азондан кейин айтган дуолари
  • Уйга кирганда ва чиққанда айтган дуолари
  • Уйга кирганда
  • Уйдан чиққанда
  • Хожатхонага кирганда айтган дуолари
  • Хожатхонадан чиққанда айтган дуолари
  • Сафарга чиққанда айтган дуолари
  • Намоздан кейинги айтиладиган тасбеҳлар
  • Кеч бўлганда айтган дуолари
  • Ухлашдан олдин айтган дуолари
  • Тунда ва саҳарда айтган дуолари
  • Хулоса
  • Пайғамбаримизнинг кундалик намозлари
  • Намозни уйда ўқиш
  • Намознинг турлари
  • Кундалик муайян вақтларда ўқиладиган нафл намозлар
  • Аввобин намози
  • Ишроқ намози
  • Зуҳо намози
  • Баъзи холатларда ўқиладиган намозлар
  • Таҳорат намози (Шукри вузуʼ)
  • Таҳийятул-масжид намози
  • Бошқа нафл намозлари
  • Тасбеҳ намози
  • Таҳажжуд намози
  • Ракъатлар сони
  • Намознинг кўринишлари
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила даврасидаги бир кунлари
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавий муҳитлари ва унинг ўзига хосликлари
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп аёлга уйланганликларидаги ҳикматлар
  • Ислом йўлида тортилган машаққатлар эвазига тақдирлаш
  • Эрлари жангда шаҳид бўлган ҳеч кими йўқ беваларни ҳимояларига олишлари
  • Энг яқин дўстларининг қизига уйланиб оилаларига шараф беришлари
  • Жоҳилият одатларининг йўқотилиши
  • Душман қабилалардан уйланиб, уларни мусулмон қилишлари
  • Бахтиёр оиланинг бахтли фарзандлари
  • Зайнаб розияллоҳу анҳо
  • Руқайя (Руқия) розияллоҳу анҳо
  • Умму Кулсум розияллоҳу анҳо
  • Фотима розияллоҳу анҳо
  • Иброҳим
  • Кундалик хатти-ҳаракатлари
  • Оила бошлиғининг масъулияти
  • Фарзандларини тенг кўрардилар
  • Набиралари билан ўйнардилар
  • Аёллари билан маслаҳатлашар эдилар
  • Оила ичидаги баъзи хос холатлар
  • Оиланинг маҳрамлигига эътибор
  • Оиладаги келишмовчиликлар
  • Аҳли аёллари билан самимий эдилар
  • Оила аъзоларининг кўнглини олар эдилар
  • Хотиралар
  • Оила аъзоларининг кўнгилхушлик қилишлари ва дам олишларига имкон берардилар
  • Пайғамбаримизнинг мулойимликлари
  • Қиёмат кунида аҳлингизни эслармикинсиз?
  • Охирги дамларидаги мулойимликлари
  • Саҳобалар билан бир кун
  • Пайғамбаримиз ҳаёт билан ҳамнафас эдилар
  • Саҳобаларнинг ҳар бир муаммоси билан шуғулланар эдилар
  • Саҳоба болачалар
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазиллари
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кечган баъзи латифалар
  • Асҳоби Суффа (Суффа аҳли)
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган эҳтиром
  • Набавий эҳтиёткорликлари
  • Беморларни бориб кўришлари
  • Неъматларнинг асари сизда кўринсин
  • Мулойимликлари
  • Аёлларга бўлган муносабатлари
  • Аёллар учун хос суҳбатлар
  • Маҳрам мавзулар
  • Беморларни зиёрат қилишлари
  • Масжидни супуриб юрувчи ҳабаш аёл ҳақида
  • Машварат (кенгаш)
  • Тунлари саҳобаларини зиёрат қилишлари
  • Ҳуқуқий даъволар
  • Бурчларига содиқ ва ўзгалар учун жонкуяр эдилар
  • Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари
  • Ота-она ҳаққи
  • Биродарларидан дуо сўрардилар
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунё билан бир кунлари
  • Зухд
  • Набий алайҳиссаломнинг зухд ва тақволари
  • Пайғамбаримиз ноиложликдан фақир яшадиларми?
  • Бир йиллик егулик ажратиш
  • Меҳнатни қадрлашлари
  • Кулайлик ва дабдаба
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қийнаган муаммолар
  • Дунёга қўл силтаганликлари
  • Хулоса ўрнида
  • Тавсия этилган дуо ва зикрлар
  • Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати
  • Лотин алифбосидаги адабиётлар