• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Намозда хушуъ (аудио)

  • Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
  • Тури: Аудиокитоб (mp3)
  • Нашр санаси: 2020 й.
  • Ҳажми: 4Kb
Нархи: 8000 Cўм

Қисқача тавсифи

Намоз меърожга қиёсланади. Лекин ҳар қандай намоз меърож бўла олмайди. Зеро, намоз шунчаки ётиб-туришдан иборат емас, унинг руҳи, ҳаловати бор. Намозни хушуъ билан адо етадиган инсонгина ибодат лаззатидан баҳраманд бўлади, рукуъ қилиб Парвардигорини улуғлайди, саждага бош егиб У Зотга яқинлашади.   Қўлингиздаги "Намозда хушуъ" аудио китобда намознинг аҳамияти, хушуънинг мазмун-моҳияти, хушуъни жалб қилувчи восиаталар ҳақида сўз юрутилган. Шунингдек, хушуъдан тўсадиган иллатлар баён етилган, нифоқ хушуъси ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоздаги ҳолатлари, саҳоблар, тобеинлар, табаа тобеинлар намозни қай тарзда ўқиганлари билан боғлиқ ибодатли ривоятлар, таъсирли ҳикоялар ўрин олган. 

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


АУДИОФАЙЛЛАР

1. Намоз – улуғ ибодат
2. Намоз ўқиш фазилати
3. Намоздаги ҳаракатларнинг инсон танасига таъсири
4. Хушуънинг маъноси ва турлари
5. Зоҳирий тавозеъ ва қалб кибри
6. Намозни хушуъ билан ўқиш фазилати ва ҳукми
7. Ибодатим савоби камаймасин, десангиз...
8. Намозхонлардан энг биринчи кўтариладиган нарса
9. Намоздаги васвасани қайтариш йўллари
10. Рукуъ ва саждаларни мукаммал қилиш лозимлиги
11. Олтмиш йиллик ибодати қабул бўлмайдиган киши
12. Намозга чиройли тайёргарлик кўриш
13. Таҳоратни мукаммал қилиш
14. Намози қабул бўлмай қолишдан қўрқиш
15. Намоздан чалғитадиган нарсаларни йироқ қилиш
16. Намозда бутун эътиборини ибодатга қаратиш
17. Намозда хотиржам туриш
18. Намозда Қуръонни тадаббур қилиш, чиройли ва бехато ўқиш
19. Намозда ўлимни эслаш
20. Намозда хушуъ топишни Аллоҳдан сўраш
21. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоздаги хушуълари
22. Саҳоба ва тобеинларнинг намоздаги хушуълари
23. Намоздаги амаллар маъносини тушуниб етиш
24. Намоздаги қавллар маъносини идрок этиш
25. Намознинг турли ўринларида дуо-илтижо қилиш
26. Фарз намозларидан кейин зикр айтиш
27. Тунда истиғфор айтиш
28. Намозга оид ҳукмлар баёни
29. Намоздан сўнг Оятул курсийни ўқиш фазилати
30. Намоздаги хушуъ билан боғлиқ савол-жавоблар
Диққат! Аудиокитоблардан фойдаланиш учун Windows ва Андроидга мўлжалланган дастурларни юклаб олиш учун: Дастурни юклаб олиш бўлимига киринг.
Дастурдан қандай фойдаланиш ҳақида маълумот олиш учун "Ёрдам (FAQ)" бўлимига киринг