Китоб: Никоҳ китоби
- Муаллиф: Абдулманнон Абдуллоҳ
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2024 й.
- Ҳажми: 397 бет.
Нархи: 19000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Никоҳ китоби» (никоҳга оид муҳим масалалар) китобининг электрон нашри. Ушбу китобда Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган шаръий низомларга тегишли, инсон ҳаётида улкан аҳамиятга эга бўлган никоҳ мавзусига оид масалалар атрофлича баён қилинди. Оз бўлса-да ақл юритиб, борлиқ ҳақида тафаккур қилиб кўрган инсон оламдаги улкан махлуқотларнинг низомини тузган Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотлар ичида энг мукаррами бўлмиш инсон учун ҳам низом тузган бўлиши аниқ эканини тушуниб етади. Махлуқотларнинг гултожи бўлмиш инсон наслининг давом этиши ҳеч қандай тартибга солинмаган бўлиши соғлом фитратга, соғлом ақлга асло тўғри келмайди. Ушбу тушунча инсон фикрига мукаммал жо бўлса, унинг бу таълимотларга амал қилиши осон бўлади. Аллоҳ таолодан ушбу китоб Ўзининг ҳузурида ҳусни мақбул бўлишини, ўқувчилар учун ҳам манфаатли бўлиши сўраб қоламиз.Китобнинг мундарижаси
- Никоҳга тарғиб
- Совчилик
- Кафоат (тенглик)
- Никоҳ битимига тегишли масалалар
- Никоҳда гувоҳлик масаласи
- Маҳр
- Никоҳда валийлар масаласи
- Никоҳда вакиллик қилиш
- Никоҳ тўйи
- Никоҳланиш ҳаром бўлган аёллар
- Мусоҳарот масаласи
- Ғайритабиий никоҳлар
- Сунъий урчитиш
- Разоъат (эмизиш) масаласи
- Икки маҳрам аёлни жамлаб никоҳланиш
- Мулк бўлгани туфайли никоҳи ҳаром қилинган аёллар
- Ғайридинлар билан никоҳланиш
- Тўрттадан кўп аёлни бир никоҳда жамлаш ҳаром
- Никоҳ билан боғлиқ урф ва мункар ишлар
- Китоб маълумотлари