• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Нурли дуолар ва вирдлар

  • Муаллиф: Абдуллатиф Аллоқулов
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2024 й.
  • Ҳажми: 173 бет.
Нархи: 5000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Нурли дуолар ва вирдлар» китобининг электрон нашри. Тажрибада кузатилишича, дуоларни кундалик вазифа, яъни «вирд»га айлантириш орқали инсон тез фурсатда руҳан тараққий этади. Дарҳақиқат, бу ибодатдан олинган фойдани бошқа риёзат ва амаллардан топиб бўлмайди. Шунинг учун кўплаб уламолар Қуръоний ва набавий дуоларни мухтасар китобчаларга жамлаганлар. Китобхонларга манфаатли бўлиши учун китобда дуоларнинг фазилати, савоби, ўқиладиган ўринлари ва одоблари баён этилди. Уларни устоз назоратида ёдлаб, ўқишни кундалик вазифага айлантириб олиш жуда муҳимдир. Аллоҳ таоло ожизона меҳнатимизни Ўз даргоҳида қабул қилиб, уни мен ожиз, ноширлар ва азиз ўқувчилар учун охиратга захира қилсин. Омийн!

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • Поклик, фарз ва суннат намозларига доир дуолар
  • Нафл намозларга доир зикр ва дуолар
  • Рўзага доир дуолар
  • Муқаддас ой ва кунлар билан боғлиқ дуолар
  • Ота-она ҳаққига қилинадиган дуолар
  • Фарзандлар камолоти учун ўқиладиган дуолар
  • Илм талабида ўқиладиган дуолар
  • Илм олиш учун ўқиладиган дуо
  • Охират яхшиликларига эришиш учун ўқиладиган дуолар
  • Гуноҳлардан сақланиш ва улардан халос бўлиш учун ўқиладиган дуолар
  • Ейиш ва ичиш вақтида ўқиладиган дуолар
  • Сафар билан боғлиқ дуолар
  • Никоҳ ва тўйга оид дуолар
  • Табиат ҳодисалари билан боғлиқ дуолар
  • Мусибат ва таъзия вақтида ўқиладиган дуолар
  • Хурсандчилик етганда ўқиладиган дуо
  • Бирор ҳожат тушганда ўқиладиган дуолар
  • Қарздан нажот топиш учун ўқиладиган дуолар
  • Касал бўлганида ўқиладиган дуолар
  • Бемор зиёрати билан боғлиқ дуолар
  • Кун давомида ўқиб юриладиган дуолар
  • Турли вазиятларда ўқиладиган дуолар 
  • Жамлагувчи дуо
  • Китоб маълумотлари