Китоб: Нурул яқийн. 1-жуз (Макка даври)
- Муаллиф: Абдул Азим Зиёуддин
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2022 й.
- Ҳажми: 320 бет.
Нархи: 10000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Нурул яқийн» китобининг электрон нашри. «Нурул яқийн» дунё мусулмонлари қатори бизнинг ҳам муҳаббатимизни қозонган. Юртимизда бу китобни ўқимаган биронта аҳли илм ёки толиби илм бўлмаса керак. Унинг номини эшитганда Муборак Сийрат шайдоларининг чеҳраси бир ёришиб-нурланиб олиши тайин. Чунки «Нурул яқийн»ни кўпчилигимиз севиб ўқиганмиз. Бир қанчамиз қайта-қайта ўқиганмиз. Қалбимиз тўридан жой олган китоблардан бири айнан «Нурул яқийн»дир.
«Нурул яқийн» бугунги кун талаблари асосида арабчадан она тилимизга луғавий-адабий ва илмий-академик услубда ўгирилди. Таржима бежизга «академик» деб аталмади. Сабаби, китобни таржима қилиш баробарида катта тадқиқот ишлари амалга оширилди: ҳар бир маълумот мўътабар манбалар «элагидан» ўтказилди; керак ўринларга шарҳ берилди, қўшимча қўшилди, изоҳ ёзилди, манбалар илова қилинди, тўлдирилди ва ҳоказо...
Бу ишларга китоб мутолааси вақтида ўқувчиларимиз ишонч ҳосил қилишлари мумкин, иншааллоҳ.
Китобни
ўқиш ёки эшитиш учун дастур: |
|
Китобнинг мундарижаси