Китоб: Орзудаги профессор
- Муаллиф: Алишер Умирдинов
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2024 й.
- Ҳажми: 176 бет.
Нархи: 7000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Орзудаги профессор» китобининг электрон нашри. Таълим тизимимизга жуда катта танқидлар ёғиляпти, уларнинг кўпчилиги маъмурий бошқарувнинг ўта кучлилиги ва академик эркинликнинг камлиги билан боғлиқ. Бу борада соҳа вазирликларига ва университет бошқарувига катта масъулият тушади. Мазкур нуқтадаги аксарият муаммолар ҳақида ОАВлардан хабарни ўқиб тураман ва улар юзасидан юртдош ҳамкасбларим билан ҳамдардман. Аммо бу масалада профессор-ўқитувчилар айби ҳам кам эмас. 50000 нафар каби жуда ҳам катта сондаги профессор-ўқитувчилар жамоасидан ушбу танқидларга нисбатан жиддий тарздаги амалий ҳаракат талаб этилмоқда. Шунинг учун ҳам ушбу китобни шошилинч қаламга олдим. Китобни иложи борича устозларимизга яқинлаштириб, жайдари тилда ёздим. Токи ёзганларим ҳамкасб профессор-ўқитувчилар қалбига чуқурроқ етиб борсин. Бу борадаги ўзига хос услубимни бағрикенглик билан қаршилайсизлар деган умиддаман. Умид қиламанки, уни ўқиб наф олинса ҳаққимизга дуо қилинади, нотўғри жойлари бўлса электрон почтамга дўстона ёзиб тузатилади. Ҳурматли ҳамкасблар, сизларнинг фикр-мулоҳазаларингизни кутаман. Уларни беҳуда этмай, китобнинг кейинги нашрларида албатта инобатга олиб, уни янада яхшироқ китоб ҳолига келтиришга ҳаракат қиламан.Китобнинг мундарижаси
- Мазкур китоб нега ёзилди?
- Биринчи бўлим. Профессорлик ҳақида бир чимдим
- 1-нуқта: Профессор ўзи ким?
- 2-нуқта: Нима учун профессор-ўқитувчилик касби танланади?
- 3-нуқта: Орзумиздаги профессорнинг маънавий қиёфаси
- 4-нуқта: Орзу қилинган профессор-ўқитувчининг ҳақпарастлиги
- 5-нуқта: Орзудаги профессорнинг ўзини тутиши
- 6-нуқта: Профессор-ўқитувчиларимизнинг дунёқараши
- 7-нуқта: Профессорнинг ҳаёт йўли
- 8-нуқта: Устозингиз борми?
- Иккинчи бўлим. Талаба билан ишлаш
- 9-нуқта: Талабалар ҳуқуқига риоя қилинг
- 10-нуқта: Талабанинг иқтидорини исроф қилмайлик
- 11-нуқта: Хослардан ҳам хос талабалар билан ишлаш усуллари
- 12-нуқта: Талабага тадқиқотни қиймалаш («салями») усулида ўргатинг
- 13-нуқта: Шогирдларингизни чет элга чиқаринг
- 14-нуқта: Талабангиз ишга жойлашдими?
- 15-нуқта: Муаммоли талабалар билан ишлаш
- 16-нуқта: Талабага хизмат айтманг, кучингиз етса унинг таом пулини ўзингиз тўланг
- 17-нуқта: Орзу қилинган профессорнинг дарсга тайёргарлиги
- 18-нуқта: Талабалар дарсингизни ҳурмат қилмаяптими?
- 19-нуқта: Баҳо учун сотилманг. «Юқори»нинг босимига эса бардошли бўлинг
- 20-нуқта: Қиз бола талабалар билан ишлаш
- Учинчи бўлим. Орзудаги профессорнинг оиласи
- 21-нуқта: Уйланишни бироз кечиктириб туринг, домла
- 22-нуқта: Турмуш ўртоғингиз билан келишиб олинг
- Тўртинчи бўлим. Тадқиқот
- 24-нуқта: Илмий мактабингиз борми?
- 25-нуқта: Қайси илмий ассоциацияга аъзосиз?
- 26-нуқта: Илмий лойиҳаларни молиялаштириш йўлларини топайлик
- 27-нуқта: Тадбиркор каби фикрлашга ўтайлик
- 28-нуқта: Маҳаллий бойларни ҳам унутмайлик
- 29-нуқта: Нетворкинг, нетворкинг ва яна нетворкинг
- 30-нуқта: Душанба кунигача яна тўлиқ икки иш кунингиз бор
- 31-нуқта: Ўқитиш ва тадқиқот орасидаги мувозанат
- 32-нуқта: Барибир вақт етмаяптими?
- 33-нуқта: Қийналяпсизми, кўп ўйланмай четга чиқинг
- 34-нуқта: Шерикликнинг иши ширин бўлади: ҳаммуаллифликда ёзайлик
- 35-нуқта: Китоб ёзишдан олдин китоб таржимаси келади, буни унутманг
- 36-нуқта: Дарслигингиз сотувда борми?
- 37-нуқта: Илмий ҳаётдаги бюрократик тўсиқлар
- Бешинчи бўлим. Бошқа муҳим масалалар
- 38-нуқта: Бошқарувчи бўлишга интилманг
- 39-нуқта: «Илмга бегона» профессормисиз, унда тезда ишдан бўшанг
- 40-масала: Ойлик камми?
- 41-масала: Хорижий тил, хорижий тил ва яна хорижий тил
- 42-нуқта: 8:00 дан – 22:00 гача университетда бўлмасангиз, чин олим эмассиз
- 43-нуқта: Қаэрдан диплом олгансиз?
- 44-нуқта: Орзудаги профессор кутубхонаси
- 45-нуқта: Интеллектуал мулк чиндан ҳам бепулми?
- 46-нуқта: Рақамли технологиялар кўникмасига қанчалик эгасиз?
- 47-нуқта: Рақамли изингиз қай даражада чуқур?
- Кичик тавсиялар
- Эпилог: 30 йилдан кейин қандай эсланишни истайсиз?