Китоб: Пайғамбарлар тарихи. 3–4-китоблар
- Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2018 й.
- Ҳажми: 432 бет.
Нархи: 20000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Пайғамбарлар тарихи» 3–4 китоби электрон нашри. Муҳаммад Саййид Тантовийнинг ушбу китобида пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, ибратли ҳаётлари, Қуръон карим баъзи сураларнинг нозил бўлиши сабаблари баён қилинади. Айниқса, Юсуф (алайҳиссалом) қиссаси жуда қизиқарли ва тушунарли услубда ёритилган. Қисса инсон нафсини разолатдан ҳидоят сари бошлайди, қалб кўзларини очади, разил ва чиркин одатлардан қутулишга чақиради.Ушбу асар инсон табиатининг, руҳиятининг Аллоҳгагина маълум бўлган ўзига хос қирралари, нозик жиҳатлари очиб берилгани билан ҳам аҳамиялидир.Китобнинг мундарижаси
- Фиръавн ва қўшинининг ҳалокатидан сўнг Бани Исроилнинг Мусо алайҳис саломга қилган муносабати
- Бани Исроилнинг Мусо алайҳиссаломга исён қилиши ва айтган гапларини назарга илмаслиги
- Мусо алайҳиссалом йўқлигида Бани Исроилнинг бузоққа сиғиниши
- Бани Исроилнинг ўжарлик ила савол бериши ва Мусо алайҳиссаломга одобсизлик қилиши
- Бани Исроилнинг Мусо алайҳиссаломга озор бериши
- Мусо алайҳиссалом билан солиҳ банда учрашуви
- Мусо алайҳиссаломнинг Парвардигорини кўришга бўлган шавқи ва у билан ўзига хос гаплашиши
- Мусо ва Ҳорун алайҳимуссалом қиссасидан олинадиган энг муҳим ибратлар
- Шуайб алайҳиссалом қиссаси
- Довуд ва Сулаймон алайҳимуссалом қиссаси
- Закариё ва Яҳё алайҳимуссалом қиссаси
- Айюб, Юнус, Илёс, Ал-Ясаъ ва Зулкифл алайҳимуссалом қиссаси
- Исо алайҳиссалом қиссаси
- Исо алайҳиссаломнинг туғилиши
- Исо алайҳиссалом ҳақида энг тўғри гап
- Ҳаворийларнинг Исо алайҳиссалом даъватига ижобати
- Исо алайҳиссаломга эргашлар кишилар ҳақида Қуръонда нима дейилган?
- Қурайш мушрикларининг Исо алайҳиссаломга бўлган муносабати
- Исо алайҳиссаломнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларидаги башорати
- Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиши
- Қуръони карим қиссаларидан
- Асҳобул каҳф қиссаси
- Икки боғ эгалари қиссаси
- Зулқарнайн қиссаси
- Улкан сел ҳақидаги қисса
- Қишлоқ аҳли қиссаси
- Боғ эгалари қиссаси
- Чоҳ эгалари қиссаси
- Юз йилдан кейин тирилтирилган киши ҳақидаги қисса
- Шанба куни ҳадидан ошганлар қиссаси
- Фил эгалари қиссаси
- Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида нима дейилган?
- У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида башорат берилиши
- Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни юбориш билан мўминларга марҳамат кўрсатгани
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа набийлардан афзалликлари
- Расули акрам алайҳиссаломга итоат этиш ва у зотни ҳурмат қилиш вожиблиги
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватларининг умумийлиги ва рисолатларининг якунловчи экани
- Расулуллоҳ алайҳиссалом ростгўйликларининг далиллари
- У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатларининг очиқ-ойдинлиги
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларидан шубҳаларни аритиш
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасалли берилиши ва собитқадам қилинишлари
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўл-йўриқ кўрсатилиши
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжалари мўминларнинг оналаридир