Китоб: Project management ёки лойиҳалар бошқаруви
- Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2023 й.
- Ҳажми: 48 бет.
Нархи: 3000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви» китобининг электрон нашри. Ушбу рисола лойиҳалар бошқарувига бағишланган китоблардан фарқ қилади. Унда шу мавзудаги дарслик ва қўлланмаларда, одатда, ёритилмайдиган ва амалиётда дуч келиш мумкин бўлган бошқа жиҳатлар қаламга олинган. «Стартап», ишланма, лойиҳа каби илгари тор доирада мутахассислар томонидан қўлланган сўзлар ҳозир оммалашган. Ҳар учинчи одам шулардан бирига тўқнаш келади, нимани англатиши ва нима учун кераклиги ҳақида бош қотиради, илмий-назарий асосларини ўрганади. Аммо шундай бўлсада, деярли барча соҳада катта ва кичик лойиҳалар амалга оширилаётганига қарамай, бу лойиҳаларни юқори маҳорат билан бошқара оладиган ходимлар тақчиллиги кўзга ташланмоқда. Бизда олийгоҳларда ҳам бу йўналишда керакли даражада билим берилмаяпти. Аслида бошқарув илми жуда керакли, нозик ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айнан бошқарувни қай даражадалиги бирор соҳа, ташкилот ё давлатнинг тараққиёти ёки таназзулини белгилайди. Ушбу рисоланинг дунёга келишига таназзулдан қўрқиш, тараққиётга интилиш ва оз бўлсада ёрдам кўрсатиш нияти сабаб бўлди. Каттаю кичик лойиҳаларни адолат ва моҳирлик билан бошқара оладиган мутахассисларни етказиб бериш ҳар бир мамлакат учун долзарб масаладир. Акс ҳолда, ажратилган маблағлар ноўрин сарфланаверади, олинаётган ички ва ташқи қарзларни тўлаш муаммоси кўпаяверади. Бу эса келажакда бизнинг фарзандларимиз, невараларимиз фароғатда яшаш ва ривожланиши ўрнига қарз узиш учун ишлашларига олиб келади. Кузатувларим маҳоратли бошқарув ходимларига бўлган талабни энди фақат ошиб боришини кўрсатмоқда. Фақат турғун, ривожланмай бир жойда қотиб қолган соҳалардагина уларга талаб бўлмаслиги мумкин. Рисолада бўлажак мутахассисларга қандай қилиб шу соҳада етук мутахассисга айланиш мумкин деган саволга ҳаётда кўрган ва бошимдан ўтказган воқеалар асосида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Яна лойиҳалар бошқарувидаги нозик қирралар, кутилмаган вазиятларга тўғри реакция, тезкор, аммо тўғри қарор қабул қилиш бўйича ҳам билганларимни сиз азиз китобхонлар билан ўртоқлашаман.Китобнинг мундарижаси
- Бўлажак мутахассислар учун тавсиялар
- Лойиҳани амалга татбик килиш учун Ишни нимадан бошлаш керак?
- Лойиҳага киришиш
- Лойиҳанинг амалий бошланиши
- Лойиҳани қабул қилишга тайёргарлик
- Лойиҳани қабул қилиш ва кузатув жараёни
- Қабул қилинган лойиҳадан фойдаланишни тўғри ташкиллаштириш
- Лойиҳалар бошқарувидаги сиз кутмаган бошқа нозик жихатлар
- Хотима