• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Расулуллоҳ

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2012 й.
  • Ҳажми: 475 бет.
  • ISBN: 978-9943-00-650-8
Нархи: Бепул

Қисқача тавсифи

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!Набийимиз Муҳаммадга, у зотнинг оли байтларига ва барча саҳобаларига Роббимизнинг саловотлари, саломлари ва баракотлари бўлсин! Азиз ўқувчи, қўлингизда «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», яъни, унинг шарҳида айтилганидек, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, рисолатлари у зотнинг энг муҳим васийқали сўзлари ва ишлари орқали» китоби турибди. Ушбу китобнинг ғояси, уни чиқариш, ишга раҳбарлик қилиш ва қайта кўриб чиқиш «Ислам алявм» муассаси бош кузатувчиси, Аллоҳ у кишини асрасин, шайх Салмон Фаҳд Авдага оиддир. Ушбу режага биноан, ҳадисларни доктор Умар ибн Абдуллоҳ Муқбил, доктор Сомий ибн Абдулазиз Можд, доктор Абдулваҳҳоб ибн Носир Торийрий танлашди. Китобдаги ҳадислар олинган манбаъларни аниқлаш, уларга таълийқ қилиш, мувофиқлаштиришни шайх Маҳмуд Шаъбон Абдулмақсуд раҳбарлигидаги илмий гуруҳ амалга оширди. Устоз Холид ибн Фаҳд Биҳлол китобни қайта кўриб чиқди ва мусаҳҳиҳлик қилди. Ушбу китобнинг ишчи гуруҳи китобнинг олий мақсадига хизмат қиладиган ўзгартиш, қўшимча қилиш ва қисқартиш бўйича барча таклиф вa мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қилади. Бу китоб ўқиш учун ҳам, қабул қилиш учун ҳам осондир. Албатта, ҳадисларни бу тарзда жамлаб китоб ҳолида нашр этиш янгилик эмас. Дийнимиз тарихида ҳадисларни жамлаш асосида тузилган китоблар жуда кўп. Биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари ва рисолатларини оламларга яқинлаштириш учун ижтиҳод қилиб, ҳадисларни жамлаб китоб ҳолига келтирдик. Буни Аллоҳ азза ва жалладан савоб, тавфиқ, ёрдам ва ишимизни тўғрилаши умидида қилдик. Аллоҳим, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ул муборак зотнинг аҳли байтларига, саҳобаи киромларига саловоту дурудлар юборгин. Валҳамдулиллаҳи Роббил оламийн!

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Кириш сўзи
  • Муқаддима
  • Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоиллари
  • Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамлар, ҳайвонлар ва бошқаларга раҳматлари
  • Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга муомалалари
  • Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга муомалалари
  • Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муомалалари
  • Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари
  • Нубувват аломатлари китоби
  • Иймон китоби
  • Илм китоби
  • Тоҳарат китоби
  • Намоз китоби
  • Жанозалар китоби
  • Закот китоби
  • Рўза китоби
  • Ҳаж китоби
  • Савдолар китоби
  • Қасамлар ва назрлар китоби
  • Никоҳ китоби
  • Таомлар ва шароблар китоби
  • Тиб китоби
  • Либос ва зийнат китоби
  • Хилофат китоби
  • Ҳаддлар китоби
  • Тафсир ва қуръон фазийлатлари китоби
  • Таъбир китоби
  • Қадар китоби
  • Фитналар китоби
  • Адаб китоби
  • Яхшилик ва силаи раҳм китоби
  • Иброҳим алайҳиссалом
  • Юсуф алайҳиссалом
  • Мусо алайҳиссалом
  • Сулаймон алайҳиссалом
  • Ийсо алайҳиссалом
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари фазийлатлари
  • Дуолар ва зикрлар китоби
  • Тавба ва истиғфор китоби
  • Зуҳд китоби
  • Қайта тирилиш китоби
  • Қуръон ва суннатни маҳкам тутиш китоби