• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари (аудио)

  • Муаллиф: Абдулазиз Усмон
  • Тури: Аудиокитоб (mp3)
  • Нашр санаси: 2021 й.
  • Ҳажми: 4Kb
Нархи: Бепул

Қисқача тавсифи

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари» аудио китоби. Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид турли ҳажмдаги китоблар ёзишган. Бу хизмат ҳамон давом этиб келмоқда, улкан илм уммонидан қимматбаҳо дурлар топилмоқда. Бундан кейин ҳам то қиёмат қадар сийратни ўрганиш давом этади ва янги-янги билимлар кашф қилинади, иншааллоҳ. Ушбу мавзудаги навбатдаги туҳфалардан бири Абдулазиз Усмон муаллифлигидаги «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари» номли китоб бўлди. Унда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатдаги кун тартиблари баён қилиб берилган. Китобнинг ёзилиш услуби енгил бўлиб, ўқувчининг тушуниши, эслаб қолиши осон бўлишига эътибор берилган. Шу билан бирга, оят ва ҳадислардан далиллар келтирилгани китобнинг илмий қадрини белгилайди. Ушбу аудиокитоб ҳурматли китобхонларимизнинг қўлларига етиб бориб, уларнинг қалбидан жой олган китобхонлардан бири бўлишига умид қиламиз.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


АУДИОФАЙЛЛАР

Сўзбоши
Тонг нурлари
Набавий тонг
Набавий суҳбат завқи
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратлари
Қайлула вақти
Қубога
Пешин намози
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасида
Аср намози
Оилавий нафақалари
Қуёш ботгач
Хуфтон намози
Русулуллоҳнинг тунлари
Расулуллоҳ туннинг ярмида
Тун сукунати
Саҳардаги қисқа уйқу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умумий хислатлари
Бағрикенгликлари
Камтарликлари
Саховатлари
Шижоат ва жасурликлари
Хулоса ўрнида
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Диққат! Аудиокитоблардан фойдаланиш учун Windows ва Андроидга мўлжалланган дастурларни юклаб олиш учун: Дастурни юклаб олиш бўлимига киринг.
Дастурдан қандай фойдаланиш ҳақида маълумот олиш учун "Ёрдам (FAQ)" бўлимига киринг