• +99871-2175999

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Шайтанатнинг жин кўчалари

  • Муаллиф: Тоҳир Малик
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2017 й.
  • Ҳажми: 466 бет.
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Шайтанатнинг жин кўчалари» китоби электрон нашри. Азиз фарзандларимизга «Қозонга яқин юрсанг - қораси юқади, ёмонга яқин юрсанг - ёмонлиги юқади», деб тарбия бериб, уларнинг ёмонлар таъсирига тушиб қолишидан асраймиз. Аммо, афсуски, «Асраган кўзга чўп тушади», деганларидек, айрим оилаларнинг суюкли фарзандлари тўғри йўлдан чекиниб, жиноят оламининг аянчли кўчасига кириб қолади. Биз «қора қозон»га ўхшатаётган жиноят олами ёшлар кўзига жилваланиб кўринади. Ташна одамни саҳро сароби ўзига тортгандек тортаверади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик жиноят оламини «Шайтанат» шайтонлар етовидаги олам деб атаган. Сиз, азизлар бу асарни ўқигандирсиз. Ёзувчи бу мавзуни давом эттириб, «Шайтанат»нинг турфа олами» рукнида яна бир неча асарлар ёзди. Шулардан иккитаси жамланиб, унга изох, сифатида сўз боши ёзилиб, фарзандларни тўғри тарбия этишда, ўша «қopa қозон»дан эҳтиёт қилишда ёрдами тегармикан, деган хайрли ниятда бу китобга тартиб берилди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • ШАЙТАНАТНИНГ ЖИН КЎЧАЛАРИ
  • Шайтонлар бошқарувчи олам. 
  • «Қонундаги ўғрилар» кимлар? 
  • Монголнинг шогирдлари 
  • «Қopa кардинал»
  • «Ўлим учбурчаги» . 
  • МУРДАЛАР ГАПИРМАЙДИЛАР (қисса) 
  • ЭНГ КИЧИК ЖИНОЯТ (қисса) 
  • Муаллифдан