• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?

  • Муаллиф: Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 96 бет.
Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?» китобининг электрон нашри. Ислом дини Аллох таолонинг охирги ва мукаммал дини ўларок хидоят топганларни нафақат жисмонан, балки маънавий оламини бақувват қилиш учун етарли даражада эътибор қаратган. Айниқса, ёшлар тарбияси учун Қуръони Каримда ва суннати Набавийда кўплаб оят-ҳадислар ворид бўлганки, ота-оналар бу оят-хадисларни фарзандларига сингдира олишса, иншааллоҳ, Ислом умматининг фарзандлари ҳеч қачон бировга кул бўлмайди. Бизни хушнуд қиладиган нарса шуки, улар бу таълимотлар билан хаёт кечирсалар, дунëда бахтли бўлиш билан бирга, Аллоҳ таолонинг маҳбуб бандаларидан бўлиб, охиратда ҳам саодат топадилар. Ҳар бир ота-она ёки ота-она бўлиш арафасида турган кишилар мусулмон фарзанд тарбия қилишдек буюк масъулиятни ҳис қилмоқлари лозим. Аммо бу масъулиятни нафақат ҳис қилиш, балки фарзандларини Қуръон ва ҳадисга мувофиқ тарбиялашни имкон қадар уддасидан чиқмоқлари ҳам керак, чунки фарзандли бўлишнинг ўзи бир саодат бўлса, солиҳ фарзанднинг ота-онаси бўлиш саодатлар узра саодатдир. Шундай экан, солиҳ фарзанд истасак, буни фақат орзу қилавермай, балки ишни солиҳ фарзанд сўраб, Аллоҳ таолога астойдил илтижо қилиб, дуо қилишдан бошлайлик.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 19 августдаги 03-07/6505-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • Солиҳ фарзанд сўраб дуо қилинг
  • Ҳомиладорлик вақтида ҳам дуони канда қилманг
  • Ҳомиладорлик давридаги қуръоний дуолар
  • Фарзандингизни доимо дуо қилинг
  • Солиҳ фарзанд – садақаи жориядир
  • Ноқобил фарзанд – балодир
  • Эр-хотиннинг қўшилиш одоби
  • Оналик саодати
  • Ҳомиладорлик даври
  • Осуда ҳаёт сири
  • Қизми ёки ўғил?
  • Аёлнинг аёлга зулми
  • Қиз ёки ўғил туғилишининг илмий таҳлили
  • Болани эмизиш одоблари
  • Сўрғичлар касалликларнинг манбаи
  • Таҳник, яъни чақалоқнинг танглайини кўтариш
  • Чақалоқнинг қулоғига азон ва иқома айтиш
  • Фарзандга гўзал исм қўйинг
  • Ақийқа қилиш
  • Болани ухлатишда ўқиладиган дуолар
  • Болага дам солиш
  • Фарзандингизнинг тили «Аллоҳ» деб чиқсин
  • Болангизга қандай алла айтасиз?
  • Фарзандингизга ҳақиқий Яратувчини танитинг
  • Тарбияни фарзандингиз гўдаклигидан бошланг
  • Тарбия андозаси
  • Фарзанднинг ҳақлари
  • Фарзандингизни ҳеч қачон дуойи бад қилманг
  • Чақалоқлик давридан комиллик даражасигача
  • Хожа Муъинуддин Чиштий Ажмирий
  • Хожа Муҳаммад Маъсум раҳматуллоҳи алайҳ
  • Улуғларимиз боланинг ҳаётини уч қисмга бўлганлар
  • Ўзингиз ёлғон гапириб, фарзандингиздан тўғрисўзликни талаб қилманг
  • Улуғларимизнинг тарбия борасида тутган йўллари
  • Халифа Умар ибн Абдулазиз ва фарзанд тарбияси
  • Фарзандингизга салом беришни ўргатинг
  • Фарзандингизга кечирим сўрашни ҳам ўргатинг
  • Фарзандингизни энг қабиҳ иллат – дилозорликдан огоҳлантиринг
  • Боладан катта одамнинг хатти-ҳаракатини талаб қилманг
  • Икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга муҳаббатлари
  • Фарзандларингизга кутубхона қилиб беринг
  • Болангизга вақтнинг қадрига етишни ўргатинг
  • Фарзандларингиз олдида жанжаллашманг!
  • Болани отаси билан қўрқитманг
  • Фарзанд тарбияси учун ҳомиладорликнинг олдини олишга ҳам рухсат бор.