Китоб: Талаба дўстимга 78+ тавсия
- Муаллиф: Алишер Умирдинов
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2024 й.
- Ҳажми: 204 бет.
Нархи: 8000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Талаба дўстимга 78+ тавсия» китобининг электрон нашри. Ушбу китобда 4 йиллик талабалик давридан максимал фойдаланиш йўллари, ҳаётда юлдуз инсон бўлиш учун аниқ қадамлар жамланган. Энг аввало, қўлингиздаги китоб университет ҳаётини тизимли таништирадиган китоб эмас. Унинг учун бошқа қўлланмаларга мурожаат қилинг (агар шундай қўлланмалар мавжуд бўлса). Бунда камина бошимдан ўтказган ва сиз талабалар учун фойдали деб билган муҳим масалаларни жамладим. Энг муҳими – ўзим қилмаган ёки эплолмаган ишни сизга тавсия қилмадим. Шунингдек, китобдаги маслаҳатлар фақат ва фақат талабанинг ўқишдаги муваффақияти нуқтаи назаридан бир педагог томонидан қаламга олинганлигини унутманг. Қайта-қайта «талаба дўстим» дея мурожаат қилишимдан билингки, мен бу китобда фақат сизни ўйладим.Китобнинг мундарижаси
- Сўзбоши
- 1-тавсия. «Талабалик – олтин давр» тушунчасини қандай англамоқ керак?
- 2-тавсия. Охир-оқибат маълумотсиз инсон қўлида ишчи бўладиган бўлсангиз, вақтингизни беҳуда сарфламанг
- 3-тавсия. Университетни мактаб ҳаётидан фарқланг
- 4-тавсия. Келажагингиз ҳақида 1-курснинг 2 сентябрь куни соат 8:00 дан бошлаб ўйланг
- 5-тавсия. Талабалик ҳаётининг биринчи ойидаёқ университет кампусини ўрганиб чиқинг
- 6-тавсия. Эрта туринг, уйқуга барвақт ётинг
- 7-тавсия. Кумуш қоида – эрталаб соат 8 даёқ уйингиздан чиқинг
- 8-тавсия. Шахсий режалар дафтарини тутинг
- 9-тавсия. Режасиз яшаманг, уни амалга ошириш учун қўриқчи ёллашни ёдда тутинг
- 10-тавсия. Кучингизни «майдалаб» ташламанг
- 11-тавсия. Ҳар куни газета ва журнал ўқинг
- 12-тавсия. Ошқозон яраси – эринчоқ ва тартибсиз талабанинг ўзига совғаси
- 13-тавсия. Хорижий тил, хорижий тил ва яна хорижий тил. Нега?
- 14-тавсия. Мутолаани қандай китобдан бошлаш керак?
- 15-тавсия. Китоб ўқиш саёҳатларига чиқинг
- 16-тавсия. Шахсий кутубхонангизни шакллантиринг
- 17-тавсия. Планшет сотиб олиб, камида 200 та китобни ўқинг
- 18-тавсия. Муаллиф меҳнатини қадрланг
- 19-тавсия. Ижтимоий тармоқларни тарк этинг
- 20-тавсия. Ёдлашдан фикрлашга қараб «юринг»
- 21-тавсия. Кутубхоначилар билан яхши муомалада бўлинг
- 22-тавсия. Китоб ўқишни ўрганинг, чунки ўқишнинг ҳам турлари бор
- 23-тавсия. Китобни асраб эмас, балки чизиб-бўяб ўқинг
- 24-тавсия. Дарс тайёрлаш услубингиз ва жойингизни аниқлаб олинг
- 25-тавсия. Китоб сотиб олмасангиз ҳам китоб дўконига боринг
- 26-тавсия. Неча қаторлик CV(резюме)га эгасиз?
- 27-тавсия. Рақибингизни таниб олинг
- 28-тавсия. Сиз қайси бирисиз?
- 29-тавсия. Давлат маъмури бўлишни истаган талаба дўстимга
- 30-тавсия. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган талаба дўстимга
- 31-тавсия. Академик соҳага кирмоқчи бўлган дўстимга
- 32-тавсия. 3-курсга келганда, албатта, ўзингизни таниб олинг
- 33-тавсия. Янги дижитал (рақамли) замонни тўғри тушунинг
- 34-тавсия. Хорижга ўқишга ёки саёҳатга боринг
- 35-тавсия. Магистратурани хорижда ўқимоқчимисиз?
- 36-тавсия. Ҳеч қачон кеч эмас
- 37-тавсия. Фаол ўрганишга ўтинг
- 38-тавсия. Ёз ойлари ҳақиқатан ҳам дам олиш учунми?
- 39-тавсия. Баҳо учун эмас, билим учун ўқинг
- 40-тавсия. Соҳангизнинг зўри бўлинг
- 41-тавсия. Бошқа соҳаларга ҳам қизиқинг
- 42-тавсия. Ўқишни тўхтатиш, таътил олиш ёки соҳангизни алмаштиришдан қўрқманг
- 43-тавсия. Университетдаги дарслар сизни қониқтирмаяптими?
- 44-тавсия. Маърузаларнинг муҳим қисмини ёзиб олишни ўрганинг
- 45-тавсия. Истасангиз дарсда бошқа китоб ўқинг, аммо кўп гапириб маърузачи ва ёнингиздаги талабаларга халақит берманг
- 46-тавсия. Ҳеч қачон кўчирманг ва кўчиртирманг
- 47-тавсия. Семестр имтиҳони ва топшириқларга олдиндан тайёргарлик кўринг
- 48-тавсия. Ҳар дарсга савол ўйлаб келиб, камида битта савол сўранг
- 49-тавсия. Кийимингиздан (форма) университет талабаси эканингиз сезилсин
- 50-тавсия. «5» баҳо олмоқчимисиз? Профессор ёзаётган илмий ишларни ўқиб боринг
- 51-тавсия. Ҳар бир семестрда бир фанга қаттиқ киришинг
- 52-тавсия. Имейл ёзиш маданиятини қунт билан ўрганиб олинг
- 53-тавсия. Театрларга кўпроқ боринг. Музейларни кўринг
- 54-тавсия. Ёзишни ўрганинг ва кичик мақолалар чоп этинг
- 55-тавсия. Қисқа, лўнда ва олдиндан тайёрланиб сўзланг
- 56-тавсия. Телефондан фойдаланиш ва у орқали суҳбатлашиш одобини билиб қўйинг
- 57-тавсия. Қаерда яшашингизни қариндошларингизга айтманг
- 58-тавсия. Орзу қилишни билинг, аммо хомхаёл бўлишдан сақланинг
- 59-тавсия. Сиз каби фикрлайдиган курсдошлар билан вақт ўтказинг, ўз вилоятингиздан келган талабалар билан эмас
- 60-тавсия. Сизни эркин танқид қила оладиган вафодор дўстлар орттиринг
- 61-тавсия. Рақобат қилишни ўрганинг, куйинчак бўлинг, аммо тақдирингизга рози бўлишни ҳам эсдан чиқарманг
- 62-тавсия. Устозларга яхшилик қилинг
- 63-тавсия. Олийгоҳ уйингизга яқин бўлса ҳам ижарада дўстларингиз билан яшанг
- 64-тавсия. Футболдан бошқа спорт турлари ҳам мавжуд
- 65-тавсия. Спорт фақат эркакларга эмас, қизларга ҳам чиқарилган
- 66-тавсия. Ишни «орқага суриш»дан қочинг
- 67-тавсия. Талабалик пайтингизда Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларига бориб келинг
- 68-тавсия. Олдингизга аниқ мақсад қўйинг
- 69-тавсия. Бирор тўгарак ёки клубга аъзо бўлинг
- 70-тавсия. Ўзингиздан кейинги курсларга мерос қолдиринг
- 71-тавсия. Илмий мақола ва инновацион ғоянгиз доим тайёр турсин
- 72-тавсия. Университет томонидан ташкил қилинадиган тадбирлардан воз кечманг
- 73-тавсия. Профессорларга ўзингизни танитинг ва шогирдликка тушинг
- 74-тавсия. Сардор бўла олмаслик ёки қизил диплом билан олийгоҳни битира олмаслик асл муваффақиятсизлик эмас
- 75-тавсия. Республика ва университетингиз грантларига ҳужжат топширинг
- 76-тавсия. Оила қуриш ниятингиз бўлмаса, қарши жинсдаги курсдошга майл қилманг. Унинг охири пушаймонликдир
- 77-тавсия. Талаба сингилларим, профессорларга эркаланманг, сизга шилқимлик қилишларига ҳам имкон берманг
- 78-тавсия. Талаба сингиллар, ўқиш тугамасдан турмушга чиқманглар
- Кичик тавсиялар
- Ота-оналар учун
- Китоб маълумотлари