• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Таҳовий матнлари таржима ва шарҳи

  • Муаллиф: Абдулҳамид Зайриев
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 264 бет.
Нархи: 10000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Таҳовий матнлари таржима ва шарҳи» китобининг электрон нашри. Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари Мотрудия ақидавий мазҳабининг асосий ақидавий матнлари ҳисобланади. Ушбу асар ҳажми кичик бўлсада, мусулмон киши билиши, иймон келтириши ва англаши лозим бўлган иймон асосларини ўзида жамлаб, ҳар давр учун мўътабар матн бўлиб келган. Унда келтирилган маълумотлар Қуръони карим, саҳиҳ ҳадислар ва умматнинг ижмосидан олинган ва уларнинг ишончлилигига ўз давридаги, шунингдек барча етук мусулмон олимлар ҳамда уларнинг нуфузли издошлари бир овоздан якдил хулоса қилганлар. Шунингдек, асарда аҳли сунна вал - жамоадан четлашган фикрларнинг қарашлари нотоғри эканлиги илмий асосда исботлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2022 йил 26 сентябрдаги 03-07/7326-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
  • Аллоҳ таолога иймон келтириш
  • Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига иймон келтириш
  • Қуръони каримга иймон келтириш
  • Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатиш иймондан ажратиши ҳақида
  • Аллоҳни кўриш ҳақдир
  • Исро ва Меърожга иймон келтириш
  • Ҳавз, шафоат ва мийсоққа иймон келтириш
  • Аллоҳнинг (азалий) илмига иймон келтириш
  • Амаллар хотималарига қараб бўлиши
  • Қазо ва қадарга иймон келтириш
  • Арш ва Курсига иймон келтириш
  • Фаришталарга, пайғамбарларга ва самовий китобларга иймон келтириш
  • Аллоҳ азза ва жалланинг зоти ҳақида чуқур кетиш, Унинг динида ва Қуронида талашиб-тортишиш ҳаромлиги
  • Ҳавориж ва жаҳмийяга раддия
  • Иймоннинг таърифи
  • Мўминлардан кабира гуноҳ қилганлар дўзахда абадий қолмайдилар
  • Аҳли сунна вал-жамоага эргашиш
  • Ҳаж ва жидду жаҳднинг то қиёматгача фарзлиги
  • Фаришталарга ва барзахга иймон келтириш
  • Қиёмат кунига ва ундаги (бўладиган Даҳшатли) ҳолатларга иймон келтириш
  • Жаннат ва дўзахга иймон келтириш
  • Бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратиши, бандалар эса (шу яратилган амалларни) касб қилишлари
  • Тоқат қилинадиган нарсага буюрилиш
  • Аллоҳ ғаний (беҳожат); бизлар эса унга муҳтождирмиз
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўриш
  • Пайғамбарлар авлиёлардан устундир
  • Қиёмат аломатларига иймон келтириш
  • Коҳинлар ва фолбинларни тасдиқлаш жоиз эмас
  • Жамоат ва фирқаланиш ўртасидаги фарқ
  • Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳақ дин – Исломдир
  • Хотима
  • Мунтазам ўқиб юриш тавсия этилган Дуо ва зикрлар
  • Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати